Agarbiz o’zbekistonimizni dunyoga tarannum etmoqchi, uning qadimiy tarixi va yorug; kelajagini ulug’lamoqchi, uni avlodlar xotirasida boqiy saqlamoqchi bo’lsak, avalombor buyuk yozuvchilarni, buyuk shoirlarni



Download 5,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet363/427
Sana22.02.2022
Hajmi5,66 Mb.
#82351
1   ...   359   360   361   362   363   364   365   366   ...   427
Bog'liq
form 312-27294

ОНА ТИЛИ ТАЪЛИМИНИНГ ТАДҚИҚИ 
 
ЭРНАЗАРОВА М.С., ҲУСЕНОВА М., НДПИ.
Она тили фани таълим тизимида энг етакчи фанлардан бири бўлиб, жамият аъзоларини ижодий 
фикрлашга, фикр маҳсулини нутқ шароитига мос равишда оғзаки ва ёзма шаклларда баён қилишга ўргатади. 
Она тили таълимининг самарали усулларини излаб топиш тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади. Она 
тили фан сифатида шакллангач, дастур, дарслик ва шу йўналишда ўқув - методик қўлланмалар яратишга 
эҳтиёж ортди. Дастлаб С.А. Фессалоницкийнинг "Она тили методикаси" (1940 йил) талабалар учун ўқув 
қўлланма сифатида нашр этилган. Мазкур қўлланмада ўқувчилар нутқини ўстириш масалаларига катта эътибор 
берилган. Китобда ўқувчиларнинг сўз бойлигини ошириш, бадиий асарлардан олинган матнлар устида ишлаш, 
иншо ёзиш малакаларини шакллантиришга жиддий эътибор қаратилган. 
М. Шамс "Орфография ўқитиш методикаси"(1944), К. Хайруллаев "Типик орфографик хатолар ва 
уларни бартараф этиш"(1944) мавзуларида илмий-тадқиқот ишларини амалга оширишди. 
Республикамизда 50-йиллардан кейин она тили ўқитиш масалаларига оид бир қатор ишлар эълон 
қилинди, илмий-тадқиқот ишлари амалга оширилди ва қўлланмалар яратилди. Она тили ўқитиш методикаси 
фан сифатида ривожлана бошлади, умумий педагогик, дидактик ва психологик характердаги илмий 
текширишларнинг натижалари она тили ўқитиш методикасини такомиллаштиришга имкон берди. Жумладан, 
М.Шамснинг "Ўзбек тили ўқитув методикаси" (1950), Ф.Камолнинг "Ўзбек тили ўқитиш методикаси" (1952), 
Ҳ.Рустамовнинг "Синтаксис ва пунктуация ўқитиш методикаси" (1960), Н.Абдураҳмоновнинг "Ўзбек тили 
ўқитиш методикаси" (1969), Ё.Ғуломов, И.Расулов, Ҳ.Рустамов ва Б.Мирзааҳмедовларнинг "Ўзбек тили ўқитиш 
методикаси" (1975) дарсликлари шулар жумласидандир. Бу ишларда сўзларни туркумларга ажратиш
орфография ва пунктуацияни ўқитишни тил билимлари билан узвий алоқадорликда амалга ошириш борасида 
ижобий фикр-мулоҳазалар баён этилганлиги ўз даври учун катта аҳамиятга эга эди. 
Собиқ шўролар даврида бу фандан жами 28 киши педагогика фанлари номзоди илмий даражасини 
олишга эришган. Чунончи, К.Хайруллаевнинг "Бухоро вилояти мактабларининг 5–6-синфларида она тилидан 
ўқувчиларнинг типик орфографик хатолари ҳамда унинг олдини олиш ва бартараф этиш йўллари" (1957), 
378 


С.Турсуновнинг "Ўзбек мактабларининг 4-синфларида грамматикани ўқитиш методикаси" (1957), 
Й.Абдуллаевнинг "Эски ўзбек мактабларида савод чиқариш" (1961),Қ.Абдураззоқованинг "Она тилидан 5-
синфларда ўқувчилар фаоллигини ошириш" (1964), Б.Мирзааҳмедовнинг "Ўзбек мактабларининг 6-синфларида 
қўшма сўзларни ўқитиш методикаси" (1965), К.Қосимованинг "5-синф она тили дарсларида луғат устида 
ишлаш" (1966), Н.А.Аҳмедовнинг "Ўқувчилар нутқидаги диалектал хатолар ва уларнинг олдини олиш" (1966), 
О.Розиқовнинг "Ўзбек мактабларининг бошланғич синфларида ўқувчиларнинг мустақил ишлари"(1967), М. 
Омилхонованинг "Саккиз йиллик ўзбек мактабларида эргашган қўшма гапни ўқитиш" (1967), Ғ.Азизовнинг 
"Ўзбек мактабларининг 5-синфларида ўқувчилар нутқини синоним сўзлар билан бойитиш"(1968), 
Р.Абдуллаҳатованинг "Ўзбек мактабларида олмошни ўқитиш методикаси"(1968), О.Ғаффорованинг "Ўзбек 
мактабларининг бошланғич синфларида ўқувчилар нутқида учрайдиган хатолар"(1970), Ҳ.Заҳировнинг "Ўзбек 
мактабларининг 7–8-синфларида ўқувчиларнинг ёзма ишларида учрайдиган пунктуацион хатолар"(1970), 
А.Пўлатовнинг "Мактабда ҳолни ўқитиш методикаси"(1970), А.Мирзаевнинг "Ўқувчиларнинг орфографик 
саводхонлигини оширишда диктантдан фойдаланиш"(1970), Ш. Койеновнинг "Ўзбек мактабларининг 
бошланғич синфларида ўқувчиларни баён ёзишга ўргатиш"(1973), Р. Иноғомованинг "Феъл замонларини 
ўрганишда ўқувчиларнинг нутқи устида ишлаш"(1974), А.Ғуломовнинг "Ўзбек мактабларининг 4-синфлари она 
тили дарсларида ўқувчиларнинг мустақил ишлари" (1975), О.Ёқубжонованинг "Ўзбек мактабларининг 4–5-
синфларида сўз ясашни ўргатиш методикаси"(1975), Н.Шукруллаевнинг "Ўзбек мактабларининг 8-синфларида 
қўшма гап синтаксисини ўқитишда ўқувчилар нутқини ривожлантириш"(1975), Р. Қаюмованинг "Сифат 
мавзусини ўрганишда ўқувчиларнинг нутқини ривожлантириш"(1976), О.Ботировнинг "Кичик мактаб ёшидаги 
ўқувчилар нутқида учрайдиган диалектал хатолар"(1978), С. Набиеванинг "Ўзбек мактабларининг бошланғич 
синфларида орфографияни ўқитиш методикаси" (1981), М. Мамаюсуповнинг "Бошланғич мактабнинг 1–3-
синфларида ўзлаштирилиши мураккаб бўлган фонемаларни ўқитиш методикаси"(1981), Э. Маматованинг 
"Работа над орфограммами при изучении именных частей речи на уроках родного языка в IV-V классах школ с 
узбекским языком обучения"(1982), Б. Фазилованинг "Закрепление материала родного языка на уроках 
литературы IX-X классов школ с узбекским языком обучения"(1983), Р. Қаюмованинг "Развитие речи учащихся 
в связи с изучением темы "Имя прилагательное" в узбекской школе"(1984), Н.Пўлатовнинг "Изучение 
словосочетания на уроках родного языка в узбекской школе"(1990) мавзуларидаги номзодлик диссертациялари 
50–90-
йилларда ҳимоя қилинган. 
Республикамиз ўз мустақиллигини қўлга киритгач, мактабларда давлат тили–ўзбек тилининг 
ўқитилишига эътибор жуда ортди. "Ўзбек тили" Республика доимий анжуманининг таъсис этилиши, "Она тили 
ўқитиш концепцияси"нинг яратилиши, ДТСнинг қабул қилиниши ва унга мувофиқ келадиган дастурнинг 
ишлаб чиқилиши "Она тили"дан янги йўналишдаги дарсликларнинг яратилишига асос бўлди. Ўзбек тили яъни 
давлат тилини ўқитишга оид илмий тадқиқотлар кўлами анча кенгайди.
Ўтган қисқа давр ичида она тили ўқитишнинг ўта муҳим муаммоларига оид докторлик ва номзодлик 
диссертациялари ҳимоя қилинди: А. Ғуломовнинг “Она тили таълими жараёнида ўқувчиларнинг ўқув–билув 
фаоллигини ошириш”(докторлик:1991), Т. Ғаниевнинг “Она тилидан машқларни бажариш жараёнида 
ўқувчиларнинг билиш (идрок этиш) фаолиятини фаоллаштириш”(1991), Ш. Йўлдошеванинг “Ўзбек мактаблари 
она тили дарсларида қўшма сўзларни ўргатишдаги изчиллик”(1991), Қ. Юсуповнинг “Кичик мактаб ёшидаги 
ўқувчиларда орфографик хушёрликни шакллантириш”(1993), М. Ражабованинг “Тилларни боғлаб ўргатиш 
орқали ўқувчиларда дўстлик-қариндошликни тарбиялаш”(1993), Н. Муродованинг “Ўқувчи нутқида маҳаллий 
шева таъсирида вужудга келган талаффуз ҳамда имло хатолари ва уларни тузатиш усуллари” (1993), 
Қ.Юнусовнинг “Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда орфографик ҳушёрликни шакллантириш” (1993), М. 
Собированинг “Ўзбек мактаблари юқори синф ўқувчиларига содда гап синтаксисини мунозара усулида 
ўргатиш”(1994), Н. Сатторованинг “Ўқувчиларнинг иншо ёзиш малакаларини такомиллаштириш(5-синфда она 
тили ўқитиш жараёнида )”(1995), Т.Зиёдованинг “Она тили таълими жараёнида ўқувчиларнинг сўз бойлигини 
ошириш”(1995), Ў. Рўзиеванинг “Узлуксиз таълим жараёнида болалар боғчалари тарбияланувчилари ва 1-синф 
ўқувчилари оғзаки нутқини ўстириш”(1995), Н. Дадажонованинг “Ўзбек тили таълими жараёнида 
талабаларнинг нутқи устида ишлаш методикаси”(1996), А. Бобомуродованинг “Она тили таълими жараёнида 
ўйин-топшириқлардан фойдаланиш”(1997), Н. Қосимованинг “Она тили таълими жараёнида ўқувчилар нутқини 
сўзнинг маънодошлари билан бойитиш”(1998), Ш. Юсупованинг “Она тили таълими самарадорлигини 
оширишда илғор педагогик технологияларни жорий этиш (ноанъанавий усуллар ва компьютердан 
фойдаланиш)” (1998), Т. Юсупованинг “Узлуксиз таълим тизими асосида мактабда ўқувчиларга бош 
бўлакларни ўрга- тиш”(1998),Г. Ахророванинг “Таълим рус тилида олиб бориладиган мактабларнинг ўзбек 
тили дарсларида кўмакчили бирикмаларни ўргатиш методикаси” (1998), М. Ҳамидованинг “1–2-синф 
ўқувчиларининг оғзаки ва ёзма нутқини ўстириш тажрибасидан”(1998), М. Рихсиеванинг “Таълим рус тилида 
олиб борилаётган мактабларнинг ўзбек тили дарсларида ўқувчиларни матн тузишга ўргатиш 
методикаси”(1999), И. Тошевнинг “Умумтаълим мактабларида қўшма гапнинг янгича талқини”(1999), М. 
Саидовнинг “Ўзбек мактабларининг 5-синфларида она тили таълими жараёнида тафаккурни ривожлантирувчи 
ўқув топшириқлари ва улардан фойдаланиш методикаси”(2000), М. Эрназарованинг “Таълим қорақалпоқ 
тилида олиб бориладиган мактабларнинг 2-синфларида ўзбек тилини ўқитиш методикаси”(2000), Г. 
Қурбонованинг “Тиббиёт институтларининг рус гуруҳларида “Ўзбек тили” фани ўқитиш жараёнида 
талабаларнинг ихтисосий нутқи устида ишлаш методикаси”(2000), Е. Абдувалитовнинг “Таълим қозоқ тилида 
олиб бориладиган мактабларнинг V-IX синфларида ўзбек тилини тил таркибида ўқитиш асослари”(2002), Л. 
379 


Миржалолованинг “Ўзбек тили машғулотларида болаларни савол-жавобга ўргатишнинг назарий-методик 
асослари”(2002), Ш. Бўронованинг “Таълим қорақалпоқ тилида олиб бориладиган мактабларнинг 5-синфларида 
ўзбек тили ўқитишнинг илмий-методик асослари”(2002), М. Қараходжаеванинг “Нофилологик гуруҳ 
талабаларининг касбий нутқини феъл асосида шакллантириш методикаси” (2002), Н. Юлдашеванинг “Умумий 
ўрта таълим мактабларида синонимларни янги педагогик технология асосида ўқитиш методикаси”(2002), Г. 
Мухамеджанованинг “Дарсдан ташқари машғулотларда русийзабон ўқувчиларнинг ўзбекча нутқини ўстириш 
методикаси”(2003), М.Мирмахсудованинг “Ўқувчилар нутқини такомиллаштиришда грамматик терминлардан 
фойдаланишнинг лингвометодик асослари”(2004), С. Адилованинг “Ўзбек тили машғулотларини компьютер 
технологияси воситасида ташкил этиш” (2004), Ш. Юсупованинг “Ҳозирги ўзбек адабий тили дарсларида 
ўқувчилар тафаккурини ўстиришнинг илмий-методик асослари”(докторлик: 2005), Х. Қурбонованинг “Она 
тили таълими мазмунини янгилашнинг лингвометодик асослари”(2005), Т. Юсупованинг “Гапнинг бош 
бўлакларини ўрганиш жарёнида ўқувчилар нутқини ўстиришнинг лингвометодик асослари”(2005), А. 
Ҳамроевнинг “Бошланғич синфларда она тили таълимини ижодий ташкил этиш”(2005), М. Жўраевнинг “Ўзбек 
тилини давлат тили сифатида ўрганиш методикасининг шаклланиши”(2005), Г. Ахмедованинг “Ўзбек тили 
дарсларида ўқувчилар нутқини ясама сўзлар билан бойитишнинг методик асослари”(2006), Н. Умарованинг 
“Талабаларнинг ўзбекча ёзма нутқини ўстиришда замонавий технологиялардан фойдаланиш 
методикаси”(2007), Ш. Нуруллаеванинг “Бошланғич синф она тили дарсларида ўқувчиларни мустақил 
фикрлашга ўргатиш методикаси”(2007), Н. Алавутдинованинг “Она тили дарсларида ижодий фикрлаш 
кўникмасини шакллантириш методикаси” (2008), А. Ҳусанбоеванинг “Ўзбек тили дарсларида матн воситасида 
ўқувчилар нутқини ўстиришнинг методик асослари”(2008), Ш. Юлдашеванинг “Давлат тили таълимида 
ўқувчилар нутқий малакаларини ўстиришнинг илмий-методик асослари”(2008), Г. Эшчанованинг “Ўзбек тили 
дарсларида шеърий асарларни ўрганишнинг лингвометодик асослари” (2009), О. Охунжонованинг “Таълим 
босқичларида синонимлар мавзусини ўқитиш методикаси”(2009), Х. Муҳиддинованинг “Таълим босқичларида 
ўзбек 
тили 
ўқитилиши 
узлуксизлигини 
таъминлашнинг 
илмий-методик 
асосларини 
такомиллаштириш”(докторлик: 2011) мавзулардаги илмий-тадқиқот ишлари ҳимоя қилинди. 
Ўзбек тилшунослигининг янги тараққиёт босқичида тилни системали ўрганиш масалаларини таниқли 
тилшунос ва методист олимлар Ҳ. Неъматов, Н. Маҳмудов, А. Нурмонов, Р. Сайфуллаева, А. Ғуломов, М. 
Қодиров, Р. Сафаровалар бошлаб беришди. 
Она тили фани мактаб, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида ўрганиладиган барча фанларни 
пухта ўзлаштириш учун муҳим "калит" саналади. Тил воситасида ўқувчи ва талаба бошқа фанларни ўрганади. 
Барча фанлар юзасидан фикрни ёзма ва оғзаки равишда баён қилиш орқали у ўз она тилини ҳам мукаммал 
ўрганиб боради. 
Маълумки, педагогика институтлари ва университетларнинг филология факультетлари бакалавриятини 
битириб чиқадиган мутахассисларнинг асосий қисми ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси сифатида 
умумий ўрта таълим мактабларига боради. Шу боис, бўлажак мутахассислар учун она тили фани етакчи 
фанлардан бири бўлиб, таълим босқичларида ўқитилиши муҳим заруриятдир. 

Download 5,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   359   360   361   362   363   364   365   366   ...   427




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish