Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet156/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

ФАВСТОС БУЗАНД 
“Арманистон тарихи” номли асарнинг муаллифи Фавстос Бузанднинг 
шахси унинг ўтмишдоши Агафангелнинг шахсидан ҳам сирлидир. Унинг 
юнонми, арманими ёки сурёнийми, асари арманча ёзилганми ёки сурёнийдан 
таржима эканлиги ҳам аниқ маълум эмас. 
V аср иккинчи ярми тарихчиси Лазар Парпецининг тахмин қилишича, 
Фавстос ўша даврдаги юнон-рум маданиятининг йирик ўчоғи бўлмиш 
Византиядан бўлган. Шунинг учун Парпеци Фавстосни “ўқимишли” ва 
“тарбияли” одам деб ҳисоблаган. 
М.Абегяннинг фикрича: “Ҳозир ишонч билан айтиш мумкинки, 
Фавстоснинг “Арманистон тарихи” V асрнинг иккинчи ярмида, ўзига яраша 
арман ватанпарварлиги билан тўлиб-тошган бир армани томонидан арман 
тилида ёзилган. Унинг муаллифи “Агафангехос тарихи”нинг деярли тўла 
мазмуни билан таниш. У “Таврот”нинг арманча таржимасидан ва бошқа 
таржималардан фойдаланган. У, ҳеч қандай ажнабий аралашмаларсиз, жонли 
халқ нутқи ва содда авомий жумлалар, иборалар билан суғорилган тоза арман 
тилида ёзилганки, уни ҳеч бошқа тилдан таржима қилинган деб бўлмайди”
1

Фавстос Бузанднинг асарини ҳар томонлама чуқур таҳлил қилган арман 
тилшуноси С.Малхасянц ҳам бу асарни таржима деб қарамаслик керак, деган 
хулосага келган
2

Фавстос Бузанднинг асари олти бобдан иборат эди, улардан аввалги 
иккитаси сақланмаган. Муаллифнинг даврлаши бўйича, бу китоблар 
Арманистоннинг “Бошланғич тарихи” даврига, яъни “Бобил минорасининг 
қурилишидан Исонинг ўлимигача” муддатни ўз ичига олган даврга ҳамда “Ўрта 
давр тарихига”, яъни насронийлик ёйилиб, Арманистонда давлат динига 
айлангунича бўлган муддатдан иборат даврга бағишланган. Учинчи давр – 
“Охирги тарих”. У Трдат III нинг (298-330) ўғли Хусров Котакнинг (332-338) 
подшолигидан то 387 йили Арманистон Сосонийлар Эрони билан Рим 
1
Абегян. Б. 106.
2
Малхасянц.


329 
империяси ўртасида иккига бўлиб олингунча ўтган 50 йилни ўз ичига олади; бу 
даврда Аршакий сулоласидан арман подшолари – Хусров, Тигран, Аршак II, Пап 
ва Вараздат ҳукмронлик қилганлар. 
Асарнинг бизгача етиб келган III, IV, V ва VI китоблари шу “Охирги 
тарих” даврига тааллуқли.
 
“Арманистон тарихи”ни ёзишда Бузанд бой халқ оғзаки ижодидан, 
афсоналардан, ривоятлардан, ҳикоялардан ва арман халқининг мустақиллик 
учун Эронга қарши кураши баён қилинган “Эрон жанги” деб аталган шеърий 
достондан фойдаланган. 
Арман подшоси Аршак II (345-368)нинг Сосоний шоҳ Шопур II саройига 
бориши ва унинг “Унутилиш” қасридаги ўлими ҳақидаги парчадан тобе 
Арманистон билан урушқоқ Эрон ўртасидаги муносабатни яққол кўриш 
мумкин.Фавстос Бузанд ўз “Тарих”ида Мамиконянлар уруғидан бўлган 
лашкарбошилар – Вач, Васак, Мушег ва Манвелларга алоҳида аҳамият берган, 
чунки улар Арманистоннинг Эрон билан урушида бош ролни ўйнаган эдилар. 
Бузанд асарининг қатор бобларида арман-форс урушлари даврида 
Арманистон билан кушонлар давлати орасидаги муносабатлар ҳақида 
маълумотлар келтирилган. 
Фавстос Бузанднинг “Арманистон тарихи” биринчи марта 1730 йили 
Истамбулда нашр этилган. Сўнгра у Венецияда (1832, 1889, 1933), Петербургда 
(1883) ва Тифлисда (1912) нашр этилган. Асар француз, немис ва рус тилларига 
таржима қилинган. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish