Иккинчи босқич – Ўзбекистонда адвокатура институтининг
пайдо бўлиши.
Кечроқ, революциягача бўлган Туркистонда бутун
Россияда каби чор судларида жиноят ва фуқаролик ишларини кўриб
чиқишда адвокатлар – қасамёд қилганлар, ишончли вакиллар ва
уларнинг ёрдамчилари иштирок этган. Ўзбекистон ҳудудида ўзини
ўзи бошқарувчи тузилма сифатида биринчи адвокатура Санкт-
Петербургда юридик таълим олган Абдунаби Қуролбой ташаббуси
“Ҳимоячилар филиали” номи билан 1879 йилда Қўқонда ташкил
этилган. Уни биринчи ўзбек адвокати сифатида тан олишади.
Адокатларнинг Қўқон филиали “закончи” деб аталадиган ўндан ортиқ
қонун ҳимоячиларини бирлаштирди. Улар аҳолига аҳамиятли юридик
ёрдам кўрсатарди.
1899 йилда Тошкент суд палатаси ва округ судлари ҳузурида рус
қонунчилигига амал қилган ҳимоячилар ҳайъатлари ташкил этилди.
1915 йилдан Бухорода Россия ва Туркия адвокатлик амалиётини
ўрганган Валихон-Хўжа томонидан ташкил этилган “Ихтиёрий
адвокатлар филиали” фаолият кўрсатар эди. Филиал аъзолари, шу
жумладан, Ўзбекистоннинг ҳукумати келгуси раиси Файзулла
Ходжаев, бир неча маротаба Бухоро амирлиги қози-калони
185
Шарифхон Садри Зиёга мурожаат қилишган ҳамда кўпинча
аҳолининг ночор қатламларининг мулкий, ер ва меҳнат ҳуқуқлари
билан боғлиқ бўлган низолар адолатли ҳал этилишига эришганлар
1
.
Революциягача бўлган Туркистонда адвокатура институти
фаолият кўрсатиши қийинчиликлари тўғрисида қуйидаги тарихий
факт ҳам далолат беради: адвокат У.Асадуллаходжаев ва унинг
маслакдошларидан
бири
С.Келгинбоев
(академик
Хадича
Сулейманованинг отаси) ҳаётини хавф остига қўйган ҳолда 1916
йилда меҳнатга лаёқатли аҳолини Сибирга мажбурий ишларга зўрлик
билан мобилизация қилиниши туфайли умумхалқ ташвишига
ҳамдард бўлган айбсиз одамларнинг қириб ташланиши муносабати
билан Чор ҳукуматига кескин норозилик билдирган. Шу сабабли улар
судга берилди, лекин судланувчилар мумкин бўлмаган нарсага
эришдилар – улар оқланди
2
.
1918-1924 йилларда Ўзбекистон ҳудудида адвокатура институти
таркибига Туркистон АССР ҳам кирган РСФСР қонунчилигига
биноан, амал қилган. 1917 йил 12 декабрда Туркистон крайи ХКК
буйруғи ўзининг асосий қоидаларида, шу жумладан, ҳимоя
масалаларида ҳам 1-сонли Декретга мос келган. У илгари ўлкада
бўлган суд тизимини бекор қилди, адвокатура институтини тугатди.
Декрет айбланувчининг ҳимояланиш ҳуқуқини эълон қилди ва барча
қораланмаган, фуқаролик ҳуқуқлардан фойдаланувчи фуқароларни
судларда ҳимоячи ва тарафлар вакиллари сифатида иштирок этишига
рухсат берди. 1918 йил 16 январда Тошкент шаҳар Кенгаши
революцион трибунал ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди,
унда трибунал суд мажлисида ҳимоячи сифатида барча сиёсий
ҳуқуқлардан фойдаланувчи, жинсидан қатъи назар, ёши 20 дан кам
бўлмаган фуқаролар бўлиши мумкинлиги белгиланган.
Ҳимояга дастлабки тергов босқичидан йўл қўйилган эди. Тергов
комиссияси шахсни айбланувчи сифатида жалб қилиш тўғрисидаги
қарор қабул қилган вақтдан бошлаб ҳимоячи ишга киришар эди.
Ҳимоячи қамоқда бўлган айбланувчи билан ёлғиз учрашиш ҳуқуқига,
иш билан таниши ҳуқуқига, ундан кўчирмалар олиш ҳуқуқига ва
бошқа ҳуқуқларга эга бўларди. Иш бўйича айбланувчилар
манфаатларида қарама-қаршиликлар бўлганда уларнинг ҳар бирига
алоҳида ҳимоячи тайинланар эди. Жамоат ҳимоячиси суд мажлисида
1
Қаранг: Айний С. Эсдаликлар. – Тошкент: Ўзбекистон, 1953.
2
Ўзбекистоннинг янги тарихи. Китоб 1. Туркистон чор Россияси мустамлакачилиги даврида. – Тошкент: Шарқ,
2000. – 438-б.
186
иштирок этишга мажбур бўлган шахслар доирасига кирар эди, у
айбланувчига эълон қилинган айбловни рад қиладиган ёки
юмшатадиган ҳолатларга суд эътиборини қаратган ҳолда ҳимоя нутқи
билан чиқиш ҳуқуқига, шунингдек, жиноят квалификацияси ва жазо
чораси ҳақида ўзининг мулоҳазасини билдириш ҳуқуқларига эга эди.
Ҳимоячилар институти тобора муайян ташкилий шаклларга эга
бўлди. 1919 йилнинг ўрталаридаёқ ҳуқуқни ҳимоя қилувчилар
комиссиялари ва ҳайъатлари ТАССР ҳам Олий, ҳам вилоят
трибуналлари ҳузурида мавжуд эди. Туркистон АССР МИҚ 1919 йил
6 майдаги Декрети билан Туркистон республикаси олий ва вилоят
революцион трибуналлари тўғрисидаги низом тасдиқланди, унда
ишда ҳимоянинг иштирок этишга рухсати буткул трибуналга
боғлиқлиги кўрсатилган. Лекин ишда айбловчи иштирок этадиган
бўлса, трибунал ҳимоячини ишга жалб қилишга ёки тайинлашга
мажбур. Олий революцион трибунал ҳузуридаги ҳуқуқни ҳимоя
қилувчилар ҳайъати аъзолари вилоят ижроия қўмиталари томонидан
тайинланиши ва озод этилиши янгилик бўлди. Улар мансабдор шахс
ҳисобланардилар ва республика Адлия халқ нозирлиги сметаси
бўйича судьялар билан тенг равишда иш ҳақи олишган
1
.
МИҚ 1920 йил 18 мартдаги Декрети билан Революцион
трибуналлар тўғрисидаги низом тасдиқланди, унга кўра ҳимоячилар
ҳайъатлари
аъзоларидан
ташқари
ҳимоячи
сифатида
судланувчиларнинг яқинлари ёки қариндошлари ёхуд трибуналнинг
ишончига сазовор бўлган шахслар иштирок этиши мумкин эди.
Ҳимоячилар миқдори суд томонидан белгиланадиган муайян ҳақ
оларди. У айбланувчилар, тарафлардан ундириларди ва Адлия халқ
нозирлиги сметаси бўйича республика даромадига ўтказиларди. 1920
йилда пайдо бўлган Бухоро ва Хоразм ХСРда эса уларнинг ҳудудида
бўлган қозилар ва бийлар судларида ТАССР ҳудудида вақтинча
сақланиб қолган қози ва бийлар судларида сингари ҳимоячилар йўқ
эди. Бухоро республикасининг совет суд органларида ҳимоячилар
институти энди ривожланаётган эди, ХХСРда эса ўша вақтда
ҳимоячилар ҳайъатлари йўқ эди.
РСФСР Адлия халқ нозирлиги томонидан тасдиқланган
Адвокатура тўғрисидаги низом 1922 йил 29 октябрда Туркистон
республикаси МИҚ қарори билан қўллашга қабул қилинди.
1
Адвокатская деятельность в Республике Узбекистан: Учебник для студентов бакалавриата: В 2-х томах. Т. 1. /
Отв. ред. М.Х.Рустамбаев, Л.Б.Хван. – Т. Консаудитинформ – Нашр, 2007 – 55-б.
187
1924 йил 1 октябрда Бухоро республикаси ҳукумати БХСР
судлари ҳузурида ҳуқуқни ҳимоя қилувчилар ҳайъати тўғрисидаги
низомни тасдиқлади. Унинг қабул қилиниши 5 январ 1924 йилдаги
БХСР судлари тузилиши тўғрисидаги низом билан назарда тутилган
эди. Ушбу низомга асосан Бухоро республикаси судлари ҳузурида
ҳуқуқни ҳимоя қилувчилар ҳайъатлари ташкил этилганди. Ҳуқуқни
ҳимоя қилувчилар ҳайъати округ судлари ташкил қилингунга қадар
ҳуқуқни ҳимоя қилувчилар ҳайъатнинг 1-чақириқ аъзоларини
тасдиқлаган Адлия нозирлигида бўйсунарди. Кейинчалик янги
аъзоларни қабул қилиш нусхаси Адлия нозиратига тақдим этилдиган
ва республика Давлат прокурорини хабардор қилган ҳолда ҳайъат
умумий йиғилиши қарори билан амалга оширилар эди.
Шундай қилиб, совет ҳокимиятининг биринчи йилларида
Ўзбекистон ҳудудида ҳимоя ҳуқуқини амалга оширилиши бутунлай
адвокатуранинг жамиятдаги мақоми ва ўрнига боғлиқ эди,
адвокатурани давлат тасарруфига ўтказишга уринилиши жиноят-
судлов ишларини юритишда унинг амалдаги мавжуд бўлиш
имкониятларини анча қисқартирар эди, унинг устига манфаатлар
ҳимоясида синфий қараш фуқароларнинг қонун ва суд олдида
тенгсизлигига, шунингдек, алоҳида тоифа шахсларнинг ҳимояланиш
ҳуқуқидан маҳрум бўлишига олиб келди.
Do'stlaringiz bilan baham: |