319
Кивэйшан шаҳрида (Гуйшан-чэнг
贵山城
, Косон)
1
туради. [Бу ердан]
Чангангача 12 минг 550
ли
келади. Аҳолиси 60 минг оила, 300 минг кишидан
иборат. [Шулардан] аскарликка яроқлиси 60 минг нафар. [Ҳукмдор қўл
остида] бир вазир ва бир вазир ёрдамчиси бор. [Фарғонадан унинг]
шарқидаги қўриқчибек маҳкамасигача 4031
ли
(2322 км),
шимолидаги
Кангкия (Кангжуй) пойтахти Пиедакян (Битян, Бэйтян)
2
шаҳригача 1510
ли
(921 км га яқин)
,
жануби-ғарбидаги Улуғ-Рузие (Да-юэчжи) [мамлакатигача]
690
ли
(393,4 км) келади. [Фарғона давлатининг] шимолий ҳудуди Кангкия
(
康居
), жанубий ҳудуди Улуғ-Рузие (Да-юэчжи) [давлати] билан
чегарадошдир. [Фарғона давлатининг] ери, иқлими, бойлиги, аҳолининг урф-
одати Улуғ-Рузие ва Бақтрия билан бир хил. Фарғона атрофида узумдан
мусаллас (
酒
) қилинади. [Бу ердаги] бойлар 10 минг пуддан зиёд
мусаллас
сақлайди. [Бу] мусаллас бир неча ўн йил турса ҳам бузилмас ва [маҳаллий
аҳоли] уни ичишни хуш кўрар экан. [Бу ердаги] отлар беда билан боқилар
экан.
Фарғона [хонлигида] /18а/ 70 дан ортиқ шаҳар мавжуд, зотли отлар кўп,
[бу] отлардан қонсимон тер чиқиб туради. Айтишларича, бу отлар самовий
отлардан (
天
马
) тарқалган экан.
[Асл матн оралиғида келтирилган шарҳда] Мэн Канг ёзади:
“Айтишларича, Фарғона мамлакатида баланд тоғ бор экан. Ушбу тоғнинг
устида от мавжуд экан, лекин бу отни ушлаб бўлмас экан. Шу
боис ундан
насл олиш мақсадида бир дона рангдор урғочи отни тоғ этагига боғлаб
қўйишибди. Тоғдаги отдан туғилган тойчоқ танаси қонсимон терга ботган
экан. Шу сабабли у самовий от деб номланган экан”.
Жанг Чян Хан императори У-дига биринчи марта тулпор отлар тўғрисида
сўзлаб берганида, ушбу император элчилар орқали 1000 жинг (ҳозирги
ҳисобда 500 кг) олтин ва олтиндан ясалган от ҳайкали юбориб, Фарғона
ҳукмдори (ванг)дан булар эвазига зотли отлардан беришни сўради. [Лекин]
Фарғона ҳукмдори кўп сонли [Хан] қўшинлари узоқдан етиб келолмайди, деб
ўйлаб, бунга рози бўлмади ва бебаҳо отларини бермади. Шунда Хан
элчилари сўкинди.
Ян Шигу ёзади: элчилар сўкиниб, Фарғона ҳукмдорини ҳақоратлади.
Шундан кейин Фарғона ҳукмдори Хан элчиларига ҳужум
уюштириб,
уларни ўлдирди ва мол-мулкларини тортиб олди. Мазкур воқеадан кейин
Тангри-ўғли Риейшией (Эрши) қўмондони Ли Гуанглини 100 мингдан ортиқ
1
Кивейшан (kiwei-shan, замонавийўқилиши Гуйшан
贵山
, айрим хитой шеваларида Кивейсан деб ҳам
талаффуз этилади)– шаҳар номи бўлиб, у Фарғона водийсидаги Косон топонимига таққосланади. Айрим
хитой олимларининг тадқиқотларига кўра, “Шин Тангшу” (“Танг сулоласининг янги тарихи”)да ушбу
топоним “Кэсай” (Kesai
渴塞
), “Юанши” (“Юан сулоласи тарихи”)да “Кэсан” (
柯塞
),
деб транскрипция
қилинган(Шиюй диминг каолу. Б. 334). Йирик хитой олими Чэн Чжунгмян (
岑仲勉
)нинг ёзишича, Кэсай”
Kesai
渴塞
Шижян деб ҳам номланган ва у Наманганнинг жануби-шарқидаги Ахсикент харобасига тўғри
келади (Шиюй диминг каолу. Б. 531).
2
Қадим замонда “Битян” (
卑闐
) иероглифлари “Пиедакян” (Piedakian) деб ўқилган. Бу ҳақда асл матнда
келтирилган Ян Шигунинг шарҳида таъкидлаб ўтилган (Ходжаев. Сведения о Ташкенте; Ходжаев. Сведения
о Ташкенте в китайских источниках).
320
лашкарлардан иборат қўшин билан Фарғонага уруш қилишга юборди. [Бу
уруш] тўрт йил (мил. ав. 104-101 йиллар) давом этди. Фарғоналиклар ўз
ҳукмдори Мекўанинг (Mekoa
母寡
, замонавий ўқилиши Мугуа) бошини
олиб, 3000 та
1
от тақдим қилди. Шундан сўнг Хан қўшини қайтиб кетди. Бу
ишларнинг тафсилоти “Жанг Чэн тазкираси”да баён қилинган. Фарғона
ҳукмдори ўлдирилгандан кейин, Риейшией (Эрши) қўмондони [Ли Гуангли]
унинг ўрнига Хан сулоласига мойиллик билдирган Муэтциен (Muәt-ts‘at,
Muai-ts‘ai, замонавий ўқилиши Мейцай
昩蔡
)
2
исмли
бир зодагон кишини
Фарғона ҳукмдори этиб тайинлади. Бир йилдан ошиқроқ вақт ўтгач, Фарғона
зодагонларидан
бўлган
Муэтциенни
Хан
элчиларига
нисбатан
хушомадгўйликда айблаб, ўлдирдилар ва тахтга /18б/ Мекўанинг укаси
Чанфенг (
蟬封
Dzienfeng, Dzianfeng, қадимги ўқилиши Дзенфенг)ни
3
ўтқазиб, уни ҳукмдор деб тан олдилар. [Янги ҳукмдорнинг] ўғлини Хан
[саройига] гаров сифатида юбордилар. Хан [сулоласи бунга жавобан] элчи
юборди ва улар орқали совғалар йўллаб, ўзининг бундан мамнун эканлигини
маълум қилди.
Бундан ташқари, Фарғонанинг ғарбидаги мамлакатларга ўн мартадан зиёд
элчилар юбориб (Шигу ёзади: элчилар манзилга етиб борган), [у ердаги]
ғаройиб нарсаларни билди. Шундан кейин Фарғонага ҳарбий юриш қилишга
фармон чиқариб, [фарғоналикларга] таҳдид солди. Фарғона ҳукмдори (Юан-
ванг) Дзенфенг Хан сулоласига йилига икки тулпор бериш ҳақида битим
тузди. Хан элчилари узум ва беда уруғини олиб қайтдилар. Тангри-ўғли
тулпорларнинг кўпайтирилишини ва чет эл элчиларига [уларни] кўрсатишни
ўйлаб, сарой ва меҳмонхоналар атрофидаги бепоён
далаларга узум ва беда
эктирди.
[Ян] Шигу ёзади: ҳозирги вақтда шимолий йўлдаги барча вилоятларда ва
илгари тинчлантирилган шимолий ҳудудларда беда ўсаётганлигини тез-тез
кўриш мумкин. Бу бедалар Хан даврида экилган.
Фарғонанинг (Юан) ғарбига юриб, Ансиек давлати (Парфия)га борса
бўлади. Гарчи бу мамлакатликларнинг тили [фарғоналиклардан] катта фарқ
4
қилса-да, лекин умумий жиҳатдан ўхшашлик бор, бир-бирининг сўзини
тушуна олади. [Ансиек давлатининг] одамлари чуқуркўз, серсоч, савдо
ишларига пухта, бир танганинг устида тик туради, уларда аёллар қадрланади,
эрлар аёлларининг гапи билан иш тутади. Ушбу замин [Фарғона]да ҳамма
1
Юқорида келтирилган “Шижи”даги Фарғона тазкирасида “ Хан лашкарлари бир неча ўнта зотли отлар ва 3
мингдан ортиқ ўрта ҳол отларни танлаб олишди”, дейилган.
2
Аслиятда Муэтцат, Муэтцай (Muәt-ts‘at, Muai-ts‘ai
昩蔡
, замонавийўқилиши Мейцай) ёзилган. Бироқ шу
жойда Ян Шигунинг изохи келтирилади ва унда “
昩
иероглифи Muat (замонавийўқилиши Муо
秣
),
蔡
иероглифи эса циен (ts‘ien, замонавийўқилиши Чян
千
) деб талаффуз этилади”, деб зикр этилган.
Шунга
асосланиб, ушбу шахснинг исми Муатциен шаклида ёзилди.
3
Дзенфенг (
蟬封
Dzienfeng, Dzianfeng), замонавийўқилиши Чанфинг.
4
Уйғурча таржимада “бироз фарқ қилади”, деб ёзилган. Асл матндаги “по” (
颇
) иероглифи “биринчи
навбатда”, “жуда бир хил эмас” каби маъноларни билдиради. Айрим ҳолларда озгина, салгина маъносида
ишлатилади. Мантиқан олиб қараганда, Арсак Эронга яқин бўлганлиги туфайли у ерда ишлатиладиган тил
фарғоналикларникидан катта фарқ қилиши табиий. Шунинг учун бу мисолда “по” иероглифининг иккинчи
маъносини ишлатиш маъқул эмас, деб ўйлаймиз.
321
ипакни бўяр экан (
其地皆
丝漆
)
1
, темирдан идиш-товоқ
2
ясамайди. Ўлган Хан
элчиларининг асирга тушиб қолган лашкарлари [фарғоналикларга] ҳарбий
қурол-яроғ ясашни ўргатадилар.
[Ян]Шигу айтади: Мазкур давлатга борган Хан элчилари орасида
ўлганлари бўлди, асирга тушганлари эса ўргатиш ишлари билан шуғулланди.
Хандан келтирилган сариқ ва оқ олтинлардан буюмлар ясаганлар
/2372/19а/, [уларни] пул тариқасидаишлатмаганлар. Асуэн (Усун)дан бошлаб,
унинг ғарбидаги Ансиек (Парфия)гача [бўлган элларнинг] ҳаммаси ҳунлар
билан яхши муносабатда экан. [Шунинг учун] ҳунлар
зулмига дуч келган
рузиеликлар [қўрққанидан] ўз ҳукмдори (тангриқути)нинг мактуби билан
мамлакатларига келган Ҳун [давлати] элчиларини озиқ-овқат билан
таъминлаганлар ва уларни қийин аҳволга туширмаганлар. Хан [сулоласи]
элчилари эса озиқ-овқатни, миниш учун керакли отларни ўз ҳисобидан сотиб
олишга мажбур бўлган. Чунки Хан [мамлакати] узоқда бўлса-да, мол-дунёси
кўплиги сабабли [маҳаллий халқ] [Хан элчилари билан] савдо-сотиқ қилиш
орқали ўз талабларини қондирар эдилар. Лекин Қўғшор тангриқут (Хувейя
шанюй) Ханга тобе бўлганлигидан сўнг [улар] Ханга ҳурмат билдира
бошлаган”.
Do'stlaringiz bilan baham: