Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


 Ўзбекистонда адвокатуранинг ривожланиш босқичлари



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

15.2. Ўзбекистонда адвокатуранинг ривожланиш босқичлари 
Ўзбекистонда дунёнинг бошқа кўпчилик мамлакатларидаги каби 
қадимий юридик институт – адвокатуранинг ривожланишидан олдин 
оила бошлиғи нафақат қариндош оила аъзоларининг, балки бошқа 
оила аъзоларининг, шунингдек, ундан ҳимоя ва ҳомийлик сўраб 
келган бошқа шахсларнинг ҳам манфаатларини суд олдида ҳимоя 
қилган оила вакиллиги бўлган. 
Шартли 
равишда 
Ўзбекистон 
ҳудудида 
адвокатура 
институтининг ривожланиш босқичларини қуйидаги тарзда кўрсатиш 
мумкин. 
Биринчи босқич – юридик ҳимоя институтининг пайдо 
бўлиши (мусулмон ҳуқуқи билимдонлари сифатида муфтийлар). 
Адолатсизликдан ҳимояланиш ва ҳақиқат учун кураш ҳар 
замонда ҳар бир кишининг ҳаёти ва фаолияти асоси бўлиб келган. Бу 
билан 
ҳақиқат 
ва 
ҳуқуқий 
маърифатга 
бўлган қизиқиш 
тушунтирилади. Мазкур масала тарихида Ўзбекистон тарихий 
солномалари ҳам мустасно эмас. Барча буюк Ўрта Осиё олимлари – 
Абу Али ибн Сино, Беруний, Форобий, Мотрудий, Бухорий, Навоий, 
Улуғбек ва бошқалар – ҳуқуқшуносликни (фикҳ) ўрганганлар ва 
шариат нормаларига асосланган қонун талабларига риоя қилганлар 
ҳамда унга ҳурматсизликнинг катта зиёни ҳақида бошқаларни 
ўқитганлар
1

Шу билан бирга Туркистон ўлкасида, шунингдек, Бухоро 
амирлигида, Хива хонлигида шариат (мусулмон ҳуқуқи) ва одат (одат 
1
Адвокатская деятельность в Республике Узбекистан: Учебник для студентов бакалавриата: В 2-х томах. Т. 1. / 
Отв. ред. М.Х.Рустамбаев, Л.Б.Хван. – Т. Консаудитинформ – Нашр, 2007 – 50-б.; Абдумажидов Г. Развитие 
адвокатуры в Республике Узбекистан // Ж. Адвокат – 2005. – №2. – 53-б. 


184 
ҳуқуқи) асосида фаолият юритган қози ва бойлар феодал судлари 
жиноят ва фуқаролик ишларини адвокат иштирокисиз кўриб 
чиқишган. 
Шунга қарамасдан ўрта асрлардаёқ Шарқда қози судлари 
ҳузурида махсус хизматчилар, мусулмон ҳуқуқи – шариат – 
билимдонлари – муфтийлар ва агламлар бўлган. Улар қози 
топшириғи ёки даъвогар ва жавобгар, жабрланувчи, айбланувчи, 
судланувчилар илтимоси бўйича ариза, шикоят ва иш қоғозлари, 
ривоят, яъни шариат нормалари асосида низони ёки айбловни 
тахминий ҳал этилишини тузган. Уларнинг зарурати маҳаллий 
аҳолининг кўпчилик қисми Қуръон иборалари шарҳларидан ҳамда 
кўп ҳолларда бир-бирига қарама-қарши бўлган, аниқ ифодаланмаган 
ёзилмаган одат нормаларидан келиб чиқадиган мураккаб ва чигал 
шариат тизимининг хусусиятларида мустақил муҳокама қила 
олмаслиги билан вужудга келган. Бундай шароитларда судга жалб 
этилган ёки қози ва бийлар судларига ўз ташаббуси билан мурожаат 
қилган шахслар муфтийлар, қонуншунос-мирзалар хизматларидан 
фойдаланишга мажбур бўлган. Масалан, Бухоро амирлигининг бош 
қозиси (қози калон) ҳузурида ҳақ эвазига мурожаатчиларга ёрдам 
берган 12 муфтий хизмат қилган. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish