3/2022
Молия ва бюджет
– конфедератив давлатлардаги конфедерацияга кирувчи аъзоларининг давлат
бюджети ва уларнинг бадаллари ҳисобига шаклланадиган конфедератив бюджетдан
иборат бюджет тизими [9].
Биз мазкур мақоламизда юқорида таъкидлаб ўтган бюджет тизимларини таҳлил
этишга харакат қиламиз.
Унитар давлатларда (Чехия, Франция, Италия, Япония, Ўзбекистон,
Қирғизистон ва бошқалар) давлат бюджети тизими давлат бюджети ва уни ҳудудий-
маъмурий бўлинмаларининг маҳаллий бюджетларидан иборат бўлади. Ушбу
тузилмасининг асосий тамойили шундан иборатки, унда ягона солиқ тизими ва
ягона харажатлар тизими амал қилади. Қонунчиликка асосан давлат бюджетига энг
кўп тушум келтирадиган умумдавлат солиқлари бириктириб қўйилади. Маҳаллий
бюджетларга эса иккинчи даражали солиқлар ва йиғимлар бириктириб қўйилади.
Агарда маҳаллий бюджетларнинг харажатлари миқдори даромадлар миқдоридан
ошиб кетса, ўртадаги фарқ давлат бюджетидан дотация, субсидия ва субвенция
шаклидаги молиявий маблағлар билан қопланади. Бундан ташқари, маҳаллий
бюджетлар харажатлар таркибида асосий улушни ижтимоий-маданий тадбирларни
молиялаштириш харажатлари эгаллайди.
Мамлакатимизда мавжуд бюджет тизимини бошқаришни ислоҳ қилишда 2000
йил 14 январда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Бюджет тизими
тўғрисида”ги қонуни муҳим аҳамият касб этади. Халқаро амалиёт тажрибасини ва
бюджет тизимини бошқаришнинг амалда синовдан ўтган ёндашув ва тамойилларини
ҳар томонлама ўрганиш асосида халқаро ва маҳаллий тажрибаларни чуқур таҳлил
этган ҳолда ҳамда ундаги камчиликларни бартараф этиш мақсадида 2013 йил 26
декабрда янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси” қабул
қилинди. Мазкур кодекс республикамизда 2014 йил 1 январдан кучга кирди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси федерализм элементлари мавжуд бўлган
унитар (мамлакатимизда ўз конституцияси ва байроғига эга Қорақалпоғистон
Республикаси мавжуд) давлат ҳисобланади. Кодексга асосан бюджет тузилмаси
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилишига мувофиқ ташкил
этилган. Ўзбекистон Республикасининг” Ўзбекистон Республикасининг Бюджет
кодекси”нинг 34- моддасида Давлат бюджети қуйидаги даражадаги бюджетлардан
иборат: “Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети; Қорақалпоғистон
Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари”
деб белгилаб қўйилган [3]. Мазкур кодекснинг 6-моддасида “Бюджет тизими
барча даражадаги бюджетлар, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ва
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари, бюджет тизими
бюджетларини тузиш ва ташкил этиш принциплари, улар ўртасида бюджет жараёни
мобайнида юзага келадиган ўзаро муносабатлар йиғиндисини ўзида ифодалайди.
Молия йили учун бюджет тизими бюджетларини шакллантириш, тузиш, кўриб
чиқиш, қабул қилиш, тасдиқлаш ва ижро этиш Ўзбекистон Республикасининг
миллий валютаси — сўмда амалга оширилади” деб белгилаб қўйилган [3].
13
Do'stlaringiz bilan baham: |