Масъул муҳаррир



Download 7,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet503/584
Sana22.02.2022
Hajmi7,57 Mb.
#82747
1   ...   499   500   501   502   503   504   505   506   ...   584
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi

Пайдаланылған әдебиятлар:
1. Галагузова М.И. Социальная педагогика. M.: 1999. 
2. Қарақалпақ фольклоры. 88-100-том. Нөкис, “Илим”, 2015.


722
10
ТАЛАБАЛАР ДИНИЙ ДУНЁҚАРАШИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ҲОЗИРГИ 
КУНДАГИ ҲОЛАТИ
Джуманиязова Мухайя Хусиновна 
Ўзбекистон Миллий университети мустақил тадқиқотчиси
Аннотация. Мазкур мақолада талабалар диний дунёқарашининг ҳозирги кундаги ҳолати 
эмперик жиҳатдан таҳлил қилинган, хамда таҳлил асосида хулосалар баён қилинган. 
Калит сўзлар: диний дунёқараш, экспериментал сўровнома, диний эътиқод, гендер ху-
сусият.
 Ўзбекистон Республикасининг мустақил, демократик ва очиқ тизим каби кун сайин ри-
вожланиб бориши умуминсоний қадриятларга таяниб мўлжал олишни олдиндан белгилаб 
бериб, биринчи навбатда, талаба ёшларнинг қадриятларга бўлган йўналишининг, комму-
никатив ўзаро ҳамкорликларининг шаклланишига таъсир кўрсатувчи, маънавий мадани-
ятнинг муҳим элементлари сифатида намоён бўладиган дин масалаларини қабул қилишга 
ва тушунишга нисбатан жамоатчилик онгида бир қатор ўзгаришларга олиб келди. Бугунги 
кунда жамоатчилик фикри диний дунёқарашни ўта салбий феномен сифатида бир томон-
лама баҳолашдан фориғ бўлмоқда. 
Диний дунёқараш, диннинг ўзидан фарқли равишда унинг муайян конфессионал ту-
шунишида, мураккаб, тизимли ва ўзгарувчан бўла туриб, жамият онгида даражасида ҳам, 
шунингдек индивид онгида даражасида ҳам доимий ўзгаришларга юз тутади. Шунинг-
дек, диний дунёқарашнинг хусусиятларини, унинг турлича намоён бўлишларини очиб 
бериш имкониятини берадиган тегишли эмпирик материал бўлгандагина ўтказилиши 
мумкин бўлган жадал илмий изланишлар талаб қилинади. Ҳозирда жамиятдаги диний 
дунёқарашни тўғри тушуниш, баҳолаш учун унинг илмий жиҳатдан асослантирилган ха-
рактеристикаларини, диний дунёқарашни пайдо бўлиши ва ривожланишининг ўзига хос 
хусусиятларини, уни мазмунан талқин қилинишини, ижтимоий-психологик қадриятлар ва 
устунликлар улуши асосийлардан бири бўлган кундалик индивидуал, жамият борлиғида 
йўналтирилган қадриятлари ва устунликларини инобатга олиш зарур. Зеро, тажрибалар 
кўрсатганидек, диний дунёқарашнинг ривожланиши ва мустаҳкамланиши жараёнининг 
энг жадал даврларидан бири, англанган маънавий қадриятлар устунлиги пойдевори, ком-
муникатив маданият даражаси, социумга қўшилиш даражаси, юқори малака талаб қилувчи 
фаолиятга тайёрлик меъёри шаклланадиган ажойиб ёш даври бўлган талабалик даврига 
тўғри келади.
Талабалик даври социумнинг потенциал ақлий ва фаол қисми бўла туриб, кўпроқ да-
ражада унинг ривожланишининг стратегик истиқболини белгилаб беради. Шунга боғлиқ 
ҳолда, талаба ёшларнинг дунёқарашини, шу вақтнинг ўзида жамият динийлигининг ўзига 
хослигини, ва унинг ривожланиши йўналишини прогноз қилиб, келажакдаги жамият онги 
дунёқарашининг мумкин бўлган модели асоси сифатида қараш мумкин. Айнан шунинг 
учун ҳам талаба ёшларнинг диний дунёқарашини ижтимоий-психологик ўрганишни таш-
кил қилиш ва эмпирик маълумотларни йиғишнинг мумкин бўлган барча услубларидан 
фойдаланган ҳолда ўтказиш ўта муҳим. Афсуски, бугунги кунда диний дунёқарашнинг 
ижтимоий-психологик ўзига хосликлари тўғрисидаги маълумотлар базаси етарли эмас. 
Ўрганилаётган муаммога бағишланган илмий адабиётларни таҳлили шуни кўрсатадики, 
олимларнинг изланиш ишларининг кўпчилиги динни, ҳозирги ёшларда диний қарашларни 
шакллантирувчи хусусиятларни (Н.С.Сафаев,Д.Г.Муҳамедова, А.Г.Айрапетова, ва б.), 
диний эътиқодни психологик ўрганишнинг услубий муаммоларини (П.С.Гуревич, 
М.Вебер, А.М.Двойнин ва б.), диний дунёқараш табиатини (А.Н.Романин, В.П.Гайденко, 
Е.П.Блаватская ва б.), ҳозирги оммавий маданият шароитидаги ёшларнинг диний эътиқод 
жиҳатдан ўхшашлигини (М.В.Фёдорова, А.Г.Сафронов, В.М.Миназова ва б.), шахснинг 
диний эътиқоди ва ижтимоий ҳамкорликни (В.Еротич, Д.М.Чумакова М.П.Мчедлов ва б.) 
ўрганишга бағишланган.
Мазкур муаммо бўйича П.Алиқулова, А.М. Руткевич,Т.И.Борко, Д.М.Чумакова, 
Ю.М.Зенько, 
О.В.Коркунова, 
В.П.Гайденко, 
Т.Н.Клементьева, 
Г.П.Чистяков, 
С.К.Гарифуллин, 
Е.П.Блаватская, 
Ю.П.Тобалов, 
Ю.И.Щербаков, 
К.И.Никонов, 


723
10
Т.П.Соловьева, Б.В.Марков, Р.Белла, З.М.Мидова, Ю.В.Рыжов, У.Джеймс, Д.М.Угринович, 
С.Н.Кудрявцев, М.Д.Воронов, М.П.Мчедлов, Т.Г.Горбаченко, Н.П.Андрианов, О.А Лопат-
кин, В.В. Палюк) каби қатор олимлар тадқиқот ишларии олиб боришган.
Талабалар диний дунёқарашининг ижтимоий-психологик хусусиятларини ўрганиш учун 
“Диний дунёқараш шаклланишининг ўзига хосликлари шаклланишини ўрганиш” мавзусида 
экспериментал сўровномаси ўтказилди. Тадқиқотда ёши 18 дан 25 гача бўлган олий ўқув 
муассасаларининг 285 нафар, ҳам аёл (51,6 %, 147 шахс), ҳам эркак (48,4 %, 138 шахс) 
жинсига мансуб бўлган талабалар ташкил қилди. 

Download 7,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   499   500   501   502   503   504   505   506   ...   584




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish