Психика ва акс эттириш
Психика – бу юксак даражада ташкил топган материянинг системали
хоссаси (хусусияти), субъект томонидан объетив борлиқни фаол акс
эттириш, мазкур борлиқ манзаларини субъект ўзидан узоқлаштирмай
ифодалаши, худди шу аснода ўз хулқини ва фаолиятини шахсан
бошқаришдир. Психикада ўтмишнинг, ҳозирги давр ва келаси замоннинг
ҳодисалари ифодаланган, тартибга солингандир. Ўтмиш ҳодисалари инсон
хотирасида мужассамлашиб, шахсий тажрибаларда намоён бўлади. Ҳозирги
замон ақлий жараёнлар, ҳиссий кечинмалар, образлар ва тасаввурлар
мажмуасида ифодаланади. Келажак эса турткиларда, мақсад, эзгу ниятларда,
шунингдек, фантазия, виждон азоби, армон ва тушларда акс этади. Инсон
психикаси ҳам англашилмаган, ҳам англашилган хусусиятга эга бўлиб,
англашилмаган психика ўз навбатида ҳайвон психикасидан сифат жиҳатидан
кескин тафовутга ва устуворликка эга.
35
Ташқи объектларнинг психика шаклида махсус тана аъзолари
қурилмасининг фаол ва илгарилаб инъикос этиши шарофати билан мазкур
объектларнинг хусусиятига мутлақо мутаносиб ҳаракатларни амалга ошириш
имконияти юзага келади. Шу билан бирга психиканинг вазият устуворлиги
ва қидирув фаоллиги туфайли организмнинг таркиблари ўртасида яшаш учун
кураш рўёбга чиқади.
Худди шу боисдан психикани аниқловчи асосий белгилар мавжуд:
предмет муҳити образини акс эттириш, тирик тана аъзоларининг ҳаракат
қилиши, уларнинг мазкур муҳитда ориентацияси, у билан алоқага киришиш
эҳтиёжидан қониқиш, тўғри алоқалар тескари алоқа қилиш принципи бўйича
акс эттириш тўғрилигини назорат қилиш кабилар. Инсоннинг назорат
инстанцияси сифатида ижтимоий амалиёт хизмат қилади. Тескари алоқа
шарофати туфайли образ билан ҳаракат натижасини таққослаш амалга
оширилади, пайдо бўлувчи ҳолат бу натижадан олдинроқ содир бўлади,
чунки у борлиқнинг ўзига хос модели сифатида юзага келиш имкониятига
эга. Генетик келиб чиқишига биноан психика ўзининг рефлектор типига ва
тарихига эга бўлган алоҳида циклли тизим сифатида рўёбга чиққан.
Рефлекторлик организм ҳаётининг объектив шароитлари бирламчилигини
билдиради. Идрок қилинувчи мазкур тизимнинг таркибий қисмлари ижро
этувчанлиги, ҳаракатларнинг мақсадга йўналганлигига, образ таъсирига
“тескари” қонуний ўтиш жараёни ҳисобланади. Психиканинг рефлектор
табиатига оид биринчи илмий талқин рус физиологи И.М.Сеченов томонидан
амалга оширилган бўлиб, бу талқин бир қанча асрлар давомида психикани
алоҳида танасиз нарсага тенглаштирувчи механик материалистик йўналишга
36
кучли зарба эди.
Психиканинг фаоллиги реаллик билан бевосита мулоқотга киришиш
жараёнида намоён бўлади, чунки нерв аппаратларида ҳаракатланувчи
физикавий, кимёвий қўзғатувчиларни қайта қуриш кўзда тутилди.
Қўзғовчиларда, уларнинг доирасидаги хатти-ҳаракатларга куч-қувват
берувчи, узлуксиз равишда интилувчи, хулқ-атвор дастури бажарилишини
таъминловчи, унга қидирув жараёни ва вариантлар танлашни ўзида қамраб
олувчи фаолликнинг хусусиятларидир. Психика биологик эволюциянинг
маълум бир босқичида вужудга келган бўлиб, унинг ўзи омилларнинг бири
сифатида организмни уларнинг яшаш шароитига тобора кучайиб борувчи
мослашувни таъминлаб туради. Психиканинг инсонда пайдо бўлиши сифат
жиҳатдан мутлақо янги тузилишга эга, чунки у ижтимоий-тарихий
тараққиётнинг
қонуниятлари
билан
шартлангандир.
Фаолият
регуляциясининг юксак даражаси сифатида онг вужудга келади, психика
фаоллигининг юксак кўриниши манбаи тариқасида эса шахс шаклланади.
Бизнингча, методологик нуқтаи назардан психика таҳлил қилинганда,
албатта биосферик ва ноосферик алоқалар натижалари, уларнинг
таъсирчанлик кучи, вазият, муҳит ҳамда ҳолатлар (ҳодисалар) фазовий
жойлашуви, “сунъий мия”нинг вужудга келиши имконияти юзасидан фикр
билдириш бугунги кунда муҳим аҳамиятга эга. Чунки инсон ақл-
заковатининг қуввати етмайдиган, пайқаш имкониятига эга бўлмаган
борлиқнинг мўъжизалари, сирлари мавжуд, уни ҳисобга олмасликнинг
иложи йўқ. Шунингдек, қарама-қаршилик мавжуд эканлигини тан олиш
билан бирга, муроса-ю мадора, хаотик (бетартиб) ҳаракатлар ҳукм суришини
унутмаслик лозим.
Акс эттириш материянинг умумий хусусиятидан иборат бўлиб,
объектларнинг белгилари ва аломатларини турли даражада адекват (тўғри)
идрок қилишга қобилиятлилиги, бошқа объектларнинг муносабатлари ва
тузилишининг
тавсифларини
ифодалайди,
инъикоснинг
хусусияти
материянинг ташкил топганлик даражасига боғлиқ, чунки у органик ва
ноорганик табиатда, ҳайвонот оламида, ижтимоий ҳаётда ўта содда ва юксак
ташкил топган тизимда сифат жиҳатдан хилма-хилдир.
Организмда дастлабки акс эттиришнинг вужудга келиши тирик тананинг
ички ва ташқи стимулларининг жавоб реакциясига танлаб муносабатда
бўлиш манбаидан келиб чиқувчи сесканувчанликдан бошланади. Бу
психикада бўлган акс эттиришнинг содда кўриниши бўлиб, у органик дунёни
ривожланиш жараёнида сезувчанлик қобилиятига эга бўлганида сезги
вазифасини бажарувчи бирламчи психологик образлар пайдо бўла бошлайди,
улар организм ҳаракати эҳтиёжини, фазовий чамалаш (мўлжаллаш)
37
мақсадини амалга ошириш учун хизмат қилади.
Худди ана шу даврдан бошлаб муҳитга, экологияга тўғри мослашиш ва
ҳаракатни идора қилиш функциялари юзага келади. Акс эттиришнинг содда
шакллари мураккаброқ шаклларнинг ривожланиши учун зарур шарт-
шароитлар сифатида хизмат қилади. Органик дуёнинг кейинги эволюцион
тараққиёт даврида воқеликнинг ҳам сенсор, ҳам ақлий образларни қамраб
олувчи содда сабабий алоқалар ва вақтни идрок қилиш юзага келади, бунинг
натижасида хатти-ҳаракатни тўғри ифодалаш имкони ва фаоллик хусусияти
туғилади.
Бевосита ҳаракат қилувчи қўзғатувчи организмнинг тўғридан тўғри
реакциясига жавоби олдиндан, илгарилаб акс эттиришни келтириб чиқаради.
Инсон фаолиятининг ижтимоий шартланганлиги туфайли инъикос фаоллиги
ошибгина қолмай, балки у сифат жиҳатидан мутлақо бошқа хусусият касб
эта бошлайди. Акс эттиришнинг танловчанлик ва мақсадга йўналганлик
хусусиятлари ҳамкорлик фаолияти жараёнида меҳнат қуроли орқали
табиатни ўзгартириш эҳтиёжи даражаси кўрсаткичи аниқланади. Мазкур
жараёнларда психик акс эттириш нафақат ҳиссий образларни, балки
мантиқий тафаккур, маданият маҳсулини ўзида ифодаловчи ижодий
фантазия, ўз навбатида тил таркибига кирувчи белгилар, аломатлар
тизимининг моҳиятига қоришиб, яратувчи сифатида акс эттиришнинг
тубдан, радикал ўзгаришига олиб келади. Бундай тоифадаги инъикоснинг
оқибатида идеал образнинг пайдо бўлишига пухта замин ҳозирлайди,
имкониятларнинг рўёбга чиқиши учун барча шарт-шароитлар яратади. Акс
эттиришнинг тўғрилиги, адекватлиги ўзини келиб чиқиш манбага кўра,
мазкур манбанинг моддий тавсифи билан мияда нерв импульсларини қайта
ишлаш ўртасидаги қиёсий жараённи мужассамлаштиради ва субъектнинг
психологик
жиҳатидан
намоён
бўлиш,
ривожланиш,
ўзгариш,
такомиллашиши каби ҳолатларни ҳам бевосита, ҳам билвосита усуллар
ёрдами билан турлича шаклда, тарзда, кўринишда ифодалайди.
Психология фанида акс эттиришнинг қуйидаги кўринишлари тан
олинади: физик, физиологик, психик, онг, ўзини англаш.
Ҳозирги замон психология фанининг назарий муаммолари қаторига
инсонни инсон томонидан идроқ қилиш масаласини киритиш мумкин. Илмий
манбаларнинг таҳлилига кўра, инсоннинг баъзи психологик хусусиятлари,
фазилатлари унинг юз аломатлари ва тана аъзоларининг турли ҳаракатлари
ёрдамида аниқланади. Инсонинг ташқи қиёфасининг тузилиши бўйича шахс
характери хусусиятлари ва унинг фазилатларига оид ишончли фикр
билдириш ўзининг узоқ тарихига эга бўлсада, лекин муаммонинг илмий
негизи, унинг механизми ҳозирги даврдагина тадқиқ қилина бошланди.
38
Одамнинг ташқи қиёфасини таҳлил этиш орқали унинг руҳий дунёсига баҳо
бериш юзасидан жаҳон психологлари томонидан яратилган назариялар,
тўпланган амалий маълумотлар умулаштирилса, қуйидаги таснифномани
юзага келтириш мумкин:
1.
Инсоннинг ташқи қиёфасидаги ҳар бир ўзгариш унинг яққол
шахсий хусусияти билан узвий болезниғлиқ эканлигини тушунтиришга
асосланган аналитик талқин услуби (лабни қаттиқ қисиб юриш-одам
иродасининг мустаҳкамлиги нишонасидир). Бошқача сўз билан айтганда,
инсониятнинг ижтимоий-тарихий тараққиёти давомида аждодлар томонидан
тўпланган тажрибаларга асосланиб, шахснинг руҳий дунёсини баҳолаш
имконияти мавжудлиги демакдир.
2.
Инсонинг ташқи қиёфасидаги беихтиёр, табиий кўринишдаги
сернафосат нозик адо, бошқа кишилар ҳиссиётини ўзига тортувчи жозиба,
мафтункорлик, хушбичимлик шахснинг кечинмалари билан уйғунлашувини
эътироф қилишга қаратилган ёндашув (шахснинг диди билан кийиниши,
меъёр билан ўзига аро бериши унинг ибосида ифодаланишининг руҳий
дунёси билан мутаносиблиги). Идрок қилинаётган инсон муайян масофада
муомала ва мулоқотга киришувчи шахс томонидан қай йўсинда қабул
қилинса, демак ўша одам тўғрисидаги таассурот бевосита фавқулотдаги
ҳолатга, вазиятга боғлиқ бўлади, чунки ёқтириш ёки ёқтирмаслик, симпатия,
антипатия, эмпатия бир лаҳзалик идрок маҳсулида мужасссамлашиши
мумкин.
3.
Идрок қилинаётган инсонин ташқи кўринишининг аломатлари илиқ
таассурот ва тасаввур уйғотувчи таниш одамнинг психологик хусусиятлари
нотаниш кишига ўхшашлиги туфайли ихтиёрсиз равишда унга қиёс
берилади. Олдин идрок қилинган таниш инсоннинг барча фазилатлари ва
ҳислатлари ташқи қиёфа эвазига нотаниш кишига кўчирилади. Шуниси
ажабланарлики, мазкур жараёнда на мантиқий таҳлил, на узвийлик талқини
иштирок этади. Худди шу боисдан бу тарзда инсонни инсон томонидан
идрок қилиш ўхшашликка асосланиши таъкидлаб ўтиш мақсадга мувофиқ.
4.
Инсонинг ташқи қиёфасини идрок қилиш негизида уни у ёки бу
ижтимоий (ишчи, деҳқон, зиёли) гуруҳларга, яъни тоифаларга алоқадорлиги
тўғрисида муайян қарорга келинса, одамнинг шахсий сифатларини баҳолаш
худди шу нуқтаи назардан амалга оширилади. Кишининг ташқи кўринишига
нисбатан бундаё ёндашиш ижтимоий келиб чиқишга асосланувчи ўхшашиш
дейилади.
Бизнингча, инсонин инсон томонидан идрок қилиш жараёни қатъий
равишда қуйидаги босқичлар орқали амалга ошиши мумкин:
-идрок қилинаётган одамни идрок қилувчи ўзининг шахсий хислатлари
39
билан қиёслаш натижасида, унинг маҳсули бўйича талқин қилинади ва
тушунтирилади; бундай идрок қилиш тарзида инсонин инсон томонидан акс
эттириш, ўхшатиш, унга тақлид қилиш, ундан ибрат олиш улублари орқали
юзага келади, яъни идентификация босқичи бевосита амалга ошади;
-идрок қилинаётган шахснинг ўрнига идрок қилувчи ўз хоҳиши бўйича
мулоҳаза юритиши, уни тушунишга интилиш ўз-ўзини англаш негизида
нммоён бўлади, яъни рефлексия босқичи вужудга келагнлиги тўғрисида
муайян қарорга келинади;
-
ўзга кишиларнинг кечинмалари ва ҳис-туйғуларига нисбатан
ҳамдардлик билдириш, меҳр-оқибатлилигини амалий ифодалаш орқали
уларни тушуниш имконияти туғилади, бунинг натижасида туб маънодаги
эмпатияга асосланган идрок қилиш босқичи юзага келади;
-
ўзга кишиларга ижтимоий гуруҳ аъзоларига нисбатан берилган
хислатларни оммавий тарзда ёйиш, тавсиф бериш ва баҳолаш негизида идрок
қилиш жараёни туғилади, яъни қадимги мезонлар бўйича инъикос қилиш
стереотипизация дейилади.
Психология фанида рефлекция, яъни ўзини- ўзи англаш шахснинг барча
(ҳиссий, билишга оид, иродавий, бошқарув) хусусиятларини оқилона
баҳолаш деган қарашлар ва ёндошувлар то ҳозирги давргача давом этиб
келмоқда Бундай ҳолат инсон томонидан ўзини-ўзи акс эттиришни
билдиради, холос. Лекин ўзга кишилар идрок қилинувчининг шахс
сифатларини қай ҳажмда билишади, уларни баҳолаш имконияти қандай,
унинг нималарга қодир эканлигини тушуна олишадими? Каби муаммоларга
жавоб бериш орқали ўзини-ўзи англашнинг бошқа қирраларини аниқлаш
мумкин. Инсонлар ўзаро бир-бирларини идрок қилиш кезида:
-
биринчидан, дарҳақиқат идрок қилинаётган шахснинг асл қиёфаси
сўзсиз равишда ифодаланиши;
-
иккинчидан, шахс ўзини аниқ тасаввур қилиб, сўнг оқилона баҳолай
олиши, муносабат билдириши, шахсий ёндошуви;
-
учунчидан, шахснинг бошқа одамлар томонидан англаниши
натижасида иккиёқлама инъикос, яъни "субъект-субъект" муносабати
вужудга келади. Шахслараро бир-бирини акс эттириш жараёнининг моҳияти
инсон фазилатларини қайта эсга тушириш, қайтадан тиклаш ва уларни яхлит
тарзда мужассамлаштириш орқали ўз аксини топади.
Жаҳон психологлари асарларини таҳлил қилиш ва шахсий
кузатишларимиз натижалари инсон томонидан фаолият мақсадини рўёбга
чиқариш режасини ва моделини яратишда ифодаланувчи антиципация
(латинча anticipatio, яъни олдиндан сезиш, пайқаш, олдиндан идрок қилиш,
ҳодиса моҳиятини очишдаги топқирлиги) бир неча босқичлардан иборат
40
эканлигидан далолат бермоқда.
Ҳозирги замон жаҳон психологлари антиципацияни беш даражага
ажратиб ўрганмоқдалар, чунончи субсенсор (лотинча "sub" ости ва "sensis"-
сезиш сўзларидан тузилган бўлиб, идрок қилишнинг онгости ҳолатини
англатилади), сенсомотор (лотича "sensis" сезиш "motor"ҳаракат деган
маъноно билдириб, нозик ҳаракатларни сезиш демакдир), перцептив
(лотинча " perceptio"дрок деган маъно англатади), тасаввур, башорат
(прогноз) қилиш кабилар.
Антиципациянинг субсенсор даражасининг ифодаланиши инсон
гавдасининг ўзгаришида, унинг идеомотор (ихтиёрсиз ҳаракат) жараёнида,
ташқи таъсирга тезкор жавоб қайтаришида ўз аксини топади. Гавданинг
мужассамлашуви ва ҳаракат барқарорлиги инсоннинг ихтиёрий саъй-
ҳарактга тайёргарлик кўриш учун муҳим замин таъминлайди.
Антиципациянинг сенсомотор босқичи ҳаракатдаги жисмларни ўзаро
таққослашда,
мураккаб
ҳаракатларни
мувофиқлаштиришда,
тезкор
ҳарактнинг муҳитдаги вақт ва фазовий ўзгаришлар мутаносиблигини
узлуксиз равишда идора қилиб туришда намоён бўлади.
Перцептив босқичда идрок қилиш хотира жараёнлари билан уўғунлашиб
кетади. Бунинг натижасида ўтмиш тажрибаларига асосланиб келажакда вақт
ва фазовий ўзгаришлар юз бериши эҳтимоли чуқур таҳдлил қилинади, унинг
оьразлари яққоллаштирилади.
Антиципациянинг тасаввур даражаси образларнинг вақт ва фазовий
ўзгаришига биноан уларни фикран қайтадан яратиш, бунёд этиш, гоҳо
қоришиқ тасвирлар вужудга келтириш, уларни схемасини ва режасини тузиш
учун инсонда уқувчанлик, қобиллик ҳамда ижодий фаолликнинг туғилишини
намойиш қилади.
Антиципациянинг бешинчи босқичи нутқ ва тафаккур ёрдамида бўлғуси
ҳолатлар, ҳодисалар, кескин ўзгаришлар тўғрисида башорат (прогноз) қилиш
ҳулқ-атвор ҳаракатларини ва амалга оширилувчи фаолиятини режалаштириш
жараёнининг юксаклиги билан бошқа даражалардан сифат жиҳатидан
ажралиб туради. Мазкур босқичда умумлаштириш ва мавҳумлаштиришнинг
айрим сермаҳсул даражалари, мантиқий усуллар, оқилона ҳамда мақсадга
мувофиқ хатти-ҳаракатларнинг юқори самара берувчи кўрсатгичлари
ўзининг чўққисига эришади. Лекин бу борада яна изланишни давом эттириш
лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |