Ишлаб чиқилган



Download 1,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/92
Sana14.07.2022
Hajmi1,34 Mb.
#797425
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   92
Bog'liq
2.2.-Умумий-психология-Чиқаришга

Назорат саволлари: 
1.
Психикага таъриф беринг? 
2.
Психика қандай хусусиятга эга? 


32 
3.
Материянинг жонлилиги ҳақидаги ғояни ривожлантирган 
атомизм (юнонча atomos-“бўлинмас” дегани) номояндалари? 
 
Фойдаланилган адабиётлар 
1. Лурия С.Л. Общая психология . Москва. 2005.
 
2. Немов Р.С. Психология. М. 2000. 
3. Рогов И. Настольная книга практического психолога. 2005. 
4. Хайдаров Ф.И., Халилова Н.И. Умумий психология. Электрон 
дарслик. Т., 2009. 
5. Ғозиев Э.Ғ. Умумий психология. Т., 2011. 
2- мавзу: Психологиянинг табиий илмий асослари 
Режа: 
1. Психология ва унинг моддий асослари
2. Психика ва акс эттириш 
 
Таянч иборалар: акс эттириш, психика, сезги, диққат, органик олам
микроорганизм, рефлекслар
 
Психология ва унинг моддий асослари
Психиканиннг моддий асослари тўғрисида фикр юритилганда, энг 
аввало, у миянинг хусусияти эканлигини таъкидлаш жоиз. Билиш 
жараёнлари тўғрисида гап кетганида, албатта сезги, фикр, онг кабилар 
махсус равишда ташкил топган материянинг олий маҳсули эканлигини 
уқтириш мақсадга мувофиқдир. Организмнинг психик фаолияти тананинг 
кўп миқдордаги аъзоларининг ёрдами билан ишга тушади. Аъзоларнинг 
баъзи бирлари таъсиротларни қабул қилса, бошқалари уларни сигналларга 
айлантиради, хатти-ҳаракатларнинг режасини тузади ҳамда унинг амалга 
ошишини назорат қилади. Шунингдек, уларнинг бир гурухи хатти-ҳаракатга 
куч қувват, ғайрат, шижоат баҳш этади, янга бир тури эса мушакларни, 
пайларни ҳаракатлантиради. Мана шундай мураккаб функциянинг йиғиндиси 
(мажмуаси) 
организмнинг 
ташқи 
муҳитга 
мослашувини, 
унга 
мувофиқлашувини, ҳаётий вазифаларни ижро этилишини, бажарилишини 
таъминлайди.
Органик оламнинг микроорганизмдан то инсонга қадар бир неча ўн 
миллион йил давом этган эволюцияси давомида хатти-ҳаракатларнинг, хулқ-
атворнинг физиологик механизмлари узлуксиз равишда мураккаблашиб, 
табақаланиб, бунинг оқибатида организм муҳитнинг ўзгаришларига тез 


33 
реакция қилувчан, мослашувчан хусусият касб этиб борган. 
Жумладан, бир ҳужайрали амёбанинг ҳаёт кечириши унинг озуқа 
қидириш имконияти, ўз ҳаётини муҳофаза қилиш қобилияти муайян 
даражада чеклангандир. Ундаги ёлғиз ҳужайранинг ўзи ҳам сезувчи, ҳам 
ҳаракатланувчи, ҳам овқат ҳазм қилувчи вазифаларни ижро этади. Мураккаб 
тузилишга эга бўлган хайвонларда аъзоларнинг ихтисослашуви озуқани 
кўриш, уни фарқлаш, хавф-хатарни тез сезиш, аниқ мўлжал олиш 
имкониятини беради. Ихтисослашувнинг асосий функцияси сигналларни 
идрок қилишдан иборат ҳужайраларнинг вужудга келишида ўз аксини 
топади. Мазкур ҳужайралар рецептор деб номланмиш ҳужайралар туркумини 
юзага келтиради. Ҳужайраларнинг бошқалари мушак тўқималари ишини, 
безларнинг шира ажратишини назорат қилади. Бундай ҳужайралар 
эффекторлар дейилади. Ихтисослашув аъзоларни ҳамда функцияларни бир-
биридан ажратади. Организмнинг асосий бошқарув имконияти яхлит нарса 
сифатида ҳаракат қиладиган марказий нерв системаси воситаси билан 
эришилади. 
Нерв системасининг асосий унсурлари нерв ҳужайралари (нейронлар) 
ҳисобланиб, 
уларнинг 
функцияси 
қўзғатишдир. 
Нейрон 
ҳужайра 
таначасидан, дендритдан, аксондан ташкил топади. Марказий нерв системаси 
бош мия ва орқа миядан иборат. 
Ҳозирги замон фанининг кўрсатишича, орқа мия ва мия найчаси 
рефлектор фаолиятининг туғма (шартсиз рефлекслар) ҳисобланган 
шаклларни амалга оширади, катта ярим шарларнинг қобиғи эса ҳаётда 
орттирилган, 
психика 
ёрдами 
билан 
бошқариладиган 
хулқ-атвор 


34 
шаклларининг органи ҳисобланади. 
Мия катта ярим шарлари фаолиятининг умумий қонунлари И.П.Павлов 
томонидан кашф этилган. Ҳозирги замон физиологияси маълумотига 
қараганда, мияда хосил бўладиган тўлқинлар турли частотадаги 
электромагнит 
тебранишларига 
ўхшаб 
кетади. 
Мияда 
электроэнсофалограмма кўринишдаги кучайтиргич ёрдамида ёзиб олиш 
мумкин бўлган электр токлари пайдо бўлишининг кашф этилиши муҳим 
аҳамиятга эга. Чунки космонавт миясининг биотоклари ёзуви унинг марказий 
нерв системасида юз берадиган ўзгаришлар кўрсаткичи бўлиб хизмат қилади.
Одамнинг психик ҳаётида катта ярим шарлар қобиғи сиртининг пешона 
қисмлари алоҳида роль ўйнайди. Психик функциялар муайян тарзда чап ва 
ўнг ярим шарлар ўртасида тақсимланиши чуқур ўрганилган. Маълумки
психиканинг мазмуни тирик мавжудот ўзаро муносабатда бўладиган ташқи 
олам билан белгиланади. Шунинг учун ташқи олам инсон мияси учун 
шунчаки оддий биологик муҳит эмас, балки одамлар томонидан уларнинг 
ижтимоий тарихий тараққиёт давомида яратилган ҳодисалар олами ҳамдир. 
Психик ва нерв-физиологик жараёнларнинг ўзаро муносабати масаласи 
мураккаб 
муаммолардан 
ҳисобланади. 
Психиканинг 
ўзига 
хос 
хусусиятларини нерв-физиологик хусусиятларидан қандай муҳим белгилари 
билан фарқланишини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Агарда мазкур ўзига 
хослик мавжуд бўлмаганида эди, у ҳолда психология мустақил билим соҳаси 
сифатида тадқиқ этилиши ҳам мумкин эмасди. Психик жараёнлар ўзида 
ички, физиологик жараёнларнинг эмас, балки ташқи объектларнинг 
тавсифини мужассамлаштиради. 

Download 1,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish