922
4.
SHNQ
2.05.02-07
Avtomobil
yo‘llari
–
Toshkent:
Davarxitektqurilish, 2008.- 89 b.
5.
Махмудова Д.А. Автомобиль йўли пойидаги лёссимон
грунтларнинг мустаҳкамлиги. Монография. –Т. ТДТрУ, 2021. 143 б.
Раджабов Тохир Юсупович - ТДТрУ
“Автомобиль йўлларидаги суъний иншоотлар”
кафедраси катта ўқитувчиси
((90) 986-23-89 );
Шожалилов Шухрат Шомуродович - ТДТрУ “Автомобиль
йўлларидаги суъний иншоотлар” кафедраси катта ўқитувчиси
((90) 189-06-48 );
Оспанов Руслан Сарсенбаевич - ТДТрУ “Автомобиль
йўлларидаги суъний иншоотлар” кафедраси
ассисенти ((99) 037-13-35 ).
jandos_chingis@mail.ru
.
Раджабов Т.Ю., Шожалилов Ш.Ш., Оспанов Р.С.
КЎПРИК ВА ЙЎЛЎТКАЗГИЧЛАРНИ ҚУРИШДА ЯНГИ
ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАР РИВОЖЛАНИШИ
Бир неча йиллар аввал, яъни, 1996-1998 йиллари Германия-
нинг Франфурк – на Майне, Берлин, Мюнхен, Кёлн, Дусбург, Дорт-
мунт ва шу билан бирга Голландия ва Франциянинг бошқа ўнлаб
аҳоли пунктларининг туташ қисмида қурилган кўприкларни кўриб,
лойиҳаларнинг ўзига хослигига роса ҳайратланганмиз. Шулар ҳақ-
да ўйлар эканмиз, халқимизнинг бунёдкорлик салоҳияти тимсолига
айланадиган, ана шундай ноёб меъморий
ечимга эга бир неча
қаватли кўприклар мамлакатимизда ҳам қуриларми экан, деган
ҳавас ва ширин ҳаёлларга берилгандик ўшанда.
Европа меъморчилигининг юксак намуналаридан бўлган бу
иншоотлар автомобиль ҳамда темир йўллар билан юзага келадиган
тирбандликларни бартараф этишга хизмат қилиш баробарида, ноо-
датий чиройли кўриниши билан қисқа
муддатда Республикамиз-
нинг “ташриф-варағи”дан бирига айланишга ҳам улгурди, айниқса,
2016 йилдан бошлаб мамлакатимизда “Улкан” қурилиш ишларини
жадал равишда бошлангани ҳайратланишга арзигуликдир.
923
Ҳаёлларимнинг ҳаётдаги рўёбга чиқиши кўп ҳам куттирмади.
2018-2021йиллари Президентимиз ташаббуси асосида, ҳамда аҳоли
талаб ва эҳтиёжи, пойтахтимизнинг келгусидаги ривожланишини
инобатга олинган ҳолда, Тошкент шаҳридаги Оҳангарон ва
Мах-
тумқули кўчаси кесишмасида уч қаватли автомобиль йўли кесишу-
ви иншооти қуриб битирилди. Лойиҳа ва қурилиш ишлари тугати-
либ, уч сатҳли кесишув фойдаланишга топширилгач ҳайдовчиларга
жуда катта қулайликлар яратилди. Илгари бу чорраҳа соатига 5-7
минг транспорт воситаларини ўтказиш қувватига эга эди, ҳозирда
эса соатига 20 мингтадан ортиқ транспорт воситасини узлуксиз
ўтказиш имкониятига эга. Уч сатҳли автомобиль йўли
кесишуви-
даги тоннел узунлиги ўзи 593 метр, эстакада қисмининг узунлиги
502 метр, тоннел ва эстакадада қатнов олти, ўрта поғонада эса,беш
қаторли бўлган мазкур уч сатҳли кесишувда жаҳон меъморчилиги-
нинг энг яхши ютуқларини уйғунлаштирган ноёб иншоотлардан-
дир. Яқинда шу кўприкнинг устидан ўзгача ҳис-ҳаяжон билан ўтар
эканмиз,
Германия, Франция ва Голландиядаги кўприклар эслари-
мизга тушди ва Мамлакатимизда ҳам ундан асло қолишмайдиган
кўприк қурилганидан юрагимизда ғурур-ифтихор туйдик,ана шун-
дай йирик лойиҳаларни амалга ошириш учун билимимиз ҳам,
имкониятимиз ҳам, салоҳиятимиз ҳам етарли эканига яна бир карра
амин бўлдик.
Do'stlaringiz bilan baham: