Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Адвокатлик 
бюроси. 
Адвокатлик 
бюроси 
адвокатлик 
фаолиятини якка тартибда амалга ошириш учун адвокат томонидан 
таъсис этилган, нотижорат ташкилоти 
бўлган адвокатлик 
тузилмасидир. Якка тартибда деганда адвокат ўз фаолиятини 
ташкилий жиҳатдан бошқа адвокатлар билан доимий равишда 
бирлашмаган ҳолда амалга оширилиши тушунилиши керак. Лекин 
шу билан бирга мураккаб жиноят ва фуқаролик ишлари ва ҳоказолар 
бўйича юридик ёрдам кўрсатишда адвокат бошқа адвокатлар билан 
кучларини бирлаштириш ҳуқуқига эга эмаслиги тушунилмаслиги 
керак. Шунингдек, адвокатлик бюросида адвокат ёрдамчиси ва 
стажёри ҳам фаолият кўрсатиши мумкин. 
Адвокатлик бюросининг таъсис ҳужжати муассис томонидан 
тасдиқланадиган уставидир. Бюро ўз фаолиятида Ўзбекистон 
Республикаси 
Конституцияси 
ва 
қонунларига, 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Олий 
Мажлиси 
палаталарининг 
қарорларига, 
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва 
фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 
қарорлари ва фармойишларига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига, 
шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ва унинг 
ҳудудий бошқармалари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси 
Адвокатларининг касб этикаси қоидаларига ва Уставга амал қилади. 
Бюрони бошқариш учун адвокат қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- бюрони самарали ишлашини таъминлайди;
- бюро фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди; 
- бюро Уставини тасдиқлайди, шунингдек, унга ўзгартириш ва 
қўшимчалар киритади; 
- ички меҳнат тартиби қоидаларини ва бошқа локал ҳужжатларни 
тасдиқлайди; 
- бюро тузилмасини, смета харажатларини, бюро ходимларининг 
штатлари ва иш ҳақи миқдорларини тасдиқлайди;
- бюро номидан иш юритади ва уни ишончномасиз ифода этади; 
- хўжалик, фуқаровий-ҳуқуқий ва бошқа шартномалар тузади; 


207 
- бюро ходимлари, шу жумладан, адвокатнинг стажёрлари ва 
ёрдамчилари билан меҳнат шартномалари (контрактлар) тузади ва 
бекор қилади; 
- адвокат томонидан ишни олиб боришга ордер бланкалари 
ҳисобини юритади, сақланилиши ва мақсадли фойдаланишини 
таъминлайди;
- буйруқлар, фармойишлар ва бошқа локал ҳужжатлар чиқаради;
- бюрони қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида қарор қабул 
қилади; 
- бюро фаолияти билан боғлиқ бошқа қарорлар қабул қилади.
Бюрони қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларига ва 
адвокатлик бюроси Уставига мувофиқ амалга оширилади 
Бюро ўз фаолияти натижаларини ҳисобини олиб боради ва 
белгиланган тартибда тегишли ташкилотларга ҳисоботлар тақдим 
этади. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish