Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

интизомий иш юритиш тизими такомиллаштирилди. 
Илгари бўлган амалиёт адвокатлар касб этикасининг барча 
адвокатлар учун ягона стандартлар ва тегишинча адвокатлар 
томонидан касб этикаси қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш 
механизми йўқлиги ҳақида далолат беради. Ҳатто Ўзбекистон 
адвокатлар ассоциацияси томонидан қабул қилинган Адвокатлар касб 
этикаси қоидалари фақат ўз аъзоларига татбиқ этилганига қарамай 
(фаолият кўрсатадиган адвокатларнинг атиги 50% Ассоциация 
аъзолари бўлган), уларга риоя этилиши устидан назорат умуман 
бўлмаган. 
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар 
палатаси мақомидан келиб чиққан ҳолда унинг асосий вазифаларидан 
бири сифатида адвокатлар томонидан қонунчиликка, Касб этикаси 
қоидаларига ва адвокат қасамёдига риоя этилишини назорат қилиш 
қонун даражасида белгилаб қўйилган. 
6)
Жиноят процессида айблов ва ҳимоя тарафларининг 
процессуал ҳуқуқлари тенглигини таъминланмоқда. 
Тортишувли жиноят процессида тарафларнинг тенглигини 
таъминлаш учун ҳимоячи исбот қилишда тенг иштирок этиши 
мақсадида қўшимча процессуал имкониятларга эга бўлади.
Ҳимоячи далил сифатида қўлланилиши мумкин бўлган 
маълумотларни мустақил йиғиш ва тергов органларига тақдим этиш 
ҳуқуқига эга. Бунда ҳимоячи томонидан тақдим этилган 
материалларни ишга қўшиб қўйиш ҳақида берган илтимосномаси 
суриштирувчи, терговчи, прокурор томонидан қондирилиши шарт, бу 


199 
эса ҳимоя тарафининг позициясини анча кучайгани ва исботлаш 
жараёнида ҳимоячининг иштирок этиш ҳуқуқини амалга ошириш 
кафолати ҳақида гувоҳлик беради. 
Ушлаб турилганни, гумон қилинувчини ва айбланувчини ўз 
вақтида ҳимоячи билан таъминлаш имкониятини тақдим этиш 
мақсадида улар адвокат ва яқин қариндошга қўнғироқ қилиш 
ҳуқуқига эга бўлади, бундан ташқари, қонун уларга биринчи сўроқ 
қилингунга қадар ҳимоячи билан сони ва давом этиш вақти 
чекланмаган ҳолда учрашиш ҳуқуқини кафолатлайди.
Шу муносабат билан тергов ва суд жараёнида сукут сақлаш 
ҳуқуқи айбсизлик презумпциясининг ажралмас қисми ҳамда айбни 
тан олишга ёки ўзига қарши кўрсатувлар беришга мажбур қилмаслик 
ҳуқуқининг муҳим кафолати бўлганлиги боис гумон қилинувчи ва 
айбланувчига кўрсатувлар беришдан бош тортиш ҳуқуқи ҳамда унинг 
кўрсатмалари жиноят иши бўйича унга қарши далиллар сифатида 
қўлланилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилиш ҳуқуқи белгилаб 
қўйилди. 
Жиноят процессида ҳимоячининг амалдаги мустақиллигига 
эришиш мақсадида Жиноят-процессуал кодексдан ҳимоячи ишга 
жалб этилганлигининг ёзма тасдиғини олишини, шунингдек, ҳимоя 
остидаги шахс билан учрашиш учун рухсат олишини назарда тутувчи 
нормалар олиб ташланди. Бунда ҳимоячининг ваколатларини 
белгилайдиган ва уни ишда иштирок этишга йўл қўядиган ҳужжатлар 
сифатида гувоҳнома ва ордер кўрсатиб ўтилган. 
Амалиётда жиноят иши билан танишиш учун кўп вақт 
сарфлашини инобатга олган ҳолда, айниқса, кўптомли жиноят 
ишларидан кўчирмалар қилиш керак бўлганда, иш билан танишишни 
тезлаштириш ва уни самарали ўрганиш мақсадларида ҳимоячига 
замонавий техник воситалардан фойдаланиш ҳуқуқи тақдим этилган.
Шундай қилиб, ҳимоячига жиноят иши юритуви учун жавобгар 
давлат органлари ва мансабдор шахслардан мустақил равишда 
жиноят процессининг ҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдам 
кўрсатиш имконияти тақдим этилади. 
Ҳар бир шахсга малакали юридик ёрдам кўрсатилишини 
кафолатлайдиган 
конституциявий 
нормани 
рўёбга 
чиқариш 
мақсадида гувоҳнинг адвокати институти назарда тутилган. Жиноят 
процессининг янги иштирокчиси сифатида гувоҳ адвокатининг 
ҳуқуқий мақоми ЖПК 66
1
-моддаси билан аниқланади. Шу муносабат 


200 
билан гувоҳнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тартибга соладиган 
моддаларга тегишли ўзгартишлар киритилди. 
Аввал амалда бўлган қонунчиликда адвокатнинг касбий 
фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик назарда тутилган 
нормалар ўз аксини топган эди, лекин жавобгарлик тури 
белгиланмаган эди. Шу муносабат билан адвокатлар ўз фаолиятини 
амалга ошириш жараёнида турли тўсиқларга дуч келади. 
Шундан келиб чиққан ҳолда қонунчиликдаги бўшлиқни 
тўлдириш мақсадида адвокатнинг профессионал фаолиятига 
тўсқинлик қилиш учун адвокат сўровига жавоб тақдим этмасликда 
ифодаланган адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик 
қилиш, шунингдек, адвокатнинг ишда иштирок этишига тўсқинлик 
қилиш ёки ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) 
манфаатларига зид бўлган вазиятни мажбуран эгаллашига эришиш 
мақсадида адвокатга қандай шаклда бўлмасин таъсир ўтказишда 
ифодаланадиган маъмурий жавобгарлик белгиланган.
Ўзбекистонда адвокатура институти ривожланишнинг илк 
босқичларини таҳлили адвокатурани мустақил ва эркин институт 
сифатида фаолият кўрсатиши ҳақида сўз юритиш қийинлигидан 
далолат беради. Адвокатлар ва адвокатлик фаолиятига бўлган 
маъмурий муносабат адвокатура мақомини ҳар қанақасига сиқиб 
қўйган эди. Адвокатуранинг узоқ муддат давомида фаолият 
кўрсатиши жараёнида адвокатура тўғрисида алоҳида қонуннинг 
йўқлиги ва унинг фаолияти фақат низомлар билан тартибга солиниши 
бундай муносабатни тасдиқлайди. Шу билан бирга, ҳаттоки, шу 
шароитларда ҳам адвокатлар ўз вазифасини бажаришга ҳаракат 
қилган – юридик ёрдамга муҳтож бўлганларга бундай ёрдам 
кўрсатиш. Бунда бевосита айнан мазкур касб вакиллари учун 
талаблар ишлаб чиқилган эди. Адвокатура ривожланишининг ҳаттоки 
илк босқичларида адвокатларнинг ахлоқий сифатларига катта 
эътибор қаратилгани диққатга сазовор.
Умуман, адвокатура институтининг ташкилий-ҳуқуқий асослари 
ва у ҳақидаги қонун ҳужжатлари изчиллик билан ўзгариб борганини 
айтиб ўтиш лозим, ахир маданиятли демократик ҳуқуқий давлатни 
авторитар сиёсий режимдаги ёки бундай режимдан яқинда озод 
бўлган давлатдан ажратиб турувчи асосий мезонлардан бири бу 
адвокатура ва адвокатлик фаолиятига ҳурмат муносабати саналади. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish