Тошкент “транспорт ва логистика: республика транспорт-транзит салоҳиятини ривожлантиришда рақамлитехнологиялар”



Download 17,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet244/437
Sana20.07.2022
Hajmi17,03 Mb.
#828940
TuriСборник
1   ...   240   241   242   243   244   245   246   247   ...   437
Bog'liq
TЛ Конференция 1188 стр

 
Муратов Абобакр Холиқбердиевич
(Термиз давлат университети 
Транспорт тизимлари ва иншоотлари кафедраси 
ўқитувчиси) 
 
ҚУРИЛИШ ОБЪЕКТЛАРИГА CОЧИЛУВЧАН ЮКЛАРИНИ 
ЕТКАЗИБ БЕРИШ ҲОЛАТИ 
 
Ҳозирги кунда юк ташишга бўлган талаб йилдан-йилга ошиб 
бормоқда. Йўллар, бинолар ва бошқа объектларни қуриш, 
шунингдек, тарихий-маданий ёдгорликларни барпо етиш зарур 
материалларни ўз вақтида етказиб беришни талаб етади. Ҳар 
қандай объектни қуриш учун қурилиш материаллари ҳар доим 
керак. Шу билан бирга, юқори сифатли материалларни сотиб олиш 
емас, балки уларни тўғри етказиб бериш муҳимдир. Шаҳарларда 
қурилиш юкларини ишлаб-чиқариш ёки объект омборхоналаридан 
материалларга муҳтож (зарур) бўлган қурилиш объектларига ёкм 
омборларига ва бошқа жойлар (оралиқ омборлар ва бошқалар)га 
радиал йўналиш бўйлаб етказиб берилади.
Кўпгина шаҳарларда бундай юк жўнатувчилар (карьерлар, 
контейнер станциялари, темир-бетон, щебень заводлари, юк 
омборлари, ва бошқа йирик юк жўнатувчилар) одатда бир нечта. 
Амалда 1-расмда кўрсатилган ҳолат кузатилади. Турли юк 
жўнатувчилардан келадиган юк оқими қарама-қарши бўлиши 
мумкин ва баъзи бир олувчилар бир нечта жўнатувчиларнинг 
юкларига қизиқиш билдиришлари мумкин 1-2-расмлар [1]. 


563 
 
1-расм. Юк жўнатувчилар (ЮЖ) 
ва юк олувчиларнинг (ЮО) 
жойлашиш схемаси ва юк 
оқимининг йўналиши 
 
2-расм. Қурилиш объектларига 
корхоналарга инерт (қум, щебень) 
маҳсулотларнинг юк ташиш 
схемаси (Сурхон саноат қурилиш 
компанияси мисолида) 
Замонавий шароитда бозор иқтисодиётига ўтиш транспорт 
жараёни иштирокчиларни манфаатларининг янада кўпроқ номута-
носиблигига олиб келди. Қурувчилар қурилиш объектларини ишга 
тушириш муддатларини таъминлаган ҳолда энг кам харажатлар 
билан бажаришга эътибор қаратишган бўлса, ташувчилар эса 
сўнгги йилларда кенг тарқалган вақтбай ҳақ тўлов [2] бўлганлиги 
учун максимум автомобил-соат бўлишлигини афзал кўришган. Юк 
ишлаб чиқарувчилар ишлаб чиқарилган материалларнинг максимал 
миқдорини сотишдан манфаатдордир.
Ишлаб чиқариш корхоналарида Сурхон саноат қурилиш 
компанияси таркибидаги “Фабулло строй сервис” ғишт заводи”, 
“Инновацион темирбетон сервис” “Термиз таъминот”, “Музробод 
шебен завод”, “Автокласс” ва бошқа қурилиш материаллари ишлаб 
чиқарувчи корхоналарининг юкларини “Автосервис хизмати” 
автотранспорт корхонаси орқали ташиш амалиётини кузатиш [3, 4, 
5 ва бошқ.] муалифларнинг илгари эришган бир қатор ишлари 
натижаларини тасдиқлади:
“...автотранспорт воситаларини режалаштириш ва ташкил 
этиш аксарият ҳолларда, интуиция (ички ҳис), амалий


564 
мулоҳазаларга асосланган ҳолда иш тажрибаси бўйича амалга 
оширилган, автомобилларнинг юклаш-тушириш пунктлари ва юк 
ишларини бажаришда кутиши тўхтаб туриш ҳолатлари, юкларни 
сақланилишини таъминламайдиган, тўлиқ юкланмаган, ёки ортиқча 
юкланган транспорт воситаларидан фойдаланиш, ўз вақтида 
машиналардан самарасиз фойдаланиш, юкларни ташиб кетиш 
талабномаларини бузиш ёки ортиқча транспортни буюртма қилиш 
ва бошқалар. Бундан ташқари [3] ишда темир-бетон маҳсулотлар ва 
бошқа қурилиш материалларини етказиб беришда транспорт 
жараёнини ташкил этишдаги камчиллик сифатида юклаш-тушириш 
пунктларида ташкилий ва техник сабабаларга кўра сезиларли 
даражада бекор туриб қолиши кўрсатилган бўлиб, бу наряд (иш) 
вақтининг 50% дан 80% гачани ташкил этади. 
Бунинг баъзи бир сабаблари сифатида муаллиф [3] 
“Автотранспорт корхонасининг кенгайиши, малакали ходимлар-
нинг йўқлиги, бир лаҳзалик имтиёз билан бошқарма қурилиш 
ташкилотларини арзон транспорт воситаларидан фойдаланган 
ҳолда улардан фойдаланиш самарадорлиги ва юкларнинг хавфсиз-
лиги масалаларини эътиборга олмасдан қурилиш майдончаларига 
юкларини олиб кетишга мажбур қилиниши, бу эса юкларни етказиб 
бериш ва уй-жой қурилиш нархларининг асоссиз равишда ошишига 
олиб келишини таъминлайди.
Амалиётда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, қурилиш 
ишлари ва ташиш жараёнлари интеграция тенденцияси ўсиши 
таъкидланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 
декабрдаги “2018-2022 йилларда транспорт инфратузилмасини 
такомиллаштириш ва юк ташишнинг ташқи савдо йўналишларини 
диверсификациялаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-3422 сонли 
қарори транспорт инфратузилмасини - темир йўл, автомобиль ва 
авиация транспортини янада ривожлантириш вазифасини қўйди [6]. 
Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш транспорт стратегия-
сига мувофиқ, автотранспортда юкларни ташиш соҳасидаги 
амалдаги ҳолатни яхшилаш давлат томонидан амалга ошириш 
белгиланмаган ва уни тузатиш-фаннинг вазифасидир. Шу сабабли, 
бир нечта юк жўнатувчилардан юк қабул қилувчилар тўпламига 
ягона бошқарув остида юкларни ташишни илмий асосда 


565 
режалаштириш имконини берадиган назарий ва услубий 
қоидаларни ишлаб чиқиш илмий ва амалий аҳмиятга эга.
Саноатнинг ўсиб бораётган еҳтиёжларини қондириш учун 
иқтисодий жиҳатдан самарали, енергия-тежамкор ва ишончли юк 
ташиш тизими муҳим аҳамиятга ега. Юк ташиш минтақавий 
иқтисодиётни ривожлантириш, ақлли шаҳарларни шакллантириш, 
иш ўринлари яратиш ва муҳим даромадларда асосий рол ўйнайди 
[7]. 
Хулоса қилиб айтганда, ташиш жараёнида юк жўнатиш (қабул 
қилиш) пунктларининг хизмат кўрсатиш жадаллиги ажратилган 
автотранспорт 
воситаларини 
сонига 
боғлиқ 
равишда 
шаклланадиган уларнинг хизмат кўрсатиш тизимига кириб келиш 
вақт оралиқларига мос келиши лозим. Акс ҳолда, ё пунктларнинг 
ёки автотранспорт воситаларининг унумсиз кутиб туриш вақти 
ошиб кетади.
Бундай ҳолатда талабгорларнинг хизмат кўрсатиш тизимига 
кириш оқими ва пунктларни хизмат кўрсатиш имкониятларига оид 
кўрсаткичларини ўзаро мослаштириш лозим бўлади. Бу эса: 
пунктлар сонини тизимга кирувчи талабгорлар оқими жадаллигига 
ёки хизматга келувчи автомобиллар сонига боғлиқ равишда 
шаклланадиган кирувчи оқим жадаллигини пунктларнинг хизмат 
кўрсатиш имкониятларига мослаб режалаштиришдан иборат 
бўлади. 

Download 17,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   240   241   242   243   244   245   246   247   ...   437




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish