Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Адвокатлик тузилмаси таркибидан чиқариш ва меҳнат 
шартномасини бекор қилиш асослари: 
Адвокат қуйидаги ҳолларда адвокатлик тузилмаси таркибидан 
чиқарилади ва у билан меҳнат шартномаси (контракт) бекор 
қилинади: 
- адвокатнинг аризасига биноан; 
- адвокатни муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган 
деб топиш тўғрисидаги суднинг қарори қонуний кучга кирганда; 
- адвокат томонидан адвокатнинг шаъни ва қадр-қимматига доғ 
туширадиган ҳамда адвокатуранинг обрўсини туширадиган қилмиш 
содир этилган ҳолда;
- адвокат томонидан ўз мажбуриятлари бажарилмаган ёки лозим 
даражада бажарилмаган ҳолда;

адвокат унда судланганлиги олиб ташланмаган ёки 
судланганлик ҳолати тугалланмаган ҳолат келиб чиқишига олиб 
келадиган жиноят содир этганликда айбдор деб топилганлиги 
тўғрисидаги суднинг ҳукми қонуний кучга кирганида; 

адвокат 
томонидан 
адвокатлик 
тузилмасига 
қабул 
қилинаётганида ўзи тўғрисида ҳақиқатга тўғри келмайдиган 
маълумотлар берилган ҳолда; 
- адвокатнинг адвокат мақоми тугатилган ҳолда. 
Адвокатни адвокатлик тузилмаси таркибидан чиқариш қонун 
ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асослар бўйича ҳам амалга 
оширилиши мумкин.
Адвокатни 
адвокатлик 
тузилмаси 
таркибидан 
чиқариш 
тўғрисидаги қарор адвокатлик тузилмасининг Олий органи 
томонидан қабул қилинади. 


204 
Адвокатлик тузилмаларининг раҳбар органлари. 
Фирма ва 
ҳайъатнинг олий органи бўлиб тегишинча адвокатлик фирмаси 
Шерикларининг йиғилиши ва адвокатлар ҳайъати аъзоларининг 
Умумий йиғилиши ҳисобланади. Жорий раҳбарлик бошқарувчи 
томонидан амалга оширилади
1

Кўрсатилган адвокатлик тузилмалари Олий органларининг 
мутлақ ваколатлари масалалари ҳам ўхшаш: 
- адвокатлик тузилмаси фаолиятининг асосий йўналишларини 
белгилаш; 
- адвокатлик тузилмаси Уставини тасдиқлаш, шунингдек, унга 
ҳамда Фирманинг шериклик шартномасига (ҳайъатнинг Таъсис 
шартномасига) ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш; 
- ички меҳнат тартиби қоидаларини ва бошқа локал ҳужжатларни 
тасдиқлаш; 
- адвокатлик фирмаси ва адвокатлар ҳайъати тузилмасини, 
харажатлар сметасини, ходимларнинг штатлари ва иш ҳақи 
миқдорларини тасдиқлаш; 
- бошқарувчини, унинг ўринбосарларини сайлаш ва лавозимдан 
озод қилиш (шу жумладан, муддатидан олдин озод қилиш); 
- аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида қарор қабул 
қилиш; 
- адвокатлик тузилмасига шерикларни (аъзоларни) қабул қилиш 
ва чиқариш; 
- адвокатлик тузилмаси таъминоти учун ҳар ойлик тўловларнинг 
миқдорини белгилаш; 
- юридик ёрдам кўрсатиш учун ҳақ тўлаш шаклларини белгилаш; 
- адвокатлик тузилмасини қайта ташкил этиш ва тугатиш. 
Адвокатлар ҳайъатининг олий органи – Умумий йиғилиш – 
бундан ташқари ҳайъат филиалларини ташкил этиш ва фаолиятини 
тугатиш масалаларини ҳал этиш ҳуқуқига ҳам эга.
Олий орган адвокатлик тузилмаси фаолияти билан боғлиқ бошқа 
масалаларни ҳам кўриб чиқиши мумкин. 
Олий органнинг мутлақ ваколатларига киритилган масалалар 
бошқарувчига ҳал этиши учун берилиши мумкин эмас. 
Олий органи йиғилиши, агар унда жами шерикларнинг 
(аъзоларнинг) камида учдан икки қисми иштирок этса, ваколатли 
(кворумга эга) ҳисобланади. 
1
Адвокатлик фирмасида – бошқарувчи шерик. 


205 
Олий 
органнинг 
қарорлари 
баённомалар 
билан 
расмийлаштирилади 
Бошқарувчи 
(бошқарувчи 
шерик) 
сайланадиган 
муддат 
адвокатлик тузилмасининг Уставида белгиланади 
Бошқарувчи (бошқарувчи шерик): 
- адвокатлик тузилмасини самарали ишлашини таъминлайди; 
- адвокатлик тузилмаси номидан иш юритади ва уни 
ишончномасиз ифода этади; 
- хўжалик, фуқаровий-ҳуқуқий ва бошқа шартномалар тузади; 
- адвокатлик тузилмасининг ходимлари, шу жумладан, ҳайъат 
ходимлари (шериклар), адвокатларнинг стажёрлари ва ёрдамчилари 
билан меҳнат шартномалари (контрактлар) тузади ва бекор қилади; 
- адвокатлик тузилмаси Олий органи қарорларининг ижросини 
таъминлайди; 
- адвокат томонидан ишни олиб боришга ордер бланкалари 
ҳисобини юритади, сақланилишини ва мақсадли фойдаланилишини 
таъминлайди; 
- адвокат томонидан ишни олиб боришга ордерни имзолайди ва 
беради; 
- буйруқлар, фармойишлар ва бошқа локал ҳужжатлар чиқаради; 
- адвокатлик ҳайъати аъзолари (фирмаси шериклари) томонидан 
ўз касбий билимларини доимий равишда такомиллаштирилиб 
боришлари ва адвокатларнинг стажёрларини тайёрлашлари устидан 
назоратни амалга оширади; 
- қонун ҳужжатларига, Ҳайъатнинг таъсис шартномасига (Фирма 
шериклик шартномасига) ва Уставга мувофиқ адвокатлик 
тузилмасининг фаолияти билан боғлиқ ва адвокатлик тузилмаси 
Олий органининг мутлақ ваколатларига киритилмаган масалалар 
бўйича бошқа қарорлар қабул қилади. 
Адвокатлар ҳайъатининг бошқарувчиси бундан ташқари ҳайъат 
филиаллари раҳбарларини тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш 
масалаларини ҳал этиш ҳуқуқига эга.
Бошқарувчи (бошқарувчи шерик) адвокатлик тузилмасининг 
олий органига ҳисобдордир. 
Адвокатлик бюроси, адвокатлик фирмаси ва адвокатлар ҳайъати 
тугатилиши ва қайта ташкил этилиши мумкинлигига эътиборни 
қаратиш лозим. Бунда қайта ташкил этиш масаласи фақат мазкур 
адвокатлик тузилмалари ваколати доирасида бўлса, бу тузилмаларни 
тугатиш масаласи нафақат уларнинг қарорлари асосида, балки 


206 
хўжалик суди қарори асосида ҳам амалга оширилиши мумкин. 
Адвокатлик тузилмаси ихтиёрий равишда тугатилганда улар 
(тегишинча адвокат, Йиғилиш ва Умумий йиғилиш) томонидан 
тугатувчи тайинланади ҳамда қонунга мувофиқ тугатиш тартиби ва 
муддатлари белгиланади. 
Қонунда назарда тутилган ҳар бир адвокатлик тузилмасини 
қисқача кўриб чиқамиз. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish