Ишлаб чиқилган



Download 1,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/92
Sana14.07.2022
Hajmi1,34 Mb.
#797425
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   92
Bog'liq
2.2.-Умумий-психология-Чиқаришга

hule
– “модда”, 
zol
“ҳаёт” маъноси) тўғрисидаги ғоя юзага келади; 
3.
Материянинг жонлилиги ҳақидаги ғояни ривожлантирган атомизм 
(юнонча atomos – “бўлинмас” дегани) номояндалари (Демокрит эрамиздан 
аввалги V-IV асрлар, Эпикур IV-III асрлар, Лукриций I аср) бир қанча 
фикрларни илгари сурдилар, жумладан: 
А) руҳ танага жон бағишловчи моддий жисмлар; 
Б) моддий асос сифатидаги ақл; 
В) ҳаётни бошқарувчи идрок вазифасини бажарувчи аъзо; 
Г) руҳ билан ақл тана аъзолари, бинобарин уларнинг ўзи ҳам танадир; 
Д) улар шарсимон, кичик ҳаракатчан атомлардан иборатдир. 
Атомистларнинг фикрлари таҳлили шуни кўрсатдики, унда тананинг 
(жонли нарсанинг) акс эттиришидан тортиб то психикага (юксак ақл 
идрокгача) жонлилиги ҳусусиятининг материяга хос хусусият эканлигининг 
эътироф этилиши ўша давр учун буюк илмий воқелик эди. 
Юқоридаги психолог олимларнинг мулоҳазалари организмнинг 
анатомик физиологик тузилиши, миянинг таркиби сингари моддий асосларга 
суянган ҳолда реал воқеликни тушунтириш имкониятига эга эмас эди. Худди 
шу омилдан келиб чиққан ҳолда инсоннинг тафаккури, шахсий фазилатлари, 
унинг мақсад кўзлаши, гавдани идора этишга қобиллигини далиллаш 
тўғрисида фикр юритиш мураккаб руҳий жараён ҳисобланади. 
Жумладан, Афлотун (эрамиздан аввалги 428–347 йиллар) жоннинг 
таркибий қисмлари тўғрисидаги тушунчани психологияга олиб киради:


26 
а) ақл-идрок, б) жасорат, в) орзу истак кабилардан иборат бўлиб, улар бош, 
кўкрак, қорин бўшлиғига жойлашгандир. Афлотун психологияда дуализм 
(лотинча 
dualis
икки мустақил маъно билдиради) таълимотини руҳий оламни, 
тана билан психикани иккита мустақил нарса деб изоҳлайди. 
Афлотуннинг шогирди Арасту (эрамиздан олдинги 384-322 йиллар) 
ўзининг таълимотида психологияни табиий-илмий асосга қуриб, уни 
биология ва тиббиёт билан боғлаб тушунтиришга эришган. Арастунинг 
“Жон” тўғрисидаги китоби маълум бир давр учун тараққийпарвар манба 
вазифасини бажаради. Унда одамларнинг ва ҳайвонларнинг кундалик ҳаётий 
лаҳзаларини кузатиш орқали яққол воқеликни тасвирлаш, таҳлил қилиш 
жараёнлари мужассамлашгандир. Арастунинг таъкидлашича, жон қисмларга 
бўлинмайди, лекин у фаолиятнинг озиқланиш, ҳис этиш, ҳаракатга 
келтириш, ақл-идрок каби турларга оид қобилиятларда рўёбга чиқади. Унинг 
мулоҳазасича, сезги билишнинг дастлабки қобилияти, у тасаввур шаклида из 
қолдириши мумкин. 
Қадимги дунёнинг кейинги ривожланиши паллаларида психологик 
ғоялар мукамаллашиб, унга оид таянч тушунчалар вужудга кела бошлади
ҳатто руҳ ҳозирги замон психикаси каби қўлланиш қўлами кенгайди. 
Психика категориясининг негизида идрок ва тафаккурдан ташқари онг 
тушунчаси юзага келди, бунинг натижасида ихтиёрий ҳаракатлар ва уларни 
назорат қилиш имконияти туғилди. Масалан, румолик шифокор Гален 
(эрамиздан олдинги II аср) физиология ва тиббиёт ютуқларини 
умумийлаштириб, 
психиканинг 
физиологик 
асослари 
тўғрисидаги 
тасаввурларни янада бойитди. Унинг илгари сурган ғоялари “онг” тушунчаси 
талқинига муайян даражада яқинлашади. 
XVII аср биология ва психология фанлари тараққиёти учун муҳим давр 
бўлиб ҳисобланади. Жумладан, француз олими Декарт (1596-1650) 
томонидан хулқ-атворнинг рефлектор (ғайриихтиёрий) табиатга эга 
эканлигини кашф этилиши, юракдаги мушакларнинг ишлаши (фаолияти) қон 
айланишнинг 
ички 
механизми 
билан 
бошқарилаётганлигининг 
тушунтирилиши муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, рефлекснинг (латинча 
reflexus
акс эттириш) организмнинг ташқи таъсирга қонуний равишдаги 
жавоб реакцияси сифатида талқин қилиниши, асаб-мушак фаолиятини 
объектив тарзда билиш воситасига айланди, сезги, ассоциация, эҳтирос юзага 
келишини изоҳлашга имкон яратди. 
Психология фанининг илмий асосда қурилишида инглиз олими Гоббс 
(1588-1679) руҳни мутлақо рад этиб, механик ҳаракатни ягона воқелик деб 
тан олиб, унинг қонуниятлари психологиянинг ҳам қонуниятлари эканлигини 
таъкидлади. Унинг негизида эпифеноменализм (юнонча 
epi
ўта, 
phainomenon


27 
ғайритабиий ҳодиса) вужудга келди, яъни психология танадаги 
жараёнларнинг сояси сингари рўй бералиган руҳий ҳодисалар тўғрисидаги 
таълимотга айланди. 
Нидерландиялик олим Спиноза (1632-1677) онгни катта кўламга эга 
материядан сира қолишмайдиган воқелик, яъни яққол нарса деб тушунтирди. 
У детерминизм (лотинча 
demerminara
белгилайман) принципининг, яъни 
табиат, жамият ҳодисаларининг, шу жумладан, психик ҳодисаларнинг 
объектив сабаблари билан белгиланиши ҳақидаги таълимот тарғиботчиси 
эди. 
Немис мутафаккири Лейбниц (1646-1716), инглиз файласуфи Жон Локк 
(1632-1704), инглиз тадқиқотчиси Гартли (1705-1757), француз Дидро (1713-
1784) кабилар ғоялар ассоциацияси (боғланиши) қонуни, идрок ва 
тафаккурнинг пайдо бўлиши, қобилиятлар психологияси ҳақида муҳим 
таълимотларни яратиш билан фаннинг ривожланишига муҳим ҳисса 
қўшдилар. 
XVIII асрга келиб нерв системасини тадқиқ қилишда улкан ютуқларга 
эришилди (Галлер, Прохазка), бунинг натижасида психика миянинг 
функцияси эканлиги ҳақидаги таълимот вужудга келди. Инглиз тадқиқотчиси 
Чарльз Белл ва француз Франсуа Мажанди томонидан ёзувчи ва ҳаракат 
нервлари ўртасидаги тафовут очиб берилди, унинг негизида рефлетор ёйи 
деган янги тушунча психология фанида пайдо бўлди. Буларнинг натижасида 
ихтиёрий (онгли) ва ихтиёрсиз (онгсиз) рефлектор турлари кашф қилинди. 
Юқоридаги илмий кашфиётлар таъсирида рус олими И.М. Сеченовнинг 
(1829-1905) рефлектор назарияси рўёбга чиқди ва ушбу назария психология 
фанининг физиологик асослари, механизмлари, бош мия рефлексларининг 
ўзига хос хусусиятлари табиатини очиб бериш имкониятига эга бўлди. 
Психология фанининг экспериментал, психоаналитик, бихевиористик, 
эмпирик, 
эпифеноменалистик, 
гештальт, 
ассоциатив, 
вюрцбург, 
психогенетик, 
редукционизм, 
солипцизм, 
гуманистик, 
биогенетик, 
социогенетик каби йўналишлари томонидан тўпланган маълумотлар ҳозирги 
замон психологияни вужудга келтирди. Худди шу йўналишларнинг ранг-
баранг методикалари, методлари умумий психология фанининг предметини 
ва унинг тадқиқоти принципларини аниқлаб берди.

Download 1,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish