Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Адвокатлик фаолиятининг турлари. 
Адвокатура олдида турган 
вазифаларни амалга оширишга адвокатлик фаолиятининг асосий 
йўналишлари бўйсунган. “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуннинг 5-
моддаси адвокатлик фаолиятининг қуйидаги турларини белгилайди: 
1) Ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатлар ва тушунтиришлар, 
қонун ҳужжатлари юзасидан оғзаки ва ёзма маълумотномалар бериш. 
Оғзаки ва ёзма шаклларда ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатлар ва 
маълумотномалар бериш амалдаги қонунчилик мазмуни борасида 
аҳолининг хабардорлигини таъминлайди. Адвокат аниқ ҳуқуқий 
муносабат мавжудлигидан ёки маълумот олиш фуқаронинг қизиқиши 
билан вужудга келганлигидан қатъи назар маслаҳатлар ва 
маълумотномалар беради. Маслаҳат амалдаги қонунчиликни 
тушунтириши бўлса, маълумотнома – қонуннинг у ёки бу қоидалари 
мазмуни ҳақида маълумотни ташкил этади.
2) Ҳуқуқий хусусиятдаги аризалар, шикоятлар ва бошқа 
ҳужжатларни 
тузиш. 
Ушбу 
ҳужжатларда 
одатда 
ҳуқуқий 
муносабатларни вужудга келиши, ўзгариши ёки тугатилиши ҳақидаги 
илтимос ёки талабни ўз ичига олади.
Ариза – бу ҳуқуқий муносабатни вужудга келтириш ҳақида 
асосланган илтимосни ўз ичига олган ҳужжатдир. Бундай илтимос 
равшан, тегишли адресатга мўлжалланган ва аризачи томонидан 
имзоланган бўлиши керак. 
Шикоят – бу юқори органга ёки юқори мансабдор шахсга 
қаратилган ва қарорни ўзгартириш ёки бекор қилиш, шикоят 
келтирилган органнинг (мансабдор шахнинг) ҳаракати ёки 
ҳаракатсизлигини тақиқлаш ёхуд уни ноқонуний деб топиш 
тўғрисидаги илтимосни ичига олган ҳужжатдир.
Илтимоснома – бу шахсий ёки вакиллик ҳуқуқларини тўла рўёбга 
чиқариш мақсадида ҳаракатни амалга ошириш, қарор қабул қилиш 
ёки уни рад этш тўғрисида арз қилинган тегишли ҳокимият 
ваколатларига эга орган ёки мансабдор шахсларга берилган расмий 
илтимосдир.
3) Фуқаролик ишлари ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарлик 
тўғрисидаги ишлар бўйича судда, бошқа давлат органларида, 
1
Каримов И.А. Қонун ва адолат устуворлигининг ҳаётбахш манбаи. Конституция кунига бағишланган 
тантанали маросимда сўзланган нутқ, 1998 йил 5 декабрь // Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. Т. 7. 
– Т.: Ўзбекистон, 1999 й. – Б. 251. 


169 
жисмоний ва юридик шахслар олдида вакилликни амалга ошириш. 
Адвокатнинг 
вакил 
сифатидаги 
ваколатлари 
процессуал 
қонунчиликда белгиланган. 
4) Жиноий ишлар бўйича дастлабки терговда ва судда ҳимоячи, 
жабрланувчининг вакили, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар 
сифатида иштирок этиш. Кўриб турганимиздек, жиноят-судлов 
ишларини юритишда адвокат ҳам айблов, ҳам ҳимоя тарафида 
иштирок этиши мумкин. Бундан ташқари, “Адвокатура институти 
такомиллаштирилиши 
муносабати 
билан 
Ўзбекистон 
Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва 
қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси 
Қонуни билан жиноят-судлов ишларида адвокат иштирокининг янги 
шакли назарда тутилган – гувоҳнинг адвокати сифатида. 
5) Тадбиркорлик фаолиятига юридик хизмат кўрсатиш.
Адвокат Ўзбекистон қонунчилиги билан тақиқланмаган бошқа 
юридик ёрдам турларини ҳам кўрсатиши мумкин. Бу адвокат 
томонидан кўрсатилаётган юридик ёрадм турлари рўйхати тугал 
эмаслигини англатади. Ёрдамнинг бошқа турлари улар қонунда 
белгиланганлигидан қатъи назар адвокат томонидан амалга 
оширилиши мумкин.

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish