3/2022
Молия ва бюджет
ва Вайомингда – 3%, Алабама, Луизиана, Мичиган, Джорджия, Жанубий Дакота,
Айовада – 8%, Нью-Йоркда эса – 8,25%ни ташкил этади. Калифорнияда эса бошқа
барча штатлардан ташқари ишбилармонлик фаоллиги учун солиқ ундирилади.
Ушбу солиқ корхоналарнинг умумий йиллик айланмасига нисбатан 1,0–2,5%
ставкада ундирилади. Штатлар федерал солиқларнинг базавий ставкалари устига
ўзларининг қўшимча ставкаларини қўшиш ҳуқуқига эгадирлар. Масалан, ҳар
бир штат ўз ҳудудида акцизнинг федерал ставкаси устига ўзларининг қўшимча
ставкаларини қўллайдилар. АҚШ даги барча штатлар ўзларининг манфаатларидан
келиб чиққан ҳолатда маҳаллий солиқларни ва уларнинг ставкаларини мустақил
тарзда белгилайдилар.[11]
Бюджет федерализмининг Германия модели учун ҳудудлар (земель)
ўртасида молиявий ресурсларни тақсимлашда ягоналик тамойилини устунлиги
характерлидир. Германия Федератив Республикаси бюджет тизими энг аввало
федератив бюджетга келиб тушадиган ва сўнгра барча бюджет бўғинлари ўртасида
тақсимланадиган “умумий солиқлар”га асосланади. Бундай солиқларга иш
ҳақидан олинадиган солиқ, бевосита даромад солиғи, корпорациялар фойдасидан
олинадиган солиқ, қўшилган қиймат солиғи ва дивидендлардан ҳамда фоизли
даромадлардан олинадиган билвосита солиқ ташкил этади. Лекин шуни алоҳида
таъкидлаш лозимки, Германияда акциз солиғи фақатгина федератив бюджетга
келиб тушади. Ҳудудларнинг солиқларига транспорт солиғи ва мерос солиғи
киради. Маҳаллий солиқларга кўчмас мулкдан солиқ, маҳаллий тадбиркорлик
учун солиқ ва бошқалар киради.
Германия бюджет тизимида алоҳида ерлар (“бой” ва “камбағал” ерлар)
ижтимоий-иқтисодий ҳолатини тенглаштириш учун умумий солиқлардан
дифференциал нормативлар асосида ажратмалар ажратиш механизми амал
қилади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Германияда ҳудудларни молиявий
ҳолатни тенглаштириш бўйича самарали механизм амал қилишига қарамасдан,
айрим ҳудудлар ҳозирда ҳам молиявий ночор ҳисобланади. Айнан шундай
ерларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун федерал субсидиялар тизими амалиётга
киритилган. Ушбу тизим орқали молиявий ночор ерларнинг солиқ потенциали
Германиядаги ўртача солиқ потенциалига етказилмоқда [12].
Бюджет федерализмининг Канада модели ўз моҳиятига асосан Америка
моделига ўхшаш. Канадада провинциялар ҳудудий ва маҳаллий солиқлар бўйича
қонунлар қилиш ҳуқуқига эга. Қабул қилинган қонунлар асосида ўзларининг
мустақил солиқ сиёсатини олиб борадилар. Канадада АҚШдаги сингари федерал
ва маҳаллий солиқлар амал қилади. Канадада федерал солиқларга шахсий даромад
солиғи, корпорациялар фойдасидан солиқ ва қўшилган қиймат солиғи киради.
Провинциялар ва муниципалитетлар федерал солиқларнинг базавий ставкалари
устига ўзларининг қўшимча ставкаларини қўшиш ҳуқуқига эгадирлар. Лекин,
шуни таъкидлаш лозимки, Канадада солиқлар ундирилишининг ягона тизими
мавжуд эмас. Бу энг аввало шахсий даромад солиғи ва корпорациялар фойдасидан
олинадиган солиққа тегишлидир. Масалан, Квебек провинциясида шахсий даромад
солиғидан ўзига тегишли улушини мустақил тарзда ундириб олади ва сарфлайди.
19
Do'stlaringiz bilan baham: |