Андижон давлат университети ҳузуридаги илмий даража берувчи phD



Download 0,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/49
Sana20.07.2022
Hajmi0,97 Mb.
#826482
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   49
Bog'liq
1651727319349194daraja

 
Фаввора – биллур чашма, Фалак томонга шошар;
Куз ва
Баҳор  опа-сингил, Кўплар буни билади; Кўрган нарсанг қор эмас, Кун чиқса 
эрир дарров. У зумрад қиш элчиси – Қорнинг укаси – қиров
(Абдураҳмон 
Акбар. “Ғаройиб автобус”, 34-, 35-, 39-бетлар)
Маънодош сўзлар орқали лексик поэтизмнинг гўзал намуналари 
яратилган ва улар воситасида ўзбек болалар шеърияти ўз тараққиётининг 
янги сифат босқичига кўтарилган.
3-фасл “
Болалар шеъриятида зид маъноли сўзлар лингвопоэтикаси” 
га бағишланди. 
31
Ҳожиев А. Тилшунослик терминларининг изоҳли луғати. – Тошкент: ЎзМЭ, 2002 – Б.118; Турсунов У., 
Мухторов Ж., Раҳматуллаев Ш. Ҳозирги ўзбек адабий тили. – Тошкент: Ўқитувчи, 1992. – Б.111.; 
Sh.Rahmatullayev. Hozirgi adabiy o‘zbek tili. – Toshkent: Universitet, 2006. – Б. 75.
32
Турсунов У., Мухторов Ж., Раҳматуллаев Ш. Ҳозирги ўзбек адабий тили. – Тошкент: Ўқитувчи, 1992.
– Б. 112.; Sh.Rahmatullayev. Hozirgi adabiy o‘zbek tili. – Toshkent: Universitet, 2006. – Б. 74.
33
Ҳожиев А. Тилшунослик терминларининг изоҳли луғати.– Б. 61.
34
Sh.Rahmatullayev. Hozirgi adabiy o‘zbek tili. – Toshkent: Universitet, 2006. – Б. 76-77. 


18 
Тилнинг фаол бирликларидан бирини антонимлар ташкил этади. Бадиий 
асарларда антонимлардан фойдаланиш усулига антитеза дейилади. Антитеза 
эмоционал таъсирни орттиради, қаршилантирилаётган нарсалар орқали 
айтилмоқчи бўлган фикрни таъкидлайди
35
. Антитезанинг асосида ўзаро зид, 
қарама-қарши маъноли тил бирликлари 
– 
антоним (юнонча 
anti – 
«
зид
»

«
қарши
»
, onyma – 
«
исм
» сўзларидан олинган) сўзлар ётади
36
.
Ўзбек тилшунослигида антонимлар ва антисемия юзасидан бир қатор 
тадқиқот ишлари амалга оширилганига қарамай
37
, уларнинг систем-структур, 
функционал-услубий хоссалари билан боғлиқ муаммолар ҳозиргача
илмий-текшириш иши объекти сифатида ўрганилмаган. Ҳолбуки, антонимия 
юзасидан ўрганилиши лозим бўлган проблемалар ғоят кўп ва хилма-хилдир
38
.
Болалар шеъриятида қўлланган зид маъноли сўзлар тадқиқи антонимлар 
борасидаги муаммоларнинг ечимларидан бири учун асос бўлиб хизмат 
қилиши мумкин. Боиси Мустақиллик даври ўзбек болалар адабиётида энг 
кўп ва самарали қўлланган тил бирликлардан бирини айнан зид маъноли 
сўзлар ташкил қилади ва улар қуйидаги гуруҳларга бўлинади: cифат сўз 
туркуми орқали ифодаланган антонимлар; от сўз туркуми орқали 
ифодаланган антонимлар; равиш сўз туркуми орқали ифодаланган 
антонимлар; феъл сўз туркуми орқали ифодаланган антонимлар. Масалан: 
Еркўкни чарақлатиб, Хандон кулиб офтоб чиқсин 
(Қамбар Ота. “Қуёш 
бола, ой бола”, 51-бет); 
Қизилиштон, темирчига, Ўхшаб кетар бардошинг. 

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish