Масъул муҳаррир


ХАЛҚАРО ТАДҚИҚОТЛАРДА ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ЎҚИШ САВОДХОНЛИГИНИ



Download 7,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet506/584
Sana22.02.2022
Hajmi7,57 Mb.
#82747
1   ...   502   503   504   505   506   507   508   509   ...   584
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi

10
ХАЛҚАРО ТАДҚИҚОТЛАРДА ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ЎҚИШ САВОДХОНЛИГИНИ 
ОШИРИШ УЧУН ОНА ТИЛИ ДАРСЛИКЛАРДАГИ МАТНЛАРГА 
ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ
Жуманиёзова Мукаррамхон Икромовна 
Хоразм вилояти Гурлан тумани 
31-умумий ўрта таълим мактабининг 
она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси
Тел: +998975141585
Аннотация: Бу мақола асосан ўқувчиларнинг халқаро тадқиқотларида ўқиш саводхонли-
гини ошириш мақсадида она тили дарсликларидаги топшириқларга қисман ўзгартиришлар 
киритиш ва мазмунга бой матнлар асосида машқлар келтириш ҳақида.
Калит сўзлар: Грамматика, матн, қўшма феъл, юклама, мунозара, мумтоз матн, рамзий 
тимсол, пили дамон, паланг, мўри ланг, кубр, тама.
Ўқувчи аввало она тили дарслигига қараганда турли грамматик атамаларга ва қоида 
тушунчаларга тўқнаш келишини аввалдан тахмин қилади.Она тили ва адабиёт фани 
ўқитувчиси ҳам худди шундай қоидалар асосида ўқитишини доимий одат тусига айлантир-
ган.Аммо Президентимиз мамлакатимизни ривожланган замонавий давлатлар қаторидан 
муносиб ўрин эгаллаши,аввало,илм-фан ва таълим-тарбия соҳасининг ривожи билан бу 
борада бизнинг дунё миқёсида рақобатдош бўла олишимиз мумкинлигини таъкидлаб ўз 
фармонига мувофиқ умумий ўрта таълим мактабларида ҳам маънавий-аҳлоқий ёшлар ети-
шиб чиқиши учун ўқув тарбия жараёнига таълимнинг инновацион шакллари ва усуллари-
ни жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилга келиб PISA халқаро 
дастури рейтингида жахоннинг биринчи ўттизта илғор мамлакатлар қаторига киришига 
эришиш асосида ўқувчиларнинг ўқиш,математика ва табиий йўналишдаги фанларданса-
водхонлик даражасини баҳолашга йўналтирилган таълим сифатини баҳолашнинг миллий 
тизимини яратиш вазифалари белгиланган.Ана шу тизим асосидаги ўқиш саводхонлигини 
ошириш ўқувчиларга она тили фани дарслигини ўргатиш билан шаклланади.
Ўқувчи ўқиб ўрганиши учун грамматик қоидалардан ташқари турли хил материаллар,яъни 
матн бўлаклари ёки муайян топшириққа асосланган матнлар жамланмаси берилган бўлиши 
лозим.Юқоридаги тизимга мувофиқ ҳолда муаллиф-Мухаммаджон Қодиров ҳамда Ҳамид 
Неъматов ва бошқалар томонидан 8-синф она тили дарслиги айнан матнларни турли шак-
лларда топшириқ ва машқлар кўринишида яратилган.Бу эса она тили ўқитувчисининг 
ўқувчининг ўқиш саводхонлигини ошириш учун яна бир имконияти ва ўқувчининг ҳали 
юзага чиқмаган қандайдир ўзгача илғор фикрлаш қобилиятини баҳолашга замин яратади.
Саккизинчи синф она тили дарслигида берилган мавзуларга тўхталадиган бўлсак,битта 
мавзу учун битта матн танланган.Мисол учун,”Мумтоз матн ва луғатлар билан ишлаш” 
мавзуси,
109-топшириқ.Ҳақиқат ва мажоз матнини диққат билан ўқиб чиқинг.
Матнни ўқиб туриб матн турларини эслаш учун имконият пайдо бўлади-тасвирлаш,ҳикоя 
қилиш,тушунтириш,мунозара,мулоқот,йўриқнома,
далолатнома каби.Энди бизнинг дарслигимиздаги матн ўз ичидаги асосий мазмун-
моҳиятни излаб топиш учун ўқувчини фикрлашга ундайди,рамзий тимсолларни изо-
хлашни талаб қилади.Унда машқ ва топшириқлар матн маъносини битта қисқа жумла-
да ифодалаш,матн мазмунига мос сарлавҳа танлаш,матндаги сўзлар ўрнини алмаштириб 
сўзлаб бериш каби кўринишда берилган.Бундай топшириқлар эса илғор ўқувчиларнинг 
ички бой тасаввур ва иқтидорини юзага чиқариб тезкор мантиқий фикрлашини оширади.
Дарсликда берилган матнлар фақат бу билан чекланмасдан битта матн доирасида бутун 
бир мавзуни ўрганиш имкониятини ҳам қамраб олган,Масалан,127-машқ.Матндаги ҳол 
вазифасида келган сўзларни маънодошлари билан алмаштириш машқини бажаринг.Бундай 
машқлар ўқувчини бутун бир дарс давомида баҳс-мунозара билан ўз билимини ишга со-
либ банд бўлишини таъминлайди.
Олтинчи ва еттинчи синф она тили дарсликлари ҳам худди шу кўринишдаги машқ ва 
топшириқлар билан бойитилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.Бу дарсликларда мавзулар-


728
10
даги машқлар шарти жуда содда ва жўн тузилган,ҳар қандай иқтидорли ўқувчи машқни 
тезлик билан бажариб ўзида яна қўшимча топшириқ бажариш учун имконият пайдо 
қилаяпти.”Қўшма феллар” мавзусини оладиган бўлсак битта машқда фақат бир хил ҳолат 
такрорланади-қўшма фелларни топиш ёки “Юкламалар” мавзусида юкламали гапларни 
ёзиш,тагига чизиш,нуқталар ўрнини тўлдириш каби топшириқлар берилади.Бошқа мавзу-
ларнинг топшириқлари ҳам юқоридаги каби тузилган.Мантиқий фикрлаш учун мунозара 
мухокама қилишга берилган матн ва гаплар камдан-кам учрайди.Агар дарсликда битта матн 
берилиб мантиқий фикрлаш учун топшириқлар жамланган бўлса,матндаги грамматик бир-
ликларни ҳам аниқлаштириб борсак,ўқувчининг ҳар қандай тасвирни ўқий олиш қобилияти 
шаклланади.8-синф она тили дарслигида оддий матнлардан ташқари мумтоз матнлар ҳам 
берилган.Мумтоз матнлар ўқувчиларни бироз мавзулардан четлаштириб аҳамиятли тарафи 
бўлган луғатлар билан ишлаш қисмига қаратилади.Матн ўқувчи учун анча мураккаб,чунки 
мумтоз матнлар Алишер Навоийнинг асарларидан айнан ўз кўринишида баён қилинган.
Кўпчилик сўзларнинг мазмунини ўрганишимизга,изланишимизга тўғри келади.Навоий-
нинг “Лисон ут-тайр”дан “Талаб водийси”да пили дамон,паланг,мўри ланг,кубр,тамаъ 
каби луғат сўзлар ўқувчи учун нотаниш ва қисман таниш бўлса ҳам машқ шартлари-
даги мазмунига қараб топишга интилиши унинг фаоллигини,изланувчанлигини оширади 
ҳамда ўзбек тилининг анча бой тил эканлигига яна бир бор амин бўлади.Лекин бу мав-
зу топшириқларини ўзлаштириши қийин бўлган ўқувчилар бажара олмайди.Улар фақат 
иқтидорли ўқувчилар билан биргаликда бажариб сўзларни ёд олишга ҳаракат қиладилар.
Паст ўзлаштирувчи ўқувчилар мавзуларда берилган кичик матнларга хулоса фикр билди-
ринг деса,иқтидорли ўқувчилардан фарқли ўлароқ оддий ва ҳайратланарли жавоб айтиб 
қолиши ҳеч гап эмас.Бундай ҳолат биз ўқитувчиларнинг кўп дарсларимизда кузатилган.
Уларни қайсидир касбий ҳаётга йўналтириш учун жуда кўп ана шундай мантиқий матнлар 
устида ишлашимизга тўғри келади.
Биз устоз сифатида ўқувчиларни баҳолашда шундай савол беришимиз керакки,унда 
ўз фикрингизни билдиринг ёки хулосангизни айтинг жумласи албатта бўлса ўқувчининг 
юқори баҳо олиш имконияти янада ошади,билим олишга интилиш даражаси ҳам ўсади.
Ўқувчиларнинг қобилиятини баҳолаб бориш учун топшириқларнинг қийинлик дара-
жасига кўра энг осонидан энг мураккабигача тартибланса, ўқувчининг билим кўникмаси 
турли даражада баҳоланади.Ўқувчининг бундай баҳоланиши улардаги ўзгача ва қўшимча 
фикрлаш қобилиятининг пайдо бўлиши,ҳаётий муаммоларни ҳал қила олиш кўникмаларни 
ривожлантиришга ундайди.Бу эса келажак ёш авлодларимиз халқаро дастури рейтингида 
илғор мамлакатлар қаторида ҳар қандай танловда қатнашиб юқори ўринлар соҳиби бўлиш 
ва ўз юрти иқтисодини ривожлантира оладиган илғор шахс сифатида ўсишига яна бир 
қадамдир.
Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак,она тили дарсликларидаги мавзуларда берилади-
ган матнлар,топшириқлар шартларига ўзгартиришлар киритиш ўқувчи ёшларимизнинг 
билими,кўникмаси,малакасининг ҳосил бўлиши ва ривожланишига олиб келади. 
Фойдаланилган аабиётлар:
1. 6- синф она тили дарслиги.Н.Махмудов,А.Нурмонов “Тасвир” нашриёт уйи Тош-
кент-2017
2. 7-синф она тили дарслиги.Н.Махмудов Тошкент “Маънавият” 2017
3. 8- синф она тили дарслиги.Мухаммаджон Қодиров Чўлпон номидаги НМИУ 
Тошкент-2019


729

Download 7,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   502   503   504   505   506   507   508   509   ...   584




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish