Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet155/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

 
 
 
 
 
V. ҚАДИМГИ АРМАН МАНБАЛАРИ 
АГАФАНГЕЛ 
ҚадимгиЎртаОсиёва 
“кушонлармамлакати” 
ҳақидаилкборхабарберганэнгқадимгиарманманбасиАгафангел 
(юнонча 
– 
“хушхабарчи”, арманчаўқилиши – Агафангехос)нинг “Арманистонтарихи” 
ҳисобланади. Бу арман тарихнавислигидаги биринчи асардир. Унда 
Арманистонда IV асрда рўй берган сиёсий ва диний воқеалар тавсифланади. 
“Арманистон тарихи”да арман подшолари Хусров (217-252) ва Трдат III 
(298-330)ларнинг ҳукмронликлари, Хусров билан Сосонийлар сулоласининг 
асосчиси Ардашир (226-242) ўртасидаги жанглар, Эроннинг Партавий сулоласи 
Аршакийларнинг энг сўнгги шоҳи Артабан V, яъни Хусровнинг (Аршакийлар 
сулоласининг арман шохобчаси бўйича) қариндошини қулатгани, шунингдек, 
1
Асл матнда “бунанчжэ жюэхун” (
不男者
绝婚
) деб ёзилган. Н.В.Кюнер ушбу маълумотни “если нет 
мальчика, то разрывают брак” деб таржима қилган (Кюнер.Б. 131). Уйғурча таржимада “ишончли эркак 
бўлмаса, тўй қилишга рухсат қилинмайди”, деб ёзилган (Уч подшолик тазкириси. Б. 424).
2
Тайканг (
太康
) 280-289 йилларнинг номи бўлиб, у йиллар буюк юксалиш ёки соғломланиш даври 
маъносини англатади. Шу ҳисобдан Тайканнинг 6-йили 285 йилга тўғри келади.
3
У-ди – Цзинг сулоласининг асосчиси Сима Ян (236-290)нинг тахтга чиққандан кейинги исми. У “жанговар 
хоқон” маъносини англатган. Тахтда ўтирган вақти 265-290 йилларга тўғри келади. 


326 
Трдатнинг румларга қарши юриши баён қилинади. 
Агафангел асарининг талай қисми илк арман руҳонийси Григорий 
Маърифатпарвар (Григор Лусаворич)нинг ҳаёти ва фаолиятини, шаҳидаРипсимэ 
ва дугоналарининг сийратини ҳамда IV аср бошида Арманистонда 
насронийликнинг қабул қилинишини тавсифлашга бағишланган. 
Асар муаллифи масаласига ҳали тўла аниқлик киритилмаган. Унинг узун 
“Сўзбоши”сида бундай дейилган: 
“...Менинг ҳузуримга Буюк Рим шаҳридан Агафангехос келди; у ватан 
фанларидан хабардор эди, рум-юнон фанларини биларди, ёзувдан ҳам анча 
хабардор эди; ундан сўнг у қаҳрамон ва довюрак, қудратли ва жанговар, 
жасоратда барча аждодларидан ҳам машҳур Трдатнинг подшолик йилларида 
Аршакунилар саройига келди... Ва у баён қилишни бизга амр этди... 
Шундай қилиб, менга буюк подшо Трдатнинг фармони келганида, мен 
йилномалар учун баён этиш тартибини ўрнатдим, ватаннинг ишлари ҳақида ва 
баҳодир Хусровнинг мардлиги... ва отасининг мардлигига лойиқ Трдат ҳақида 
баён қилдим”
1

Асарнинг сўнгсўзида муаллиф бундай ёзади: “Эй, йигитларнинг баҳодири 
Трдат, биз сенинг буюк подшолик фармонингни олишимиз билан бунинг 
ҳаммасини йилномалар китобларидагидек, ўша баён қилиш услубида, юнон 
усталарининг нусхасидек ёздик”
2

Бу келтирилган парчалардан шундай хулосага келиш мумкинки
“Арманистон тарихи”нинг муаллифи унда тавсифланган воқеаларнинг 
замондоши, келиб чиқиши Римдан бўлган, подшо Трдат III нинг саройида туриб, 
унинг фармони билан отасининг ва Трдатнинг тарихини ёзган. 
Агафангелнингасарига 
бағишланган 
муфассал 
библиография 
А.А.Анасяннинг “Арман библиологияси” китобида келтирилган
3

Мовсес 
Хоренацининг 
айтишига 
кўра, 
бу 
китобнинг 
муаллифиАгафангехос, Трдатнинг моҳир котиби бўлган. Лазар Парпеци ҳам 
“хайрли киши Агафангехос” ҳақида хабар беради. 
“Арманистон тарихи”да Месроп Маштоцнинг шогирди Корюн томонидан 
ёзилган “Маштоцнинг сийрати”дан кўплаб иқтибослар келтирилганлиги учун 
баъзи тилшунослар Корюн ва Агафангехос –бир шахс, деган фикрга келганлар. 
Бу “Тарих”нинг муаллифи арман алифбосининг отаси Месроп Маштоц деган 
фикр ҳам бор. С.С.Аревшатян юқорида эслатилган асарида бу фикрни далиллар 
асосида исботлашга ҳаракат қилган
4

“Арманистон тарихи”ни ҳар томонлама чуқур таҳлил қилган Н.Я.Марр 
унинг муаллифи ҳақида яна бир фикрни айтди. Агафангел асарининг арабча 
нусхасига ўзининг изоҳидау бундай деган эди: “Авлиё Григорий 
Маърифатпарвар фаолиятининг энг биринчи кенгайтирилган таҳрири бирор 
юнонсеварёзувчига, аниқроғи, ривоятга кўра, Месропга ва Саак бошчилигидаги 
1
Агафангел. Б.9-10.
2
Агафангел. Б. 469.
3
Анасян.
4
Аревшатян.Б.51.


327 
унинг ходимлари даврасигатегишли эканлиги аён”
1
. Ушбу асар муаллифи 
масаласидасўз юритиб, бу масала билан шуғулланган немис олими 
А.Гутшмиднинг “ўткир талқинини” эслайди
2
; у эса авлиё Григорий ҳақидаги 
асарнинг ўзи юнонсевар арманиларнингорасида “Инжил”нинг номига ўхшатиб 
“Агафангелий” деб аталган ва кейинчалик муҳаррир асарнинг юнонча номини 
киши номига (ҳақиқатда бундай исм бўлган) айлантирган ва ўзини шу ном билан 
атаган
3
.Бу нуқтаи назарни баъзи арман тадқиқотчилари ҳақиқатга яҳин деб 
ҳисоблайди. 
А.Н.Тер-Гевондян 
таъкидлаганидек: 
“Арман 
тарихнавислигида 
Агафангелнинг “Тарихи” фавқулодда асардир; у ўрта асрлардаги деярли ҳамма 
насроний халқлар тилларига таржима қилинган”
4

Агафангел “Тарихи”нинг илк матни V асрнинг биринчи ярмида ёзилган, 
деб ҳисобланади. Арабча матн бундан гувоҳлик беради, чунки унда кейинги 
арманча нусхаларда бўлмаган воқеалар тавсифи бор. Бундан ташқари, Агафангел 
“Тарих”ининг юнонча нусхасида энг сўнгги партавий подшоҳ Артабан V ва 
Ардашир ҳақида маълумотлар бўлиб, улар кейинги таҳрирларда йўқ. X аср 
арман тарихчиси Мовсес Каганкатваци “Ағвон тарихи”да асарида гувоҳлик 
беришича, улар илк нусхада бўлган. 
Шу муносабат билан Н.Я.Марр томонидан Агафангел “Тарих”ининг 
мазкур икки хил нақли мавжудлигининг изоҳланиши диққатга сазовордир. 
Унинг фикрига кўра, Агафангел “Тарих”ининг илк нусхаси V асрда ёзилган, 
унинг юнонча таржимасидан Георг Сурёний фойдаланган; кейинчалик бу 
таржима йўқолган. Иккинчи нақли (у бизгача етиб келмаган) VII асрда 
халхедонликлар орасида юзага келган; унинг юнонча орқали бажарилган, 
Н.Я.Марр топган арабча таржимаси қайта таржима бўлган. Ниҳоят,VIII асрда 
арманча таржимаси пайдо бўлади ва у энг сўнгги тузатишлар ҳамда 
тўлдиришлар билан бизнинг давргача етиб келади
5

Агафангел “Тарих”ида ҳақиқий тарихий воқеалар афсонавийлари билан 
аралашиб 
кетган. 
Сосонийлар 
сулоласининг 
асосчиси 
Ардашир 
Аршакийларнинг сўнггиподшоҳи Артабан Vниўлдиради. Арманподшоҳи, 
Артабаннингқариндоши Хусров Ардаширнинг гиж-гижлаши билан Анах 
Партави томонидан ўлдирилади. Анахнинг авлоди қириб ташланади, фақат 
унинг бир ўғли –Григорий қутулиб қолади. Арманистонни забт этганидан сўнг 
Ардашир Хусровнинг авлодларини йўқ қилишни буюради. Бироқ Хусровнинг 
қутулиб қолган ўғли Трдат кейинчалик Арманистонда Аршакийлар 
подшолигини тиклайди. Бу пайт насронийликка эътиқод қилган Григорий 
подшоҳ Трдатнинг хизматига келади. Григорийнинг насронийлигини билган 
Трдат уни бу диндан қайтишга ундайди. Григорий бунга кўнмайди, натижада 
уни даҳшатли азобларга мубтало қиладилар. Сўнг авлиё Рипсимэ ва 
дугоналарининг шаҳид бўлганликлари, Трдатнинг ақлдан озганлиги ва унинг 
1
Марр. Б.157.
2
Gutschmid von. Agathangelos.
3
Марр. Б. 179.
4
Tep-Гевондян. Новая.Б.5.
5
Марр. Б. 182.


328 
авлиё Григорий томонидан даволанганлиги ҳақида баён қилинади. Хулосасида 
авлиё Григорийнинг хутбалари ва арманиларнинг насронийликни қабул 
қилганликлари ҳақида айтилади. 
Бизлар учун бу асарнинг Арманистон тарихининг Ш аср иккинчи ярми, 
яъни арман подшоҳи Хусровнинг ҳукмронлик даври, Эронда Аршакийлар 
сулоласининг қулаши, тарих саҳнасида Паҳлавлик Анахнинг ўғли Григорий 
Маърифатпарварнинг пайдо бўлиши ҳақида баён қилинган боблари 
диққатгасазовор. Бу масалалар асарнинг 18-38 параграфларида ёритилган. 
Табиий, биз учун кушонлар ўлкасининг эслатилиши ўта муҳимдир. 
Агафангелнинг “Арманистон тарихи” арман тилида Истамбулда, 
Венецияда ва Тифлисда кўп марта нашр этилган. Илк арманча нашри 1709 йили 
бажарилган. Л.Х.Тер-Мкртчяннинг бизнинг ўзбекча таржимага асос бўлган 
русча нашри “Тарих”нинг Г.Тер-Мкртчян ва С.Кананянцлар таҳрири остида 
1909 йилда чоп этилган Тифлис нашри асосида бажарилган. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish