Андижон давлат университети ҳузуридаги илмий даража берувчи phD


АНДИЖОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ



Download 0,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/49
Sana20.07.2022
Hajmi0,97 Mb.
#826482
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49
Bog'liq
1651727319349194daraja

АНДИЖОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ 
ҲУЗУРИДАГИ ИЛМИЙ ДАРАЖА БЕРУВЧИ
PhD.03/30.12.2019.Fil.60.02 РАҚАМЛИ ИЛМИЙ КЕНГАШ 
АНДИЖОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
СОБИРОВА ДИЛАФРУЗ АБДУЛХАЙ ҚИЗИ 
МУСТАҚИЛЛИК ДАВРИ ЎЗБЕК БОЛАЛАР ШЕЪРИЯТИ 
ЛИНГВОПОЭТИКАСИ
10.00.01 – Ўзбек тили 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ФИЛОЛОГИЯ ФАНЛАРИ БЎЙИЧА ФАЛСАФА ДОКТОРИ (PhD) 
ДИССЕРТАЦИЯСИ АВТОРЕФЕРАТИ 
Андижон – 2022



 
 
 



КИРИШ (фaлсaфa дoктoри (PhD) диссертaциясининг aннoтaцияси) 
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. 
Жаҳонда
XXI асрда илм-фан, техниканинг жадал ривожланиши натижасида 
тилшуносликда 
корпус 
лингвистикаси, 
когнитив 
лингвистика, 
лингвомаданиятшунослик, амалий тилшунослик, компьютер тилшунослиги
матн тилшунослиги, антропоцентрик тилшунослик каби янги истиқболли 
йўналишлар пайдо бўлди. Бадиий асарларнинг мазмун-моҳиятини тугал очиб 
бериш, унда қўлланган тил бирликларининг лингвистик хусусиятларини 
аниқлаш, яратилган асарларнинг бадиий
-
эстетик ва эмоционал
-
экспрессив 
жиҳатдан таъсирчанлиги масалалари билан шуғулланувчи лингвопоэтика ҳам 
шулар жумласидандир. Лингвопоэтика ижодкор мақсадини тўла англаб 
етиш, бадиий асарларда илгари сурилган ғояларни теран тушуниш, уларда 
тасвирланган воқеа-ҳодисалар, тимсоллардан таъсирланиб, бадиий-эстетик 
завқ олиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Айниқса, у болалар адабиётида 
алоҳида хос усул, восита сифатида юзага чиқмоқда.
Дунё анъанавий илм-фанида узоқ йиллар давомида ўзаро муштарак 
бўлган тил ва адабиёт бир-биридан айри ҳолда ўрганилиб келинди. Ҳатто 
айрим ҳолларда битта ҳодисага адабиётшунослик ва тилшунослик нуқтаи 
назаридан алоҳида таърифлар берилди. Бу эса бадиий асар моҳиятини 
тушуниш, ғоявий йўналишларини аниқлаш, китобхонга таъсирини 
ўрганишда бир қатор муаммоларни келтириб чиқарди. Ҳозирда тил ва 
адабиётга антропологик ҳодиса сифатида ёндашиш, уларни муайян халқнинг 
когнитив табиати ва миллий
-
маданий хусусиятлари билан биргаликда тадқиқ 
этиш натижасида янги ютуқларга эришилмоқда ва бунда лингвопоэтик 
тадқиқотлар муҳим аҳамият касб этмоқда. Ўзбек тилшунослигига 
лингвопоэтика ўтган асрнинг 80

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish