Использованные литературы:
1.
В.В.Дыбская, Е.И.Зайцев, В.И.Сергеев, А.Н.Стерлигова.
Логистика. Интеграция и оптимизация логистических бизнес
процессов в цепях поставок. Эксмо. Москва.2008.
2.
Сервис
на
транспорте:
Учебное
пособие.
В.М.Николашин, Н.А.Зудилин, А.С.Миницқна и др. – М.:
Издательский центр “Академия”,2004
3.
Zokirkhan
Yusufkhonov,
Malik
Ravshanov,
Akmal
Kamolov, and Elmira Kamalova. Improving the position of the logistics
performance index of Uzbekistan. E3S Web of Conferences 264, 05028
(2021),
CONMECHYDRO
–
2021.
https://doi.org/10.1051/e3sconf/202126405028
4.
Qodirov, T. U. U., Yusufxonov, Z. Y. O. G. L., & Sharapova,
S. R. Q. (2021). O ‘ZBEKISTONDA TRANSPORT-LOGISTIKA
KLASTERLARI FAOLIYATINI TAKOMILLASHTIRISH. Oriental
renaissance: Innovative, educational, natural and social sciences, 1(6),
305-312.
575
5.
Кодиров, Т. У., Юсуфхонов, З. Ю. У., & Ахмедов, Д. Т.
У. (2021). АНАЛИЗ ФАКТОРОВ, ВЛИЯЮЩИХ НА РЕЙТИНГ
ИНДЕКСА ЭФФЕКТИВНОСТИ ЛОГИСТИКИ РЕСПУБЛИКИ
УЗБЕКИСТАН. Oriental renaissance: Innovative, educational, natural
and social sciences, 1(6), 245-252.
Мухторов Абдукарим Достон ўғли
(ЖизПИ ассистент)
Эргашева Камола Илхом қизи
(ЖизПИ ассистент)
ЮК ТЕРМИНАЛЛАРИ ВА ЗАМОНАВИЙ ОМБОРХОНАЛАР
КОМПЛЕКCЛАРИ
Мамлакатимизда юкларни ташишга бўлган талабнинг доимий
тарзда ортиб бориши, ишлаб-чиқариш хўжалик алоқаларининг
кенгайиб бориши, худуд иқтисодиётидаги таркибий ўзгаришлар
шароитида, транспорт комплексининг вазифаси ва ахамияти, унинг
иши самарадорлиги ва сифати муаммолари долзарблиги бетўхтов
ортиб бораверади. Хозирги кунга келиб мамлакатнинг транспорт
комплекси ривожланиб бораётган иқтисодиёти юқори сифатли
транспорт хизмати кўрсатишга бўлган талабни тўлиқ қониқти-
ришга, ташкилий, таркибий, технологик илмий-техник, тижорат-
хуқуқий жиҳатидан такомиллашишига эхтиёж сезмоқда.
Мамлакат ишлаб-чиқариш комплексини таркибий қайта қу-
риш, ишлаб-чиқаришни илмий-амалий ривожланишга йуналти-
ришни тезлаштириш, машинасозликни ихтисослаштириш, ресурс-
ларни асраб-авайлаш бўйича олиб борилаётган сиёсий юкларни
ташилиш хажмининг ортишига барқарорлаштирувчи таъсир
кўрсатади. Шу билан бир пайтда савдо-тижорат фаолиятининг
ривожланиши барча худудлар ўртасида транспорт-иқтисодий
алоқаларнинг кенгайиб боришига имконият яратади, шу жумладан
ташқи – иқтисодий йўналишларда ҳам. Юкларнинг ташишни
такомиллашуви транспорт тугунлари, саралаш пунктлари, юк
станциялари ишларини яхшилаш, омборхоналар порт ускуналарини
реканструкция қилиш, янги типдаги харакатланувчи қисмларни
жорий қилиш, транспорт-экспедиция хизмати кўрсатиш билан
576
мижозларни янада кенгроқ қамраб олиш, замонавий юқори
даражада механизациялаш терминал комплексларини яратиш,
интермодаль юк ташувни ривожлантириш, ташиш жараёнини
ташкил этишни такомиллаштириш ва бошқарувнинг иқтисодий
услубларини жорий этиш заруриати билан чамбарчас боғлиқ.
Мижозларга кафолатланган транспорт-экспедиция хизмати
кўрсатиш, юкларни қайта ишлаш ва юкларнинг тўпланишини
таминловчи, ҳамда зарур сервис хизматлари комплексига эга
бўлган замонавий ва юқори даражада механизациялашган терминал
компексларининг йўқлиги, шахарлараро ва ҳалқаро йўналишларда
юкларни ташиш самарадорлигини пасайтиради, автотранс-
портнинг, шу жумладан катта юк кўтариш қобилиятига эга бўлган
автомобилларнинг кўчаларда, йўлларнинг қатнов қисмида
ноташкилий тарзда туриб қолишларига, юкларнинг йўқолиши ва
ишдан чиқишига, криминоген холатнинг кучайишига, экология-
нинг кескин ёмонлашувига, харакат ҳавфсизлигининг пасайишига
ва йўл тармоқларининг ёмонлашувига олиб келади. Тадбиркор-
ликнинг ривожланиши ва у билан боғлиқ тарзда хўжалик алоқа-
ларининг кескин кенгайиши шахарлараро ва халқаро йўналишларда
юкларни ташишга бўлган талабнинг кучайишига олиб келади.
Юкларни жўнатишнинг жахон тажрибасида қабул қилинган
терминал технологиясига асосланган бир маромда ишловчи
транспорт-экспедицион хизмат кўрсатиш тизиминг мавжуд эмас-
лиги, таварлар алмашинуви жараёнини қийинлаштиради, транс-
портнинг ҳаракатланувчи қисмидан фойдаланиш самарадорлигини
пасайтиради, умуман олганда барча хўжалик комплексининг
ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Катта миқдордаги омбор-
хона майдонлари мавжуд бўлишига қарамай, чет эл импортер-
ларини қониқтира оладиган ва божхона режимида ишлай оладиган,
тегишли сервис хизматлари кўрсата оладиган, юқори даражада
механизациялашган, кўп функцияли омборхона комплексилари ва
терминаллари етишмайди. Шу муносабат билан кейинги пайтларда
транспорт экспедицион ва божхона омбор хизматлари бозор
интенсив шаклланиб бормоқда. Шунинг учун мамлакатимизда йўл-
транспорт ва коммуникация инфратузилмасини ривожлантириши
бўйича давлат дастурлари қабул қилинган. Дастурлар асосида
терминаллар, юк туширилиб қайта ортиладиган ва омборхона
комплексларини, контейнер тизимини элементларини, транспорт-
577
тақсимлаш
инфраструктурасининг
бошқа
иншоотларни
тезлаштирилган тарзда яратиш, кенгайтириш ва реканструкция
қилиш ётади.
Дастурда яна қўйдаги масалаларни ҳал этиш кўзда тутилган:
Барча турдаги транспортларнинг асосий йўналишлари бўйича юк
оқимларидаги магистрал ташувни терминаллаштириш; худуд ичида
терминал тизимларини вужудга келтириш; турлича вазифаларни
бажарувчи барча терминаллар ва омборхоналарни заманавий,
юкларни қайта ишловчи ва ахборот воситалари билан таъминловчи
юқори самарали тизимни яратиш. Шу мақсадда юк оқимларини
логистик кузатувчи ягона терминал тизимини яратиш қўйдаги
имкониятларини таъминлайди: худуднинг ижтимоий-иқтисодий
масалаларини ечиш, янги иш жойларини ташкил этиш ва инвести-
цияларни жалб этиш ҳисобига аҳолининг иш билан таъминлан-
ганлик даражасини ошириш; истеъмолчиларга транспорт-логистик
хизмат кўрсатишнинг сифатини ошириш, замонавий интеграция-
лашган логистик технологияларни жорий этиш ва ҳудуддаги
логистик сервисининг ишлаб-чиқариш техника базасини ривож-
лантириш хисобига ҳизмат кўрсатиш сифатини жахон стандартлари
даражасига яқинлаштириш; ҳудуддаги моддий-транспорт оқим-
ларини рационал тартибга солиш, ташишни оптимал маршрут-
лаштириш, ҳаракатланувчи қисмини ва ташиш технологияларини
жахон стандартларига мос равишда рационал танлашлар ҳисобига
транспортнинг атроф мухитга зарарли таъсирини камайтириш;
малакатимиз ҳамда чет эл транспорт ва логистика фирмалар учун
ягона норматив-ҳуқуқий базасини ва кафолатлар тизимини вужудга
келтириш; логистик кординациялаш ҳамда мультимодал ва
интермодал ташишларни амалга оширишда транспорт ишини
қўллаб-қувватлаш ҳисобига унинг иш фаолиятини самарадор-
лигини ошириш; мамлакатимиз ва чет эл юк ташувчиларини
автосервис ва моддий ресурсларнинг асосий турлари билан
таъминловчи самарали тизимни яратиш хисобланади. Бу эса
ҳалқаро стандартларга жавоб берадиган транспорт хизматлари
бозорини шакллантиришга асос бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |