Масъул муҳаррир


ИНСОН АДАПТАЦИЯСИНИНГ РИВОЖЛАНИШИГА ТАЪСИР ҚИЛУВЧИ



Download 7,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet521/584
Sana22.02.2022
Hajmi7,57 Mb.
#82747
1   ...   517   518   519   520   521   522   523   524   ...   584
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi

10
ИНСОН АДАПТАЦИЯСИНИНГ РИВОЖЛАНИШИГА ТАЪСИР ҚИЛУВЧИ 
ОМИЛЛАР
Разакова Райхан Сайлаубековна-
Ўзбекистон Миллий университети мустақил тадқиқотчиси
Аннотация: Ушбу мақолада инсон адаптациясининг ривожланишига таъсир қилувчи 
омиллар тўғрисидаги маълумотлар ёритилган.
Калит сўзлар: Оилавий хаёт, оилавий ҳаётга тайёрлик, адаптация, никоҳ, жисмоний 
етуклик, руҳий етуклик, ижтимоий тайёрлик.
Шахснинг ижтимоий муҳитдаги адаптацияси муаммоси, бу пассив мослашиш эмас, 
балки ижодий мулоқотга киришиш, ўзаро ҳамкорликнинг янги усулларини ишлаб чиқиш 
жараёнидир. Инсон адаптациясининг ривожланишига таъсир қилувчи ижобий ва салбий 
омилларини ажратади. В.Волканнинг фикрича адаптация тушунчаси одамларнинг фаол-
ликлари характеристикасига нисбатан қўлланилиши мумкин. Инсон томонидан, унинг 
муҳит билан турғунлигини таъминлайдиган унинг мақсадларини амалга оширишини 
ушбу жараённинг ўзига хос маҳсус кўриниши сифатида қараш мақсадга мувофиқ. Бун-
дай талқин қилишни шахснинг ўз-ўзини тарбиялашида муҳим аҳамиятга эга бўлган те-
гишли мақсадларни амалга оширишга ҳам кенгайтириш мумкин. Шу билан бир вақтда 
инсон даражасидаги адаптация кўп ҳолларда ён бериш билан ёки нофаол мослашиш каби 
талқин қилинади. Мослашиш ҳодисасидан фарқли равишда адаптация қулай шароитларни 
қидириш ва шахснинг шаклланиши ва ривожланиши учун воситаларни ишлаб чиқиш каби 
тушунилиши мумкин. Бунда, шахс адаптацияси ҳодисасининг асосий мазмуни субъект 
ва атроф муҳит ўртасида мувофиқликка эришишда акс этади. Ўзининг моҳияти бўйича 
мослашиш зарурати иккита асосий томони билан, яъни инсон яшашининг жамоат шакли, 
шахс ривожланиши жараёнидаги, инсоннинг шахс сифатида шаклланишини доимо куза-
тиб борувчи, мувозанатлаштирувчи пайтларнинг зарурлиги билан юз беради. [3.48б].
Ижтимоий адаптацияни шахс ва жамият ўзаро муносабатларининг янада умумийроқ 
муаммосининг бир қисми сифатида қараб В.Казанская, ушбу жараён жамиятнинг одамлар-
ни ўзининг жамоавий мақсадларига мослаштириш зарурати ва одамларнинг жамоа фаоли-
ятининг ушбу мақсадларига, характерига ва шаклига, жамиятнинг нормал фаолият юри-
тиши ва шахс қобилиятларини, имкониятларини амалга ошириш шароитларига кўникиш 
зарурати билан боғлиқ, деб ҳисоблайди. Ўз навбатида, ҳаракатдаги ижтимоий атроф-муҳит 
билан ўзаро хамкорлик жараёнида ижтимоий муҳитнинг доимо ўзгариб турадиган шаро-
итларига мослашиш инсон хулқининг силлиқлашишини таъминлайди. Адаптациявий хулқ 
мослаштириш мазмунига ва амалга оширишнинг фаол шаклига эга [2.78б].
А.В.Абрамова шахс адаптациясининг асосий ижтимоий-психологик воситаларига, жа-
моанинг қимматликлар ва қонун-қоидалари тизимини, шахслараро мулоқотга киришиш 
қобилияти ва кўникмаларини эгаллаш, мустаҳкамлаш ва ривожлантиришда акс этадиган 
фикрлаш ва хулқ наъмуналарини ишлаб чиқишни киритади. Муаллиф томонидан ҳаёт ке-
чириш шароитлари ва уни ташкил қилиш усуллари ўртасидаги боғлиқлик, объектив жамо-
атчилик шаклларининг ва ҳаёт кечириш шароитларининг уни ташкил қилишнинг индиви-
дуал, сифат жиҳатдан ўзига хос усулларига айланиши жараёни бўлиб майдонга чиқадиган 
ижтимоий-психологик адаптация ҳодисаси сифатида қайд қилинади [5.28б].
Е.В.Красавин, О.Н.Тузов, Т.Л.Крюков ва бошқаларнинг фикрича, адаптация жараёнлари 
турлича характерланадиган тегишли психологик вазиятлар билан чамбарчас боғлиқ. Шу 
жумладан, критик психологик вазиятлар вазиятга мос реакциялар билан биргаликда юз бе-
риши мумкин. улар қаторига, одатда, дезорганизация, демобилизация, пессимизм ва бошқа 
реакцияларини киритадилар. Бу реакциялар доимо ҳис-туйғули, яъни ваҳима, ҳафалик, 
нафрат, умидсизлик каби намоён бўлиши ва муҳим эҳтиёжларни йўққа чиқарувчи руҳий 
шикаст етказувчи таъсирга жавобан пайдо бўлади. Ушбу таъсир, мазмунан, инсоннинг 
дунёга низоли муносабати туфайли туғилади. Вазиятга боғлиқ реакциялар учун ноилож-
лик, ишончсизлик, умидсизлик ҳиссини чақирувчи вазиятни ҳал қилишнинг ишончли во-
ситаларининг мавжуд эмаслиги ҳам характерли. Адаптация нуқтаи-назаридан қараганда, 
пессимизмнинг энг оғир вазиятлари қимматликларни алмаштириш ёки тузатишни талаб 


752
10
қилади, энг енгиллари эса, яъни деорганизация (бузилиш) ҳолатлари улар таркибини қайта 
тузишни талаб қилади [1.96б].
Шундай қилиб, юқорида баён қилинганлардан келиб чиқиб, замонавий изланишлар-
да адаптация жараёнининг ўзига хосликларини кўриб чиқиш ушбу ҳодисани ижтимоий-
психологик мавзуда ҳаракатдаги мувозанатни, тегишли фаолиятни амалга ошириш даври-
да шахснинг атрофдаги социум билан лозим бўлган ўзаро ҳамкорлигини, инсонга унинг 
учун муҳим бўлган эҳтиёжларни, унинг билан боғлиқ жиддий ҳаётий мақсадларни, зарур 
психологик саломатликни сақлаган ҳолда, амалга ошириш имкониятини берадиган оила-
вий ҳаётни йўлга қўйишнинг алоҳида ва кўп томонлама жараёни сифатида қараб чиқиш 
мақсадга мувофиқлигини кўрсатади, деб хулоса қилиш мумкин. 
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Красавина Е.В. Социальная адаптация молодежи в современном обществе: особен-
ности и специфика / Е.В. Красавина. - Новочеркасск: Новочеркасский политехнический 
институт, 2005. - 20 с.
2. Казанская В. Социальная адаптация. / В. Казанская. — М.. Питер М.: 2013. - 288 с.
3. Волкан В. Способы преодоления горя: адаптация и психотерапия / В.Волкан, 
Э.Зинтл // Журнал практического психолога: Научно практический журнал / Ред. А.Г. Ли-
дере. - 2006. - №5 сентябрь-октябрь 2006. - С. 60-74.
4. Березин Ф.Б. Психическая адаптация и тревога / Ф.Б. Березин. - Москва // Психо-
логия мотивации и эмоций: Учебное пособие / ред. Ю.Б. Гиппенрейтер, М.В. Фаликман. 
- Издание 2-е, стереотипное. - Москва: ЧеРо: Омега-Л: МПСИ, 2006. - С. 350-357.
5. Абрамова А.В. Управление социально-педагогической адаптацией женщин группы 
социального риска: - Челябинск, 2011. - 24 с.


753

Download 7,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   517   518   519   520   521   522   523   524   ...   584




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish