Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet147/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

/2371(1163)/16а/
Хан элчиларини 
ўлдириб, ғарбга бориб, Кангқияда паноҳ топди.[Ян] Шигунинг айтишича, бу 
иш ўзини ҳимоя қилиш мақсадида қилинган. Шу воқеадан кейин ваколатчи 
(духу) Ган Яншоу (Gan Yanshou 
甘延夀
), фушяовэй (fushiajwei 
副校尉
– 
ўринбосар черикчи) Чен Тонг (
陳湯
)лар Ғарбий заминдаги мамлакатлар 
қўшинлари ва шяовэй (shiaowei
校尉
– чирикчибег)ларни сафарбар қилиб, 
Кангқияга юриш қилди. [Ушбу мамлакатга] етиб келган қўшин Чжичжи-
танйи (Zhizhi shanyü – Қутиуш тангриқут)ниўлдирди. Бу ҳақда Ган Яншоу ва 
Чен Тонг тазкирасида айтиб ўтилди. [873-874 б.] Ушбу воқеа Юанди (
元帝
– 
мил. ав. 48 - мил. 31) ҳокимиятининг Жянчжао (
建昭
) даври 3-йилида (мил. 
ав. 38 – 34) содир бўлган.
Хан [сулоласининг императори] Чэнг-ди (
成帝
– мил. ав. 32 – 7)
2
даврида 
Кангқия [хони] ўз ўғлини Хан [сулоласи]га гаровга юборди ва совға 
жўнатди
3
. Аммо [у ўз салтанатининг Хан давлатидан] узоқда 
жойлашганлигини ҳисобга олиб, [Хан императорига нисбатан] такаббурлик 
қилди, бошқа давлатлар [ҳукмдорлари] каби иш тутмади. Ваколатчи (духу) 
Гуо Шун (Guo Shun 
郭舜
) бир неча марта императорга ёзма равишда 
мурожаат қилиб, айтди:
«Ўз вақтида ҳунларнинг қудратли бўлиб кетиши Асуэн (Усун) ва Кангқия 
(Кангжюй)нинг улар назоратига ўтиши билан боғлиқ бўлмаган. [Ҳунлар] Хан 
[сулоласи]га итоат қилганида ҳам улар мазкур икки давлатдан айрилиб 
қолгани йўқ. Гарчи Хан [сулоласи] уларнинг [Асуэн ва Кангкияларнинг] 
гаров учун юборган [одамларини] қабул қилган бўлса-да, [Ҳун, Усуан, 
Кангқия каби] бу уч давлат билан ўртасидаги ўзаро элчилар алмашиш, бир-
бирига совға юбориш алоқалари давом этди, аммо орада ишонч пайдо 
бўлмади. [Бу давлатларнинг] бизга бўлган босими сақланиб қолди, [улар] 
бизга итоат қилишдан бош тортди, фурсат топилиши биланоқ [биздан] 
узоқлашди. Ҳозирги аҳволдан келиб чиққанда, усуанлар билан [бизнинг 
мамлакатимиз] ўртасида ўрнатилган қудачилик муносабати ижобий натижа 
бермади, аксинча, Хитойга (Чжунггуо) бирмунча оворагарчилик келтирди. 
Асуэн (Усуан) олдинроқ биз билан қудалик муносабати ўрнатган бўлса-да, 
ҳозир [ушбу давлат] ҳунлар билан /2371(1163)/16б/ бирга итоат қилиш нияти 
бор, улардан узоқлашмади. Кангқия [давлати] эса такаббурлик ва 
ҳийлагарлик қилиб [Хан сулоласи]нинг элчилари олдида тиз чўкмайди.
[Ян] 
Шигунинг айтишича, бу [ҳаракатлар] камтарлик қилмаслик белгисидир. 
ваколатчи (духу)нинг элчилари мазкур давлатларга борганида, уларни А
суэн 
(Усун) ва бошқа мамлакатлар элчиларидан ҳам пастроқ жойга ўтқизди, 
[маҳаллий] ҳукмдор ва зодагонлари овқатланиб бўлгандан кейин духунинг 
1
Қутиуш тангриқут (Чжичжи шанюй/Zhizhi-tanyi
郅支单于
– мил. ав. 56-36 ҳукмронлик қилган ҳунлар 
ҳукмдори), Қўғшар тангриқутнинг акаси тахминан мил. ав. 50 йиллари Хан сулоласига ўз ўғлини гаровга 
юбориб, Хитой билан битим тузган (Бан Гу. Ханнома. Б. 578-581). 
2
Чэнг-ди (Cheng-di) – мил. ав. 32-7 йилларда ҳукмронлик қилган Шарқий Хан сулоласи императори.
3
Бу амалиёт билан Кангкия давлати Хитой билан тинчлик муносабатини ўрнатиш ва савдо алоқалар қилиш 
нияти борлигини билдирмоқчи бўлган. Бироқ Хан сулоласи буни “итоаткорлик белгиси” деб қабул қилган.


317 
(ваколатчи) элчилари олдига таом тортилади. Бунинг билан [Кангкия] бошқа 
давлатлар олдида ўзини кўрсатмоқчи бўлади. [Ян] Шигунинг айтишича, бу 
Хан элчиларини менсимасликни билдиради.Аҳвол шундай давом этар экан, 
унда [Кангқия хони] нега ўғилларини [бизнинг давлатимизга] гаровга 
юборади. [Билишимизча] уларнинг бундай қилиши савдо орқали фойда 
олишни мақсад қилиб олган ҳийласидир. Ҳунлар [давлати] барча ёввойи 
эллар ичида каттасидир. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish