315
турадиган жойи Буомао шаҳри (Bomao-cheng
薄茅城
– Парвон шаҳри)да
бўлиб, ундан духу турадиган жойгача 5962
ли
(3434 км),
/2771(1163)/15б/Янггуанқоровулигача эса 8202
ли
( 4724 км)
масофа
мавжуд.
Бешинчиси Тумиет-шихоу (Гаофу-шихоу
高附翖侯
– Кобул ёбғулиги)
[бўлиб
,
унинг қароргоҳи] Тумиет шаҳридадир (Гаофу-чэнг
高附城
– Кобул
шаҳри). [Мазкур шаҳардан] духу [турадиган жой]гача 6041
ли
(3479 км),
Янггуангача 9283
ли
(5347 км) масофа мавжуд.
[Тилга олинган шу] 5 та ябғунинг ҳаммаси Дайрузие итоатидадир
(
凡五翖侯皆屬大月氏
)».
КАНГКИЯ (КАНГЖЮЙ) ДАВЛАТИ ҲАҚИДА
«…/2371(1163)/15б/ Кангкия давлати (замонавий ўқилиши Кангжюй-гуо
康居国
)нинг ҳукмдори (ванг
王
) қишда Лэюени (
樂越匿
)
1
замини орқали
/[Ян]Шигунинг
айтишича, лэ (
樂
) иероглифи лайгэ (
來各
) ўқилади, Бейтян
(Bei-tian
卑闐
) номидаги тян (
闐
) иероглифи тучян (
徒千
) ўқилади
2
/
шаҳарида яшайди. [Ушбу шаҳардан] Чангангача бўлган масофа 2300
ли
(1324
км)га тенгдир. [Кангкия давлати] духуга итоат қилмайди. [Бу шаҳардан]
Лэюени заминига бориш учун отда 7 кун йўл юриш керак. [Кангқия давлати]
ҳукмдори (ванг) ёзда Фаннейда (
蕃内
) яшайди. [Бу жойдан Чангангача]
бўлган масофа 9104
ли
(5244 км) келади. [Ян] Шигунинг айтишича, ҳукмдор
совуқ қишда ва иссиқ ёзда бир жойда яшамайди.
[Кангкия давлатининг] аҳолиси 120 минг тутун (оила), 600 минг
аскарлари, 120 минг кишидан иборат. Шарқ томонда [ушбу
давлат
марказидан] ваколатчи (духу) турадиган жойгача 5500
ли
(3168 км) масофа
мавжуд. [Ушбу давлат аҳолисининг] урф-одатлари улуғ-рузиеларга (дай-
рузие/да-юэчжи
大月氏
) ўхшайди. Шарқ томонда [Кангкия давлати] ҳунлар
(шюнну)га итоат қилади. [Ян] Шигунинг айтишича, [ушбу давлатни] ҳунлар
(шюнну) назорат қилади.
Хан Шуанди (
宣帝
)
3
даврида ҳунларнинг ички қисмида нотинчлик юзага
келиб, бирданига беш тангриқут ҳокимият талашишга бошлаган. Хан
[сулоласи] Хуханъе-танйи(Huhanxie-tanyi
/
shanyü
呼韓邪單于
Қўғшорни)ни
4
қўллаб-қувватлаб, ҳукмдор қилади. Бундан ғазабланган Чжичжи-танйи
Бяо. Кейинги Ханнома.Б. 570).
1
Л.А.Боровкованинг фаразича, Лэюени Иссиқкўлнинг шарқий қирғоғига тўғри келади (Боровкова. Запад.
Б.64).
2
Бэйтян шаҳри – Бэйтян (Bei-tian, Битян/Bi-tian). Л.А.Боровкованинг тахминига кўра, Талас дарёсининг
бўйидаги Жамбул шаҳрига тўғри келади (Боровкова. Запад.Б.64; Л.А.Боровкова. Царства. Б. 298). Бизнинг
тадқиқотларимизга кўра, Бэйтян ҳозирги Тошкент шаҳри ёнида бўлган (Ходжаев.
Сведения китайских
источников о государстве. Б. 96-108).
3
Шуан-ди (Shuan-di) – мил. ав. 73-49 йиллари ҳукмронлик қилган Ғарбий Хан сулоласининг ҳукмдори.
4
Қўғшар тангриқут 1 (Huhanshie tanyi/Хуханьйе шанюй
呼韩邪单于
) – мил. ав. 58-31 ҳукмронлик қилган
ҳунлар ҳукмдорининг исми.