Тошкент “транспорт ва логистика: республика транспорт-транзит салоҳиятини ривожлантиришда рақамлитехнологиялар”



Download 17,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet252/437
Sana20.07.2022
Hajmi17,03 Mb.
#828940
TuriСборник
1   ...   248   249   250   251   252   253   254   255   ...   437
Bog'liq
TЛ Конференция 1188 стр

Литература 
1.
Кузнецов Е.П., Дыбов A.M., Сутырин Н.М. Техника и 
технология отраслей городского хозяйства / Учебное пособие. - 
СПб - Ижевск. Изд-во института экономики и управления УдГУ, 
2001. 
2.
Сутырин Н.М. Городской транспорт: Учеб. Пособие. –
СПб.: СПбГИЭУ, 2004.-92с. 
3.
Лобанов Е. М. Транспортная планировка городов: Учебник 
для студентов вузов.— М.: Транспорт, 1999.—240 с. 
4.
Ларин О.Н. Организация пассажирских перевозок: Учебное 
пособие. – Челябинск: Изд-во ЮУрГУ, 2005. – 104 с. 
 
 
 
 


591 
Назаров А. (Тошкент давлат транспорт 
 университети, ассистент) 
ЖАМОАТ ЙЎЛОВЧИ ТРАНСПОРТ ТУРЛАРИНИНИ 
НИСБИЙ БАҲОЛАШ 
Шаҳарларда йўловчиларни турлича транспорт воситаларида 
ташишни 
транспорт-ижтимоий 
тадқиқотларини 
[1,2,3,4,5] 
кўрсатишича, жамоат транспорт воситаларини танлашда бир 
турдаги транспорт воситасининг иккинчи транспорт воситасига 
нисбатан афзаллиги ёки аниқ транспортда ҳаракатланиш учун икки 
ёки ундан ортиқ транспортда биттасини танлаб олиш 
йўловчиларнинг талабига у ёки бу транспорт воситаси томонидан 
кўрсатилаётган хизматлар тўғри келмаслиги билан изоҳланади. Бу 
танловни ташкил этиш ва бошқариш назарисида қабул қилинган 
амаларга кўра [6], мезоний баҳолаш натижаси тасодифий ва 
баҳоланувчи сифатида қараш мумкин. Бунда йўловчилар 
мезонларни инобатга олади ва уларнинг фикри бўйича кам 
бўлмаган даражадаги талабга жавоб берадиган ва жозибадорликка 
эга бўлган транспорт тури фойдасига қарор қабул қилади. 
Йўловчилар ўз манзилларига етиб олиш учун у ёки бу 
транспорт турини танлашда ҳаракатланиш учун сарфланадиган 
вақт, йўл кира ҳақи, ҳаракатланиш давридаги қулайлик даражаси, 
бахтсиз ҳодисалар солир бўлиш тахликаси ва бошқа омилларни 
ҳисобга 
оладилар. 
Бу 
транспорт 
турларининг 
объектив 
характеристикалари йўловчиларга боғлиқ бўлмайди ва қоида 
тариқасида бир вақтнинг ўзида ҳаракат учун кам вақт сарфлаб, 
арзон ва ҳаракатланиш учун жуда қулай транспорт тури бўлмайди. 
Йўловчилар аниқ ҳаракатланиш учун бир ёки бир нечта транспорт 
турларининг 
характеристикалари 
юқоридаги 
мезонларни 
биргаликда ҳосил қиладиган энг мақсадга мувофиғини танлашда 
алоҳида характеристикаларга маълум даражада “устунлик” беради. 
Йирик шаҳаралардаги замонавий шароитларда шаклланган 
шаҳар жамоат транспорти тизими йўловчиларни шаҳар ичида 
ҳаракатланишини кўриб чиқишда велосипедлар, мотороллерлар, 
мотоциклар, такси, темир йўл ва шаҳарлараро автобус 
транспортидан фойдаланиш даражаси анча паст эканлигини 


592 
кўришимиз мумкин. Шаҳарларда йўловчилар манзилларига етиб 
олишнинг асосий воситалари сифатида: пиёда, шаҳар жамоат 
транспорти ва шахсий транспорт воситаларида ҳаракатланишларни 
кўришимиз мумкин. Кўплаб йўловчилар учун ўз манзилларига етиб 
олиш учун назарий жиҳатдан бир нечта вариантлар мавжуд бўлади: 
пиёда боришлари, шахсий автомобилларидан ёки жамаот йўловчи 
транспортидан фойдаланишлари мумкин. Бироқ бу мультимодаль 
жараён бимодаль жараёнга келиши мумкин. Агарда йўловчига 
масалан, пиёда бориш, ўзининг шахсий автотранспортидан, 
трамвайдан, автобусдан фойдаланишни танлаши керак бўлса, у 
аксарият ҳолларда жуфт вариантлар иррархиясидан, яъни: пиёда 
ёки механик транспорт воситаси орасидан, охирги вариантдан эса, 
шаҳар жамоат транспорти ёки шахсий автомобилни ва ниҳоят 
улардан автобус ёки трамвайни танлайди.
Шаҳар худудларида йўловчиларни ташиш ҳажмлари бўйича 
жамоат йўловчи транспорти ва шахсий автотранспорт тизимлари-
нинг кўламини амалий аниқлаш учун қуйидаги параметрларни 
миқдорий баҳолаш зарур: 
-
ташишларнинг умумий ҳажмидан йўловчилар йўналишлари 
улушини, яъни пиёда юриб, жамоат йўловчи транспорти ва шахсий 
автотранспорт воситалари билан ҳаракатланишлар; 
-
ташишларнинг умумий ҳажмидан жамоат йўловчи 
транспорти ва шахсий автотранспорт воситаларини танлаш ва улар 
билан ҳаракатланишлар улушини; 
Пиёда ҳаракатланиш улушини аниқлаш аввалом бор умумий 
ташиш ҳажмидан мехник транспорт воситалари орқали амалга 
ошириладиган ҳаракатланишлардан уларни ажратиб олиш учун 
керак бўлади. Бундан ташқари, ушбу маълумотлар шаҳар ҳудудида 
айниқса, марказида пиёдалар йўлаклари, йўлкалари ва худудларини 
аниқлаш ва лойиҳалаш учун керак бўлади. 
Комплекс баҳолаш кўп мезонли мураккаб масалаларни 
учишни ўзида намоён қилади. Икки ва ундан ортиқ объектлар 
баҳоланаётган бундай масалаларни ечиш учун (вариант, йўналиш 
ва ҳ.к.) икки ва ундан ортиқ фарқли, қўпинча ўзаро қарма-қарши 
мезонлар (харакетеристикалар, натижалар, самаралар, кўрсаткичлар 
ва ҳ.к.), ҳар доим мутоносиб муаммолар тўғрисида фикр бўлади. 
Фақат ушбу муаммоларни ҳал этгандан кейин алоҳида 


593 
баҳолашларни синтезига (объектларнинг мезонлар муносабати) 
комплекс равишда киришиш мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, шаҳар жамоат транспорти ва шахсий 
автотранспорт воситаларини танлаш натижалари асосида йўловчи-
лар нуқтаи назаридан ва ижтимоий-иқтисодий самарадорлик жиҳа-
тидан уларни ривожланиши вариантлари ва сифат ўзгаришларини 
баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш имконияти яратилади. 

Download 17,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   248   249   250   251   252   253   254   255   ...   437




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish