3/2022
Молия ва бюджет
жойлашган вилоятлар маҳаллий бюджетлари йирик бюджет даромадидан маҳрум
бўлди[14]. Ушбу омил эса маҳаллий молиянинг таркибий қисми ҳисобланган
маҳаллий бюджет билан бирга, хўжалик субъектларининг молиясини уйғунлашган
ҳолда ўрганишни ва уларнинг даромадларини ошириш йўналишларини ишлаб
чиқишни тақозо этади. Ушбу муаммога ўз диққат-эътиборини қаратган Ўзбекистон
Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев қуйидагиларни танқидий равишда
таъкидлаган эди: «Чуқур таҳлилллар асосида ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусият
ва имкониятлари, талаб ва эхтиёжларини инобатга олган, ҳар бир маҳаллани назарда
тутган ҳолда, 2017–2021 йилларда туман ва шаҳарларни комплекс ривожлантириш
дастурлари қабул қилинади. Бу дастурларни амалга ошириш натижасида субвенция
оладиган 81та туман молиявий жиҳатдан ўзини тўлик таъминлайдиган ҳудудга
айланади, шунингдек, 41та туман ва шаҳар бўйича субвенция даражаси сезиларли
равишда камаяди» [1].
Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 декабрда қабул қилинган “2022
йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-
742-сонли қонунида маҳаллий бюджетларининг даромадлари 43033.2 млрд. сўм
ва маҳаллий бюджетларининг харажатлари 57148.7 млрд. сўм миқдорида қабул
қилинган. Республика бўйича фақатгина Навоий, Тошкент вилоятлари ва Тошкент
шаҳар маҳаллий бюджетларининг даромадлари ва харажатлари мутаносиб равишда
қабул қилинган[4]. Республикамизнинг қолган барча вилоятларининг маҳаллий
бюджетларида харажатлар даромадлардан кўплиги билан қабул қилинган. Ушбу
ҳолат мамлакатимизда маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кўпайтириш
масаласини кўриб чиқишликни талаб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги
Фармонининг “Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш” деб
номланган учинчи йўналишда кўрсатилган чора-тадбирларни рўёбга чиқариш
учун миллий валюта ва нархларнинг барқарорлигини таъминлаш, валютани
тартибга солишнинг замонавий бозор механизмларини босқичма-босқич жорий
этиш, маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини кенгайтириш, ташқи иқтисодий
алоқаларни кенгайтириш, экспортга мўлжалланган маҳсулот ва материаллар ишлаб
чиқариш учун замонавий технологияларни жорий этиш, транспорт-логистика
инфратузилмасини, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда хорижий инвесторлар
учун инвестициявий жозибадорликни ошириш, солиқ маъмурчилигини яхшилаш,
банк фаолиятини тартибга солишнинг замонавий принциплари ва механизмларини
жорий этиш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш, шунингдек,
туризм индустриясини жадал ривожлантириш назарда тутилмоқда. “Ҳар бир туман
ва шаҳарда, республика аҳамиятига молик йирик корхоналар ҳиссасини эътиборга
олмаган ҳолда, солиққа тортиш базасини кенгайтириш бўйича амалий чора-
тадбирларни ишлаб чиқиш ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент
вилоятининг барча туманларини субвенциядан чиқаришни сўзсиз таъминлаш керак.
Бу йил бошқа ҳокимликлар ва тегишли органлар учун ҳам субвенциядан қутулиш
масаласида синов йили бўлади”[2]. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, кучга кирган
21
Do'stlaringiz bilan baham: |