171
фуқаролик ва бошқалар) оид ҳар бир ҳаракати, қарори ёки илтимоси
тегишли қонунга, суд шарҳлари актларига таянган ҳолда асослашга
мажбур қилади
1
.
Қизиғи шундаки, ушбу муаллифлар ҳимоянинг
тактик усуллари
мақбуллиги принципи мезонлари сифатида қуйидагиларни таъкидлаб
ўтишади:
- қонунийлик (нима тақиқланмаган бўлса ҳаммасига рухсат
берилган);
- танлашлик (тактик усул ҳимоя остидаги шахсга эълон қилинган
айбга нисбатан камида нейтрал бўлиши лозим);
- ахлоқийлик.
Оҳирги ва, бизнинг фикримизча, энг муҳим мезон тактик усул иш
материаллари
билан
асосланмаган
бирор
бир
процесс
иштирокчиларининг
шаъни
ва
қадр-қимматини
камситувчи
маълумотларни ичига олмаслиги лозим. Агарда ушбу маълумотлар
ҳимоя остидаги шахснинг айбдорлиги ёки унинг жавобгарлик
даражасига
таъсир этмаса, бу маълумотлар ҳеч қандай ҳолатда
ишлатилмаслиги лозим. Ҳимоячи:
- содир этилган жиноятни оқлаш;
- ўзининг ҳимояси остидаги шахс ёки учинчи шахсларнинг айби
йўқ шахсларга туҳмат қилишга ундаш ёки провокация қилиш;
- ҳимоя остидаги шахснинг онгли равишда ва эркин ҳолда ўз
айбига иқрор бўлиш, шунингдек, унга айб эълон қилинмаган
жиноятларни содир қилганликда ҳам иқрор бўлиш ниятига қаршилик
қилиш;
- ҳимояда била туриб ёлғон маълумотларни қўллаш, хусусан
нарсалар ва ҳужжатларнинг келиб чиқиши ҳақида, асоссиз тергов ва
суд органлари обрўсига зарар етказишга ҳақли эмас
2
.
Яна бир тадқиқотчи В.Ю.Резник, ўз
навбатида, адвокатлик
фаолияти принципларига худди шундай маъно берган. Бошқа
принциплар билан бир қаторда у позицион бирдамлик принципини
(ҳимоя позициясининг яхлитлиги ва келишганлиги), шунингдек,
ҳимоя остидаги шахснинг фақат қонуний манфаатларини ҳимоя
қилиш принципини айтиб ўтади
3
.
1
Баев О.Я., Баев М.О. Стратегические принципы тактики защиты по уголовным делам / Криминалистические
аспекты профессиональной защиты по уголовным делам: Сб. статей. – Екатеринбург, 2001. – 13-14-б.
2
Ўша жойда. – 16-17-б.
3
Резник В.Ю. Общие вопросы тактики защиты на предварительном следствии / Криминалистические аспекты
профессиональной защиты по уголовным делам: Сб. статей. – Екатеринбург, 2001. – 119-121-б.
172
Бунда ҳимоя остидаги шахснинг “манфаати қонунийлиги”
моҳияти
очиб беришда, у О.Я.Баев ва М.О.Баевларнинг қуйидаги
фикрига қўшилади: айбланувчининг айбловдан ҳимояланишга
қаратилган интилиши (унинг моддий манфаати) ҳар доим қонуний –
фақат у ёки бу ҳимоя воситалари ноқонуний бўлиши мумкин
1
.
Жамиев Р.М. ҳам қонунийлик принципи ахлоқ масалаларини ўз
ичига олади деб ҳисоблайди. Бу тадқиқотчи қуйидаги фикрга амал
қилади: қонун билан тартибга солинмаган касбий ҳимоя тактикаси
масалалари ахлоқий характерга эга бўлган корпоратив нормалар
орқали тартибга солинади. Адвокат-ҳимоячи ахлоқ ва
одоб
нормаларини бузмасликка ҳаракат қилиши керак. Муаллифнинг
фикрича, этико-психологик тусга эга бўлган тактик хатолар, ахлоқсиз
ҳимоя воситаларини қўллаш нафақат ахлоқ нормаларига, балки қонун
нормаларига ҳам зид
2
.
Тактик усулларнинг мезони сифатида уларнинг нафақат қонунга,
балки ахлоқ нормаларига ҳам мувофиқлиги ҳисобланади. Яъни
адвокат томонидан қўлланадиган тактик усул ахлоқ нормаларига мос
бўлиши, процесс иштирокчиларининг шаъни ва қадр-қимматини
камситмаслиги лозим. Ахлоқий тактик усул жиноятни ҳимоя
қилишга ва уни оқлашга қаратилмаган, у ҳимоя остидаги шахснинг
ҳимояси масалалари билан чекланган
3
. Буюк рус ҳуқуқшуноси
А.Ф.Кони айтганидек, адвокат ўз мижозининг қули, одил судловнинг
адолатли жазосидан қутулиб қолишда ёрдамчиси бўлмаслиги лозим.
Жиноят процессида ҳимоячининг у билим ва чуқур ҳалоллик билан
қуролланган, усуллар қўллашда мўътадил, моддий жиҳатдан беғараз,
мустақил эътиқодли инсон сифатида баҳолайди
4
.
Бутун жаҳонда таниқли бўлган “Адвокатура мактаби”
китобининг муаллифи Р.Гарриснинг айтишича, ўз мижозига хизмат
қилиш унинг энг юқори, шак-шубҳасиз бурчи бўлсин, лекин шу бурч
учун у ўзининг инсон сифатидаги мажбуриятлари ҳақида унутмайди
ва ҳалол йўллар билан ютиб бўлмайдиган ишдан воз кечади деб умид
қилса бўлади
5
.
Ҳимоянинг тактик усуллари,
воситалари ва методларининг
ахлоқийлик, одоблилик принциплари мазмунини тўлалигича қамраб
1
Баев М.О., Баев О.Я. Защита от обвинения в уголовном процессе: Тактика профессиональной защиты по
уголовным делам. Право обвиняемого на защиту. – Воронеж, 1995. – 21-б.
2
Жамиев Р.М. Теория принятия и реализации решений в тактике профессиональной защиты / Тактика,
методика и стратегия профессиональной защиты. Сб. статей. – Екатеринбург, 2002. – 16-39-б.
3
Резник В.Ю. Кўрсатилган асар. – 124-125-б.
4
Қаранг: Кони А.Ф. На жизненном пути. – СПб., 1912. – 29-б.
5
Гаррис Р. Школа адвокатуры. – Тула, 2001. – 210-б.
173
олиб бўлмаслигини пайқаш қийин эмас. Шунинг учун юқорида айтиб
ўтилган муаллифлар ўз принципларини асослашда ахлоқсиз хулқнинг
типик мисоллари билан ёки унинг энг умумлаштирилган
мезонларини, яъни ҳалоллик, инсофлилик, виждон, мўътадиллик ва
бошқаларни келтириш билан чекланадилар.
Лекин шу билан бирга
иккита муҳим қоида яққол намоён бўлади:
- сўз жамиятда ҳукмронлик қилаётган ҳамма қабул қилган ахлоқ
нормалари ҳақида;
- адвокатнинг ахлоқсиз, одобсиз ҳулқи нафақат ахлоқсиз, жамият
томонидан, корпорация томонидан танбеҳланади, балки ноқонуний
ҳамдир.
Ахлоқсиз, одобсиз восита ва усуллар қонунга зид келади, демак
ҳуқуқий баҳоланади, бу восита ва усулларни қўллайдиган адвокатлар
эса интизомий ёки амалдаги қонунчилик бўйича бошқа
жавобгарликка тортилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: