10
МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАРГА ИНГЛИЗ ТИЛИ ЎРГАТИШ
Нурметова Ўғилжон
Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани
8-сон мактаби ўқитувчиси
Telefon:+998(94) 119 06 77
Dadkingj3@gmail.com
Аннотатция: Мактабгача таълим ташкилотларида 5-6 ёшдаги болаларга инглиз тили
лексикасини ўргатиш мазмуни, шакли ва усуллариташкил этади.
Калит сўзлар: Ингилиз тили, талаффуз, компетенциялар.
Тил–болалар тафаккурининг ривожланишига кучли таъсир этувчи воситаб ўлиб,
боланинг ҳар бир ўрганган сўзи тагида муайян тушунча ётади.Ўзи учун янги бўлган бу олам
билан муомала қилишда нутқни ўрганаётган болада юзага кела бошлайдиган мотивация
ва интеллектуал ҳиссиётлар болалар тафаккурининг ўсишида катта аҳамиятга эга. Нутқ
инсон бош миясининг муайян соҳалари фаолияти бўлиб, бу жараён турли сенсор ва мотор
реакциялари билан биргаликда кечади. Хорижий тилларни ўрганиш ҳам боланинг умумий
руҳий ривожланишига самарали таъсир кўрсатувчи воситалардан биридир. Чет тилларни
ўрганишнингэнг мақбул ва осон ўзлаштириш даври мактабгача бўлган давр бўлиб, кичик
ёшдаги болаларда тил эгаллашнинг ўзига хослигини туғма қобилият дейиш мумкин.
Урганишларим натижасида мактабгача таълим ташкилотларида 5-6 ёшдаги болаларга
инглиз тили лексикасини ўргатишда қуйидаги қийинчиликлар мавжудлигини кўрсатди:
-давлат тасарруфидаги МТТларда гуруҳларда болалар сони кўп ҳолларда 28-30 тани
ташкил этиши, яъни меъёрдан ортиқлиги болалар билан индивидуал ишлаш имконини
бермайди;
-педагогларнинг айнан кичик ёшдаги болалар билан ишлаш малакасига эга
эмаслиги, болалар психологиясини яхши билмаслиги таълим-тарбия уйғунлиги ва
сифатинингтаъминланишига монелик қилмоқда;
-мактабгача таълим ташкилотларида инглиз тилини ўргатиш бўйичаўқув-услубий
дидактик таъминотнинг етарли эмаслиги, педагогларнингтурли ўқув материалларидан
фойдаланиб келаётганлиги таълим сифати ва самарадорлигининг пасайиб кетишига олиб
келмоқда.
Тадқиқот жараёнида 5-6 ёшдаги болаларга биз таклиф этаётган мавзулар қиёсий
таҳлилқилинди, шунингдек, “Илк қадам”, “Болажон” дастурлариўрганиб чиқилди.
Таҳлиллар 5-6 ёшдаги болаларнинг инглиз тилидагилексик минимуминиумумий муҳим
компетенциялардан келиб чиқиб вамавзувийлик,визуаллик, фаоллик ҳамдаона тилилексик
захирасига таяниш асосида ишлаб чиқиш зарурлигини кўрсатди:
741
10
Мактабгача ёшдаги бола хорижий тилни эшитишга одатланмагани, атрофида шу тил
муҳити йўқлиги боис интерференцияни енгиб ўтиш ҳамда сўзларнинг тўғри талаффузини
таъминлаш учунмашғулотлардакўпроқ тинглаш ва тақлид қилиш машқларидан фойдаланиш
керак бўлади.Хусусан, мактабгача ёшдаги болаларга инглиз тилини ўргатишда аввало,
инглизча сўзлар товуш кодида учрайдиган монофтонг, дифтонг, трифтонглар билан боғлиқ
талаффуз қийинчиликларbни аниқлаштириш керак бўлади:
742
10
Хулоса қилиб айтганда, кичик ёшдаги болаларга чет тилларbни ўргатишда луғат устида
махсус ишлаш катта аҳамиятга эга. Илмий-методик ва психологик адабиётларни ўрганиб
чиқиш мактабгача ёшдаги болалар лексикани тез ўзлаштириш қобилиятига эгалигини
кўрсатади. Мактабгача ёш хорижий тилни эгаллаш учун энг ноёб давр, шу боис бундан
самарали фойдаланиш даркор.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Акбарова Ш.Х. Мактабгача ёшдаги болаларга эртакларни инглиз тилида ўргатишнинг
лингводидактик хусусияти //Халқ таьлими. –Тошкент, 2017.
2. http://www.pedagog.uz/
743
Do'stlaringiz bilan baham: |