Масъул муҳаррир


ЎЗБЕК ТИЛИ ДАРСЛАРИДА “ЖОНЛИ МУЛОҚОТ” ТЕХНОЛОГИЯСИДАН



Download 7,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet511/584
Sana22.02.2022
Hajmi7,57 Mb.
#82747
1   ...   507   508   509   510   511   512   513   514   ...   584
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi

10
ЎЗБЕК ТИЛИ ДАРСЛАРИДА “ЖОНЛИ МУЛОҚОТ” ТЕХНОЛОГИЯСИДАН 
ФОЙДАЛАНИШ
Мақсудова Малика Неъматовна 
Наманган шахар 1-сонли ИДУМ 
ўзбек тили фани ўқитувчиси
Аннотация: Ушбу мақолада ўзбек тили дарсларида “Жонли мулоқот” технологиясидан 
фойдаланиш усуллари келтирилган. Шу билан бирга “Жонли мулоқот”- ахборот алмаши-
нуви, жонли мулоқот ҳақида буюкларнинг фикри хам келтирилган. 
Калит сўзлар: жонли мулоқот, технология, ахборот алмашинуви, нотиқ, нутқ, сўз.
Жонли мулоқот жараёни, аслини олганда, одамлар ўртасидаги ахборот алмашинуви 
бўлиб, унинг асосий мақсади узатилаётган ва қабул қилинаётган ахборотнинг тушунарли-
лигини таъминлашдир. 
Оғзаки нутқнинг кучи ва унинг бошқа мулоқот турларидан устунлиги бир қатор ўзига 
хос хусусиятлар билан белгиланади. Жумладан, нотиқ нутқида лисоний воситалардан 
ташқари энг нозик фикр ва туйғуларни ифода этишиш икониятини берувчи нутқ оҳанги, 
унинг ҳиссиёт билан омухта бўлиши, қўл ва тана ҳаракатлари, юз ифодаси (мимика) каби 
нолисоний воситалардан фойдаланиши ҳамда конкрет аудитория (тингловчи) хусусиятла-
рини ҳисобга олиши билан таъсирчан қилишга, тўғри тушунишга ёрдам беради. Бошқа 
сўзлар билан айтганда, ҳар қандай жонли мулоқот тил, ҳаракат, мимика, оҳанг ва яна бир 
қатор омилларнинг ҳаракатчан ва рангдор омухтасидир. 
Шунинг учун ҳам киши, масалан, телевидение ёки интернет тизими орқали олган ах-
борот билан қониқмайди ва эшитган воқеа - ҳодисалар ҳақида ўртоқлари, ўқитувчиси, 
оила аъзолари, ҳамкасблари ёхуд қўни-қўшнилари билан фикрлашишга, ўз мулоҳазалари 
билан ўртоқлашишга, уларни ўз фикрларига шерик қилишга ошиқади. Руҳшунос олимлар-
нинг тадқиқотларига қараганда, ҳозирги замон кишиси ўзаро мулоқотга сарф қиладиган 
вақтининг учдан икки қисми оғзаки, жонли мулоқотга тўғри келади. 
Рус олими А.Ф.Кони бу хусусда шундай ёзган эди: “Сўз - инсонларнинг буюк 
қуролларидан бири. Ўрнида сидқидилдан айтилган оддийгина сўз қудратли ва энгилмас 
кучга айланади. У сўзловчининг ўзини қизиқтириб юбориши, уни ва атрофдагиларни 
ўз нафислиги билан маҳлиё этиши мумкин” Француз тилшуноси П.Буаст: “Гапираётган 
одам экади, эшитаётган одам ҳосил йиғади”, - деган эди. Демак, нотиқ сўзлаган нутқидан 
ҳосил олмоқни истар экан, аниқ тингловчиларнинг онги ва қалбига йўл топмоғи, жон-
ли қизиқишини уйғотиши, фикрлашга туртки бериши, ҳис-туйғуларига таъсир ўтказиб, 
уларни жунбушга келтириши лозим. Бунга фақат аудитория (тингловчи) билан мулоқот 
ўрнатилган тақдирдагина эришиш мумкин. Шунинг учун ҳам ўтмишдаги барча машҳур 
нотиқлар айни шу масалага алоҳида диққатларини қаратиб келишган. Хусусан, Кайковус 
бу борада шундай деган эди: “Гар сўзни ва ҳунарни яхши билсанг ҳам ҳеч бир сўзни 
синдирмағил. Тўғри таъриф қилғил ва уни бир рангда айтғил, хосга хос сўз, омига оми сўз 
деғил, токи у ҳикматга мувофиқ бўлсун ва эшитган кишиға оғир келмасин, йўқса сўзингни 
далил ва ҳужжат била ҳам эшитмағайлар” (Кайковус “Қобуснома” -Т. Мерос, 1992, 356). 
Ўқув- тарбиявий жараёнда маскур усулни қўллашдан мақсад: 
1) ўқувчилар томонидан мавзуни пухта ўзлаштиришга эришиш; 
2) ҳамкорликда фаол ишлашни шакллантириш; 
3) маълум вазиятларни бошқаришни ўргатиш; 
4) ўқувчиларнинг бадиий китоб ўқишга бўлган қизиқишларини ошириш; 
5) ўқувчиларда таянч ва фанга доир компетенцияларни шакллантириш. 
Яъни: 
- жамиятда ўзаро мулоқотга киришиш учун она тили ва бирорта хорижий тилни му-
каммал ўзлаштириш ҳамда мулоқотда самарали фойдалана олиш; 
- ўз фикрини аниқ ва тушунарли баён қила олиш, мавзудан келиб чиқиб саволларни 
мантиқан тўғри қўя олиш ва жавоб бериш; 
- ижтимоий мослашувчанлик, ўзаро мулоқотда муомала маданиятига амал қилиш, 
жамоавий ҳамкорликда ишлай олиш; 


734
10
- мулоқотда суҳбатдош фикрини ҳурмат қилган ҳолда ўз нуқтайи назарини ҳимоя 
қила билиш, уни ишонтира олиш; 
- турли зиддиятли вазиятларда ўз эҳтиросларини бошқариш, муаммо ва келишмов-
чиликларни ҳал этишда зарур (конструктив) бўлган қарорларни қабул қила олиш шаклла-
нади. 

Download 7,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   507   508   509   510   511   512   513   514   ...   584




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish