Пахмоқ қора булутча – Қароқчилар кемаси. Оймомони ўғирлаб,
Қочмоқчи у чамаси.
(Анвар Обиджон. “Оймомони ўғирлаш”, 34-бет)
3-фаслда “
Болалар шеъриятида жонлантиришлар лингвопоэтикаси”
ҳақида сўз боради.
Ўзбек болалар шеъриятида юксак даражадаги поэтизмларни юзага
келтиришда жонлантириш усули алоҳида ўрин тутади. Бу усул ёрдамида
жонсиз предмет, мавҳум нарсаларга, жонли предметларга инсонга хос бўлган
белги-хусусиятлар кўчирилади
51
. Жонлантириш асосида учта энг муҳим
компонент: тасвирланаётган объект, инсон ва инсонга хос бўлган хатти-
ҳаракатлар ётади. Шунга кўра, бу усул қўлланганда тасвир объекти
бўрттирилади, қабартирилади, унга хос бўлган белги-хусусиятлар ёрқин ва
равшан қилиб тасвирланади
52
.
Болалар шеъриятида асосан ўқув қуроллари, ҳарфлар, табиий ва
маданий ўсимликлар, қушлар ва паррандалар, уй ҳайвонлари, ёввойи
ҳайвонлар, ҳашаротлар, табиат ҳодисалари,
уй-рўзғор буюмларини
жонлантириш орқали бетакрор поэтик тасвирлар яратилган. Масалан:
«
Ҳ
»
норози Зуҳрадан, – Букри қилиб ёзади. Ўз-ўзимга ойнадан, Боқсам,
кўнглим озади
(Худойберди Комилов. “Мазали китоб”, 42-бет);
Ғоз айтибди
жўжага: – Қулоқ солгин сўзимга. Чиқсанг агар кўчага, Қараб юргин кўзингга.
(Худойберган Шомуродов. “Тўполончи чумчуқлар”, 3-бет);
Шўх шамол
боққа кириб, Роса қилди тўполон. Дарахтларни силкитиб, Олма қоқди
беомон.
(Маъмур Қаҳҳор. “Оқ маймоқ ва музқаймоқ”, 4-бет)
4-фасл
«Болалар шеъриятида муболағадан фойдаланиш»
деб
номланган.
Муболаға араб тилидан олинган бўлиб,
ошириш, орттириш
деган
маъноларни билдиради. У бадиий тасвир воситаларидан бири сифатида
нарса-ҳодисалар, инсонлар ва бошқа мавжудотларга хос хусусиятларни
табиий ҳолига нисбатан бўрттириб ёки кичрайтириб тасвирлашни
англатади
53
. Муболағанинг икки тури фарқланади: а) каттайтириш,
бўрттириш – гипербола; б) кичрайтириш – литота
54
. Болалар тафаккурини
ўстириш, уларда нарса ва ҳодисалар ҳақида ёрқин тасаввурлар ҳосил қилиш
ҳамиша ижодкорларининг диққат марказида бўлиб келган. Шу мақсадда улар
ҳар доим ўз шеърларида муболаға усулидан унумли фойдаланганлар.
Мсалан:
Лоф экан деманг сўзим, Сўйлаб берай бўямай. Кеча Бўрини Қўзи
Дўппослади аямай.
(Худойберди Комилов. “Мазали китоб”, 23-бет)
Бу каби шеърларда жуда катта бадиий таъсирчанлик бор. Яна шуни ҳам
таъкидлаш лозимки, муболаға билан жонлантириш аксар ҳолларда ёнма-ён
юради. Шу боис юқоридаги каби шеърни ўқиган болаларнинг кўз олдида
«бўрини дўппослаётган қўзичоқ» гавдаланади ва улар бундан мириқиб завқ
оладилар. Болаларда поэтик фикрлаш, поэтик тафаккур шаклланади.
51
Ҳожиев А. Кўрсатилган манба. – Б. 39.
52
Бобоев Т. Кўрсатилган манба. – Б. 333.
53
Қуронов Д., Мамажонов З. ва бошқ. Кўрсатилган манба. – Б. 185.
54
Худойбердиев Э. Адабиётшуносликка кириш. – Тошкент: Шарқ, 2008. – Б.142-143.
22
5-фасл
Do'stlaringiz bilan baham: |