10
АХБОРОТ- КОММУНИКАЦИЯ ВА ИНТЕРНЕТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ
МАТЕМАТИКА ФАНИГА ҚЎЛЛАШ АМАЛИЁТИ
Ещанова Мунаввар Муратбаевна
Қорақалпоғистон Республикаси,
Хўжайли тумани 28-сонли мактабнинг
математика ва информатика фани
ўқитувчиси, мустақил изланувчи
Накишов Орынбай Бисенович
Қорақалпоғистон Республикаси, Хўжайли тумани
28-сонли мактабнинг информатика фани ўқитувчиси
Аннотатция: Ушбу мақолада математика фанида ахборот-коммуникация ва интернет
технологияларидан фойдаланишнинг самарали усуллари ҳақида маълумот берилган. Шу-
нингдек, айрим дастурлар тавсия этилган.
Калит сўзлар: Математика, алгебра, геометрия, ахборот-коммуникация, мультимедиа,
электрон дарслик, тренажёр дастурлар
Ўқув жараёнида ахборот-коммуникация ва интернет технологияларидан фойдаланиши
таълим сифатининг ошишига ва замонавий таълимдаги энг муҳим муаммоларни ечишга
ёрдам беради.
XXI аср техника асри сифатида тан олинган экан, албатта бу таълим тизимига ҳам ўз
таъсирини кўрсатди. Чунки ўқувчиларга халқаро стандартларга мос сифатли таълим бериш
бугунги куннинг энг муҳим вазифа ва муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Таълим
тизимида ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш бу муаммони қисман бартараф
этишга ёрдам беради.
Замон билан хамнафас хар қандай педогог ўз дарсларида ахборот-коммуникация ва
интернет технологияларидан фойдаланиши таълим сифатининг кўтарилишига ёрдам беради.
ахборот-коммуникация ва интернет технологияларидан фойдаланиш айниқса биз учун
мураккаб бўлган математика фанини ўқитишда энг ката ёрдамчи ҳисобланади. Кўпчилик
ўқувчилар учун ўзлаштирилиши қийин бўлган математика фанида эскича ўқитишдан кўра
кўргазмали дарс ўтиш анча самара беради.
Компьютер техникаси асосида мультимедиа ва интернет воситаларидан фойдаланиш
математика дарслигидаги ўзлаштирилиши қийин бўлган айрим мавзуларни ўқитишни
осонлаштиради. Бу эса ўқитувчи учун бир қанча қулайликларни яратади.
Ўқув дастурлари, тренажёр дастурлар, луғатлар, маълумотномалар, энциклопедиялар,
видеодарслар, электрон кутубхоналардаги ўқув қўлланмалар, ақлни чархловчи математик
мантиқий ўйинлар буларнинг барчаси математика фанини мактабдан ташқари мустақил
ўрганишга ёрдам беради.
Модомики шундай экан ахборот-коммуникация ва интернет технологияларидан
фойдаланиш таълим сифатини ошишига айниқса ўқувчиларда математика фанига бўлган
қизиқишларни уйғотишда муҳим рол ўйнайди.
Математика фанини янада терангроқ ўқитиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси
президенти Ш. М. Мирзиёев ташаббуси билан 2020 йил 31-январь куни илм-фанни
ривожлантиришга бағишланган мажлис баённомасида хар бир худудда математика фанига
ихтисослашган мактабларни ташкил этиш масаласи илгари сурилди. Бу эса математика
фанига бўлган эътиборни янада кучайтиришга сабаб бўлди. Бундан кўриниб турибдики
ўқувчиларга математика фанини янада чуқурроқ ўргатиш талаб этилади.
Математика дарсларида геомертрия курсини ўрганиш анчагина кийинчиликларни
туғдиради. Геометрик масалаларни ечишда тренажёр дастурларидан фойдаланиш жуда
қулай. Масалан, «система координат» тренажёр дастурини ўқитувчи томонидан «Тўғри
тўртбурчакли координаталар системаси» мавзусида қўллаши мумкин. Бу дастур ўқувчи учун
берилган координата орқали нуқтани топиш учун мўлжалланган яхши тренажёр-дастур
ҳисобланади. Бундан ташқари фазовий жисмларни ўргатаётган вақтда кўргазмалилигини
ошириш учун жисмларни 3Д форматда намоиш килиш уч ўлчамли координаталар системаси
ҳақидаги тушунчаларни осонгина ўзлаштириш ва тасаввур қилишга ёрдам беради.
726
10
KWUR дастури ўқитувчи томонидан алгебра дарслигидаги «Квадрат тенгламалар»
мавзусида қўлланишга мўлжалланган. «Я изучаю дроби!» дастури касрлар қўлланиладиган
ҳамма мисол ва масалаларни ўз ичига олган интерактив тренажёр-дастур ҳисобланади. Бу
дастур ўқувчига хар қандай касрлар ҳаққида маълумот берувчи кўргазмали материаллардан
иборат.
«Живая геометрия» дастури геметрик шаклларни чизишга мўлжалланган ускуналар
мажмуасидан иборат. Дастур берилган нуқталарни секинлик билан ўзгартириш натижасида
чизмаларни «жонлантириш» имкониятини яратади.
Демак, алгебра фанини ўқитиш жараёнида мисол ва масалаларни ечишда махсус
дастурлардан фойдаланиш ёки геометрия фанини ўқитишда геометрик шаклларни ахборот-
коммуникация технологиялари асосида кўргазмали намоиш этиш ўқувчилар онгига тезроқ
етиб боради. «математик хитрости» тренажёр-дастури математикадаги кўп хонали сонларни
тез ва осон кўпайтира олишни ўргатади ва ўқувчиларда бу ҳақда кўникмаларни ҳосил
қилади.
Хозирги кунда математика фанига қизиқиш уйғотиш мақсадида бошланғич синфларда
мультимедиа воситаларидан фойдаланиш аниқроқ айтганда электрон дарсликлардан
яъни мультимедиа ривожлантириш маркази томонидан таъсис этилаётган ўзимизга хос
миллийлигимизни ўзида акс эттирган ўйин дастурлар ўқувчилар қизиқишини оширмасдан
қўймайди. Бу эса халқаро стандартларга мос сифатли таълим бериш сари қўйилаётган
қадамдир.
Ахборот-коммуникация технологиялари нафақат тайёр дастурлардан фойдаланиш балки
ўз тасаввуримиз ва имкониятимиздан келиб чиқиб ўзимиз яратиш имкониятини беради.
Бунинг учун компьютер техникаси ва махсус дастурларни яхши ўзлаштирсак кифоя.
Ахборот-коммуникация технологияларини математика фанида қўллаш дарслик бера
олмаган билимларни бериши ва математика фанини мустақил ўрганишга туртки бўлиши
бўлади.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, ахборот-коммуникация технологиялари таълим
жараёнида нафақат математика фанида балки бошқа фанлар тизимида ҳам муносиб ўрнига
эга. Бу эса янгича изланиш, таълим сифатига ўз ҳиссасини қўшишга ва мактабларда жаҳон
стандартларига жавоб берувчи энг самарали ва ишончли йўлдир.
Буларнинг хаммаси таълим сифатини ошириш учун амалга оширилаётган ишлар бўлиб
ҳисобланади. Таълимни ахборотлаштириш бугунги куннинг реал мақсадларидан биридир.
Шу сабабли ахборот-коммуникация технологиялари таълимда ўзининг смуносиб ўрнини
эгалламоқда.
Адабиётлар
1. Ш. Алимов, Ю.Колягин, Ю.Сидоров в.б. Алгебра10-11-синф-Т.1996
2. Б.Хайдаров, Э.Сариқов, А. Қўчқоров. Геометрия 9-синф-Т. 2010
3. Т.Х. Холматов. Амалий математика, дастурлаш компьютернинг дастурий таъминоти.-Т.
2000
4. М.Арипов ва бошқалар. Информатика, информацион технологиялар-Т.2004
727
Do'stlaringiz bilan baham: |