3/2022
Молия ва бюджет
тузилмаси” ва “бюджет тизими” атамалари синоним сифатида фойдаланилади. Биз
ушбу ҳолатга ойдинлик киритишга ҳаракат қиламиз. Давлат бюджети тузилмаси ўз
моҳиятига кўра ҳар алоҳида олинган давлатда бюджет тизимини шакллантириш,
унинг таркиби ва тузилмадаги барча бюджетлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни
ташкил этиш тамойилларини ифодалайди. Бюджет тузилмаси мазкур давлатнинг
сиёсий-маъмурий тузилмасига асосан шакллантирилади. Бюджет тизими эса
ўз моҳиятига кўра давлат бюджетини ташкил этиш тамойилларини, уни тузиш,
кўриб чиқиш, қабул қилиш ва ижро этиш тартибини, бюджет даромадларини
шакллантириш, унинг харажатларини амалга ошириш тамойилларини ташкил
этишни ифодалайди. Агарда биз ушбу ҳолатни қиёсий таққосласак бюджет
тузилмаси давлат бюджети тузилишининг шаклини ва бюджет тизими эса давлат
бюджети тузилишининг шаклини ўз таркибига олган моҳиятини англатади.
Фикримизча, мамлакатимиздаги иқтисодчи олимлар бюджет тузилмаси ва бюджет
тизими атамаларини қўллашда мазкур ҳолатга эътибор қаратишлари лозим.
Иқтисодчи олимлар ўртасида халқаро амалиётда давлат бюджети тизимининг
шакллари тўғрисида ягона фикр йўқ. Биз мазкур мақоламизда ушбу қарашларни
таҳлил этишга ва уларга муаллифлик баҳосини беришга ҳаракат қиламиз. Иқтисод
фанлар доктори, профессор А.И. Архипов фикрича, халқаро амалиётда икки
шаклдаги бюджет тизими мавжуд:
– унитар давлатлар бюджет тизими;
– федератив давлатлар бюджет тизими [5].
Худди шундай фикрни иқтисод фанлар доктори, профессор М.В. Романовский
ҳам қўллаб-қувватлайди. Унинг фикрича, бюджет тизими қуйидагилардан иборат:
– унитар давлатларда икки бўғинли, яъни марказий ва маҳаллий бюджетлардан
иборат бюджет тизими;
– федератив давлатларда уч бўғинли, яъни федерал, ҳудудий (республикалар,
штатлар, вилоятлар) ва маҳаллий бюджетлардан иборат бюджет тизими
мавжудлигини кўрсатиб ўтган [6].
Давлат бюджети, унинг моҳияти, вазифалариб муаммолари тўғрисида
изланишлар олиб борган иқтисод фанлари доктори, профессор А.Г. Грязнова
ҳам халқаро амалиётда икки шаклдаги бюджет тизими мавжудлигини эътироф
этади[7] Ўзбекистон Республикасида давлат бюджети бўйича етакчи мутахассислар
ҳисобланадиган иқтисод фанлари докторлари, профессорлар Т.С. Маликов ва
Н.Х. Ҳайдаровлар халқаро амалиётда давлат бюджети тизимининг икки хил
шакллари тўғрисидаги фикрларни қўллаб-қувватлайдилар [8]. Давлат бюджети
бўйича етакчи мутахассис, иқтисод фанлар доктори, академик Г.Б. Поляк ушбу
қарашларни чуқур таҳлил этган ҳолда халқаро амалиётда уч шаклдаги бюджет
тизими мавжудлигини эътироф этади;
– унитар давлатлардаги икки бўғинли, ўз ичига давлат ва маҳаллий
бюджетлардан иборат бюджет тизими ;
– федератив давлатлардаги уч бўғинли, ўз ичига федерал бюджет, федерация
аъзолари бюджети ва маҳаллий бюджетлардан иборат бюджет тизими;
12
Do'stlaringiz bilan baham: |