20
кечинмалар, тушда аён бўлиш каби руҳий ҳолатлар, ҳодисалар ҳанузгача
ишончли далиллар билан тушунтириб берилгани йўқ. Аммо бу борада билиш
объекти (лотин.
Objectum
жисм демакдир) билан субъектининг (лотин.
Subjectum
ташқи оламни билувчи инсон) бирикувида психологиянинг қулай
имкониятга эга эканлигини таъкидлаб ўтиш ўринлидир.
Ушбу фикрни яққоллаштириш мақсадида айрим мисоллар ва
талқинларни қайтадан таҳлил қилиб ўтамиз. Жумладан, чақалоқ дунёга
келгандан сўнг унинг идрокида теварак-атрофни ва унга меҳр билан
термилаётган кишилар муҳитини акс эттира бошлайди, даставвал объектив
(ташқи) ва субъектив (ички, одамлар ўртасидаги) муҳитга
мослашиш содда
инстинктлар (лот.instinctus табиий қўзғатувчи, туғма хусусият демакдир),
шартсиз рефлекслар (лот.reflexus акс эттириш) ёрдамида оддий таъсирланиш
ва таассурот тарзида намоён бўлади. Тараққиётнинг мазкур даврида у
ўзлигини тушуна ва англай олмайди. Бола бир ёшгача даврда тез суръатлар
билан
ривожланади,
йил
давомида
унинг
жисмоний
аъзолари
50 фоизгача такомиллашиши мумкин. Жисмоний ўсиш-психик (руҳий)
тараққиётни тезлаштиришга пухта замин ҳозирлайди, натижада кўриш,
ушлаш, юриш, талпиниш, ғазабланиш ва қувониш, самимийлик ҳам
беғуборлик сингари инсоний туйғулари вужудга келади, нутқ фаолияти
пайдо бўлиши унинг тушуниш даражасини янги бир сифат босқичига
кўтаради. Психиканинг муайян хусусиятлари, ҳолатлари, ҳодисалари,
хоссалари, сифатлари,
фазилатлари, қонуниятлари орқали моддий дунёни
тушуна боради. Болалик дунёсининг ички мураккаб қатламларидан аста-
секин “ўзлик”ни, шахсий “мен” ликни тушуниш туйғуси, сезиш, ҳис қилиш
жараёнлари шакллана бошлайди ҳамда у ёки бу хусусиятли тўсиқларни
енгиш имконияти рўёбга чиқади. Мазкур тараққиёт босқичи психология
фанида “мен” даври ёки “ўзлик”ни англаш даври деб юритилади, у болада
нутқ пайдо бўлганидан бошланиб, бир неча ривожланиш босқичларини ўз
ичига қамраб олади. “Мен” даврининг англашилган шакллари ва
кўринишларининг намоён бўлиши ўсмирлик даврига тўғри келади. Ўсмирлик
даврида ўғил ва қизларнинг руҳиятида ўзликни англашга боғлиқ бир талай
муаммоли саволлар ва уларнинг турмушда қарор топтириш туйғулари,
истаклари, орзулари пайдо бўлиб, кўпинча бу нарсалар якка шахснинг
“кимлиги”, “қандайлиги”, “кимга ва нима учун кераклиги”га йўналтирилади.
Боланинг
психик хусусиятлари, функциялари (лот.
functio
ижро этиш,
бажариш деган маъно англатади) уни қуршаб турган жонли ва жонсиз табиат
ажойиботларини жисмоний ва ижтимоий воситалар орқали эгаллаш учун
хизмат қилади.
Худди шунга ўхшаш ўзлигини англаш жараёни инсониятнинг барча
21
тарихий ва эволюцион (лот.
evolutio
табиий равишда ўзгариш) тараққиёти
даврларига хос хусусият саналади. Ибтидоий жамиятда кишиларнинг куч-
қуввати яшаш учун курашга ва ташқи дунёни эгаллашга сарфланган, ана шу
тариқа табиат ҳақидаги дастлабки билимлар тажриба сабоқлари орқали
ўзлаштирилган. Ярим йиртқич ҳолатдаги аждодларимиз оловни кашф
қилганлар, ёввойи ҳайвонларни овлаганлар, табиат неъматларидан баҳраманд
бўлганлар ва худди шу тариқа табиат билан таниша бошлаганлар, моддий
дуёнинг сахийлиги, табиатнинг эҳсонлари ва офатлари, ҳайвонот
оламини
маданийлаштириш (хонакилаштириш), ер илмини ўрганиш бўйича
билимларнинг тўпланиши натижасида инсон ўзлигини (кимлигини) англаш
имконияти туғила бошлаган. Инсоният тараққиётининг тарихий даврларида
кишиларда ички руҳий имкониятлар юзага чиқа бошлаган, туғма майл ва
лаёқатлар аломатлари аста-секин истеъдодга, қобилиятга айлана борган.
Аммо бу жараён бирининг ўрнига иккинчисини механик (юнонча
mechanike
қурол ёки содда тарзда демакдир) равишда юзага келганлигини
билдирмайди, балки аксинча мураккаб сифат ўзгаришлари, органларнинг
такомиллашуви, тажрибаларда тўпланган татбиқий
билимлар тартибга
солинаётганлигини ифодалайди. Инсоннинг жисмоний (биологик), руҳий
(психик), ижтимоий (социал) ривожланиши натижасида ер куррасида моддий
дунё, маънавият, ёзув, санъат, адабиёт, фан, техника яратилган. Буларнинг
замирида инсон тафаккури, онги, ақл-заковати, кучли иродаси, мустаҳкам
характери (юнонча
charakter
қиёфа, ҳислат дегани), ижодиёти, хаёлати ётади.
Инсоният тараққиётининг муайян босқичида одам ўзини ҳаяжонлантирган,
таажжубга солган саволларига жавоб излаш имконияти вужудга келган.
Бунинг натижасида “Инсон қандай фикрлайди?”, “Одам қандай янгилик
яратиши мумкин?”, “Ижод қилиш қай йўсинда пайдо бўлади?”, “Моддий
дунёни қай тариқа бўйсинтириш мумкин?”, “Ақл-заковатнинг ўзи нима?”,
“Инсонга унинг ички руҳий дунёси қайси қонунлар асосида бўйсунади?”
каби турли-туман муаммолар ечимини қидиришга ҳаракат қилади. Мана
бунинг барчаси психологик билимлар туғилиш нуқтасини вужудга келтиради
ва ана шу дақиқадан бошлаб инсон ўзини ўзи англайди. Бинобарин,
психологик билимлар намоён бўлиши ўзини ўзи англашни омилига айланади,
улар борган сари тобора уйғунлашиб, мутаносиблашиб бориб, изчил,
узлуксиз алоқага ўсиб ўтади. Бебаҳо аҳамиятга эга бўлган
инсониятнинг
буюк ютуғи – бу тафаккурнинг кашф қилинишига олиб келди. Авваллари
унинг фикри, хаёли ташқи дунёни эгаллашга қаратилган бўлса, тафаккур
кашф қилинган даврдан бошлаб субъект-объект (инсон фикрлаши ташқи
оламга қаратилган) муносабати ўрнини субъект (инсоннинг фикри ўзини ўзи
англашга йўналтирилган) муносабати эгаллай боради. Демак, инсон объектив
22
дунёни субъектив тарзда акс эттириш орқали ўзини ўзи тадқиқ қилишдек
мураккаб ишни амалга оширишга қарор қилади. Ана шу боисдан психология
фанининг вазифалари қўлами кенгайди, мураккаблашди, ички таркибида
кескин бурилиш ясаб, ўз предметига инсонни илмий жиҳатдан ўрганишдан
ташқари ўзини ўзи англашни ҳам киритди.
Do'stlaringiz bilan baham: