Масъул муҳаррир


 ЮҚОРИ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИ НЕМИС ТИЛИДА ГАПИРИШГА ЎРГАТИШ



Download 7,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet513/584
Sana22.02.2022
Hajmi7,57 Mb.
#82747
1   ...   509   510   511   512   513   514   515   516   ...   584
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi

10
 ЮҚОРИ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИ НЕМИС ТИЛИДА ГАПИРИШГА ЎРГАТИШ. 
Мусаева Ойтожи Хошимовна
Андижон вилояти Марҳамат тумани 
ХТБга қарашли 24- умумтаълим мактаби немис тили ўқитувчиси 
Oytojixoshimovna@gmail.com
Аннотация: Ушбу мақолада юқори синф ўқувчиларини немис тилида гапиришга 
ўргатиш босқичлари ва бунга бир қанча мисоллар келтирилган.
Калит сўзлар:таълим жараёни,жумла,ифодалаш кўникмаси,гаплашиш нутқи
Юқори синф ўқувчилари ўзлари ҳақида, ўзларини қизиқтирган машғулотлардан тортиб 
то ўқиган китоблари, кўрган фильмлари, атроф-муҳит ва воқелик ҳақида, ўз она юртлари 
ва тили ўрганилаётган мамлакатнинг тарихи, географияси, халқлари, тили, урф-одатлари, 
адабиёти, санъати, атоқли кишилари ва бошқалар ҳақида сўзлаб бера оладиган бўлишлари 
керак. Бундай натижага эришиш учун таълим жараёнида бир неча босқични босиб ўтиш 
лозим. Бундай босқичларни шартли равишда учга бўлиш мумкин. [1] Биринчи босқичда 
берилган мавзу юзасидан фикрни ифодалаш кўникмасини шакллантирилади.
Бу босқичда гап бўлаклари устида ҳам иш олиб борилади. Фикр кўлами бир содда гап-
дан ошмаслиги керак. Ҳар қандай жумла, агар у мавзуга боғлиқ ва қурилиш жиҳатидан 
ушбу тил талабига жавоб берадиган бўлса, тўғри ҳисобланади. Иккинчи босқич ай-
тилган жумлаларнинг мантиқий боғланиши билан боғлиқ нутқ ҳаракатларини ўз ичига 
олади, Жумлалар сони аста-секин орттириб борилади. Жумлалар мантиқ жиҳатдан бир-
бирини тўлдириши, аниқлаши ва изоҳлаши талаб этилади. Айтилаётган жумлалар моде-
ли ҳам бир-биридан фарқ қилиши лозим. Учинчи босқич янги мантиқий вазифалар ва 
мулоҳазалар ҳажмини ошириб бориши билан белгиланади. Бу босқичда ўқувчилар бирор 
далилнинг тўғрилигини исботлаши, мустақил мулоҳаза юритиши керак. Ўқувчилар маъ-
лум муомала шартини бажара оладиган бўлишлари керак. Масалан, янги ў қ у в ч и н и 
гуруҳингиз билан таништиринг. Дўстингизнинг фикри тўғри эканлигини исботланг. Ушбу 
фикрга қўшиласизми ёки қўшилмайсизми? Нима учун? Ўқувчига бериладиган муомала 
топшириғи аста-секин мураккаблаштириб борилади. Тили ўрганилаёлган мамлакатнинг 
шаҳарларидан бири ҳақидаги матнни ўқиб, ўз шаҳрингиз билан қиёсланг. Бундай машқлар 
ёрдамида биз ўқувчиларнинг маълум мавзу асосида мустақил фикр юритишига ва ўз фи-
крини баён қила олишга ўргатишимиз лозим. Гапиришга ўргатишнинг пировард мақсади 
шундан иборат бўлиши керак. Энди гаплашиш нутқи ҳақида сўз юритамиз: Гаплашиш 
нутқи суҳбатдошдан гапириш ва тинглаб тушуниш малакаларини талаб қилади.[4] Шу-
нинг учун ҳам гаплашиш нутқига ўргатиш гапириш ва тинглаб тушуниш малакаларини 
ўстиришни тақозо қилади. Кўпгина методик адабиётларда савол - жавоб машқларини ба-
жариш гаплашиш нутқига ўргатишнинг ягона бўлмаса ҳам, асосий йўли деб қараш ку-
затилади. Бу фикр бир томонламадир. Чунки муомала жараёнидан фикр алмашиш фақат 
савол — жавобдангина иборат бўлмай, балки мураккаб ва хилма-хилдир. Масалан:
1. Салом-алик:- Guten Tag ! 
- Guten Tag !
2. Илтимос: - Herbert, gib mir bitte dein Buch.
- Bitte.
3. Таклиф: - Bitte, nehmen Sie Platz.
- Danke schön.
4. Ташаккур: - Danke, ich bin sehr froh.
- Nicht zu danken.
5. Маълумот: - Ich war gestern in der Stadt
- Ach, so.
6. Кўрсатма:- Das sind Bücher und Hefte – sind sie für uns?
7. Савол: - Ist dieses Buch interessant? 
- Ja, interessant.
8. Маъқуллаш:- Ist Peter der beste Schüler? 
- Ja, Peter ist der beste Schüler in unserer Klasse.


738

Download 7,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   509   510   511   512   513   514   515   516   ...   584




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish