323
иқлими илиқ, қарағай ва оқ-ўт (байцао
白草
)
1
кўп ўсади.
.../3826(1316)/17б/ Ҳунлар Марказий Хитой (Чжунггуо)даги Ванг Манг
қўзғолонидан фойдаланиб, Ғарбий заминни қайтадан ўз назарати остига
олди. Биргина Ёркенд давлати (Шачэгуо)нинг ҳукмдори Йиан (Yian
延
замонавий ўқилиши Ян) кучли бўлганлиги сабабли, итоат қилмади.
...Тянфэнгнинг 5-йилида [милодий 5-йилда] Йиан вафот этди, ўғли Канг (
康
)
тахтга ўтирди. Хан императори Гуангъунинг биринчи йилида (25-йил) Канг
атрофдаги қўшни давлатлар билан бирга ҳунларга қаршилик кўрсатди. ...
Гуангъунинг 9-йилида [33-йил] Канг касал бўлиб ўлди.... ўрнига укаси Ғиен
(γien, замонавий ўқилиши Шян
賢
) тахтга ўтирди...
.../3827(1317)/20а/ [Мил. 46 йилда] Шаншан (Пшамшан), Чэши (Турфан)
қайтадан ҳунларга итоат қилди. [Шунга қарамай], Ғиен (Шян) зўровонлик
қилишни давом этди.Кусанҳукмдори биз узоқдаги давлатмиз, деб Ғиеннинг
элчисини ўлдирди. Шундан сўнг Ғиен Кусан ҳукмдорини ўлдириб, унинг
ўрнига мазкур давлат зодагони Сижянни ҳукмдор этиб тайинлади. [Кўп вақт
ўтмай] Ғиен ўзининг ўғли Зелуони (
則羅
) Кусан (Кивейсэк, замонавий
ўқилиши Гуйсай
嬀塞
, Качар давлати) ҳукмдори (ванг
王
) этиб тайинлади.
Зелуо ҳали ёш бўлганлигини ҳисобга олиб, Кусаннинг бир қисмини Улэй
давлати деб номлаб, Сижянни (
駟鞬
) унга ҳукмдор этиб тайинлади. Бошқа
бир зодагонни Гуйсай (Кусан) ҳукмдори этиб тайинлади. Бир неча йил
ўтгандан сўнг, кусанликлар Зелуо билан Сижянни ўлдириб, ҳунларга элчи
юбориб, бошқа ҳукмдор тайинлашни сўради. Ҳунлар кусанлик зодагон
Шэнду (
身毒
Инд)ни Кусан (Гуйзи, Качар)га ҳукмдор этиб тайинладилар.
Шундан кейин Кусан ҳунларга итоат қилди.
Ғиен /3827(1317)/20б/ Буюк Фарғона (Дай-юан) ҳукмдорини ўлпонни кам
топширганликда айблаб, атрофидаги давлатларнинг жангчиларини йиғди,
бир неча ўн минг кишилик қўшин ташкил этиб, Буюк Фарғонага (Дай-юанга)
юриш қилди. Буюк Фарғона ҳукмдори Йианлиэу (Yianliәu
延留
замонавий
ўқилиши Янлю) Ғиен (Шян)ни кутиб олиш учун олдига чиқиб, итоат
қилишини билдирди. [Шундан сўнг] Ғиен юртига қайтиб кетди. [Қайтишда
у] Кивомией (Кюмие, Жюми, Jümie
拘彌
)
2
ҳукмдори Гиаосэкцие (Чяосайти
橋提
)ни Фарғонага ҳукмдор этиб белгилаган эди. Лекин Кангкия давлати
Фарғонага бир неча марта ҳужум қилганлиги сабабли Гиаосэкцие бир йилдан
кўпроқ вақт ҳокимият устида туриб, юртига қайтиб кетди. Ғиен уни яна
Кивомиейга ҳукмдор қилиб тайинлади. Одатдагидек ўлпон тўлаб туриш
шарти билан Йианлиэуни Фарғонага қайта ҳукмдор қилди.
Do'stlaringiz bilan baham: