Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Учинчи босқич – адвокатура институтининг ташкилий-



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Учинчи босқич – адвокатура институтининг ташкилий-
ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш босқичи. 
Ўрта Осиё 
республикаларининг миллий-давлат чегараланиши ва ЎзССР ташкил 
топишидан кейин республиканинг барча туманлари учун ягона 
бўлган адлия органлари мантиқли тизимини ташкил этиш бўйича 
катта иш амалга оширилди. Бу тенг равишда адвокатурага ҳам 
тегишлидир. 1925 йилда ЎзССР Кенгашлари МИҚ Адлия халқ 
нозирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлади, унда хусусан ЎзССР 
АХН ҳимоячилар ҳайъатлари фаолиятига раҳбарлик қилиши назарда 
тутилган
1
. Кейинчалик 1926 йил 29 сентябрда Республика судлари 
тузилиши тўғрисидаги низом қабул қилинди ва 1927 йил 15 февралда 
амалга киритилди. Мазкур норматив ҳужжат 1927 йил 14 декабрда 
ЎзССР АХН томонидан тасдиқланган Ҳимоячилар ҳайъатлари 
тўғрисидаги низомнинг асоси бўлди. Низом аввал мавжуд бўлган 
ҳайъатлар тузилиши, уларни тўлдириш тартиби, янги аъзоларни 
қабул қилиш шартлари ва адвокат хизматлари ҳақининг эски 
принципларини сақлаб қолган. 
1
Саркисянц Г.П. Адвокатура советского Узбекистана. – Т.: Фан, 1972. – 15-21-б. 


188 
Совет Иттифоқининг 1936 йилдаги, ЎзССР 1937 йилдаги 
конституциялари, 1938 йилдаги Судлар тузилиши тўғрисидаги Қонун 
ва 1939 йилдаги Совет Иттифоқининг адвокатура тўғрсидаги низоми 
асосида ЎзССРда ва 1936 йилда унинг таркибига кирган Қорақалпоқ 
АССРда ташкилий тузилиши ва фаолияти 1939 йилдаги Низом билан 
аниқланадиган адвокатларнинг вилоят ҳайъатлари ташкил этилган 
эди. Адвокатуранинг барча функциялари шаҳар ва туман юридик 
маслаҳатхоналари орқали амалга оширилар эди. 
ЎзССР адвокатура институтининг қонунчиликда тартибга 
солинишининг кейинги босқичини 1958 йилдаги Суд тузилиши 
тўғрисидаги қонунчилик асослари аниқлаб берди. Унга кўра 
адвокатлар ҳайъати судда ҳимояни амалга ошириш, шунингдек, 
фуқаро, корхона, муассаса ва ташкилотларга бошқа юридик ёрдам 
кўрсатиш мақсадида фаолият кўрсатади. ЎзССРда 1961 йил 30 майда 
ЎзССР Олий Кенгаши томонидан Адвокатура тўғрисидаги низом 
тасдиқланди ва у 1979 йил 30 ноябрда Совет Иттифоқи Олий 
Кенгаши томонидан “Совет Иттифоқида адвокатура тўғрисида”ги 
Қонун қабул қилингунга қадар амал қилди. 
1977 йилда совет адвокатураси тарихида биринчи марта унинг 
ҳуқуқий ҳолати Совет Иттифоқи Конституциясида (161-моддаси) 
белгиланган эди, 1979 йилда эса “Совет Иттифоқида адвокатура 
тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Мазкур қонун билан 
бутуниттифоқ миқёсида адвокатурани ташкил этиш ва унинг 
фаолияти масалалари тартибга солинган эди. Ушбу ҳужжатни ижро 
этиш мақсадида Ўзбекистонда адвокатура тўғрисида низом қабул 
қилинди ва 1980 йилда тасдиқланди. Чунончи, 1980 йил 12 ноябрда 
ЎзССР Олий Кенгаши томонидан “ЎзССР адвокатура тўғрисидаги 
низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни 
қабул қилинди, у 9 боб, 35 моддадан иборат эди. Бу Низом 1996 
йилда мустақил ва суверен Ўзбекистонда “Адвокатура тўғрисида”ги 
Қонуни қабул қилингунга қадар амал қилди. 
1980 йилдаги Низомнинг 1-моддасида белгиланганидек, совет 
адвокатурасининг асосий вазифаси одил судловни амалга ошириш, 
социалистик қонунийликка риоя қилиш ва уни мустаҳкамлаш, 
фуқароларни совет қонунларини аниқ ва қатъий бажариш, халқ 
мулкига эҳтиёткорона муносабат, меҳнат интизомига риоя қилиш, 
бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қимматини, 
социалистик турмуш тарзи қоидаларини ҳурмат қилиш руҳида 
тарбиялаш борасида фуқаро ва ташкилотларга юридик ёрдам 


189 
кўрсатиш бўлган. Шу билан бирга, адвокат С.Якубов айтганидек, 
асосий вазифалардан бири – фуқаро-инсоннинг эркинлиги ҳимояси 
кўрсатилмаган эди
1
. Шу орқали Адвокатура тўғрисидаги низом 
таҳлилидан шахс манфаатлари устидан давлат манфаатлари 
устуворлиги мавжуд бўлгани ҳақида хулоса қилиш мумкин. Адвокат 
социалистик одил судловга ва социалистик қонунийликни 
мустаҳкамлаш ишига хизмат қилишга мажбур эди, бу эса уни давлат 
хизматида бўлган ва муайян сиёсий функцияларни бажарадиган 
шахсга айлантирар эди
2

Низомнинг иккинчи боби адвокатлар ҳайъати ва уларнинг 
органлари фаолиятини тартибга солар эди. Адвокатлар ҳайъатининг 
ҳуқуқий мақоми адвокатлик фаолияти билан шуғулланувчи 
шахсларнинг кўнгилли бирлашмаси сифатида белгиланди. 3-моддада 
адвокатлар ҳайъатининг олий юридик маълумотга эга бўлган 
таъсисчилардан шаклланиш тартиби ҳам белгиланган эди. 
Адвокатлар ҳайъатлари Халқ депутатлари кенгашлари ташаббуси 
билан ҳам ташкил этилиши мумкинлигини айтиб ўтиш лозим.
Адвокатлар ҳайъатини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлар 
республика Адлия вазирлигига жўнатилиши лозим эди, кейинчалик у 
бу таклифларни тасдиқлаш ва қайд этиш учун Қорақалпоғистон 
АССР Вазирлар Кенгашига, вилоят ва Тошкент шаҳар Халқ 
депутатлари кенгашлари ижроия қўмиталарига жўнатилади ва 
шундан кейин адвокатлар ҳайъатлари юридик шахс ҳисобланишган, 
банкда ҳисоб очишган, уларнинг номи ёзилган юмалоқ муҳр ва 
шатмпни олишган. Адвокатлар ҳайъатининг органлари бўлиб олий 
орган сифатида умумий йиғилишлар (конференциялар), ижро органи 
сифатида ҳайъат Раёсати ва назорат-текширув органи сифатида 
ревизион комиссия ҳисобланган. 1980 йилдаги Низомда йиғилишни 
чақириш муддати, унинг ваколатлари ҳамда чақириш тартиби 
аниқланган эди.
1980 йилдаги Низом билан адвокатлар ҳайъати аъзоларига 
қуйидаги талаблар қўйилган эди: 
- Совет Иттифоқининг фуқаролигига эга бўлиш; 
- олий юридик маълумотга эга бўлиш; 
- ҳуқуқшунос мутахассислиги бўйича икки йилдан кам бўлмаган 
иш стажига эга бўлиш; 
1
Адвокатская деятельность в Республике Узбекистан: Учебник для студентов бакалавриата: В 2-х томах. Т. 1. / 
Отв. ред. М.Х.Рустамбаев, Л.Б.Хван. – Т. Консаудитинформ – Нашр, 2007 – 55-б. 
2
Адвокатская деятельность: Учебно-практическое пособие / Под общ. ред. к.ю.н. В.Н.Буробина. 3-е изд., 
перераб. и доп. – М.: Статут, 2005. – 19-б. 


190 
- уч ойгача бўлган синов муддатини ўташ.
Бу талаблар жуда адолатли эди, чунки адвокатнинг фаолияти 
ҳуқуқшунос-мутахассиснинг суддаги, прокуратурадаги, милициядаги 
ишидан мутлақо ажралиб туради, негаки адвокатнинг асосий, бош 
вазифаси – бу амалдаги қонунчиликка биноан, фуқароларнинг ҳуқуқ, 
эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳамда ташкилотларнинг 
ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдир
1

Бундан ташқари, Адвокатура тўғрисидаги низом билан 
адвокатнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тартибга солинган, шу 
жумладан, ҳайъат ва унинг органлари фаолиятида фаол иштирок 
этиш ҳуқуқи, шунингдек, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вакил 
ва ҳимоячи бўлиш ҳуқуқи ҳам.
Адвокатларнинг асосий мажбуриятлари амалдаги қонунчилик 
талабларига аниқ ва қатъий риоя қилиш, адвокатга юридик ёрдам 
сўраб мурожаат қилган фуқаро ва ташкилотларнинг ҳуқуқ ва қонуний 
манфаатларини ҳимоя қилишнинг қонунда кўрсатилган барча чора ва 
усулларини қўллаш айтиб ўтилган. Низомда адвокат юридик ёрдам 
кўрсатишини истисно этадиган ҳолатлар назарда тутилган:
1) агар у муайян иш бўйича ишини юритиш ҳақидаги илтимос 
билан мурожаат қилган шахснинг манфаатларига зид бўлган 
шахсларга юридик ёрдам кўрсатаётган бўлса ёки аввал кўрсатган 
бўлса; 
2) агар у судья, прокурор, терговчи, таржимон, гувоҳ ёки холис 
сифатида иштирок этган бўлса; 
3) ишни тергов қилишда ёки кўриб чиқишда адвокат 
қариндошлик муносабатларида бўлган мансабдор шахс иштирок 
этган ёки иштирок этаётган бўлса. 
1980 йилдаги Низомга кўра фуқаро ва ташкилотлар билан 
юридик ёрдам кўрсатиш бўйича адвокатлар ишини ташкил этиш учун 
юридик маслаҳатхоналар тузилиши мумкин, уларнинг жойлашуви 
ҳайъат раёсати томонидан жойлардаги адлия органлари билан 
мувофиқлаштирилади. Юридик маслаҳатхона мудирининг ҳуқуқ ва 
мажбуриятлари батафсил тартибга солинган, шунингдек, фуқаро ва 
ташкилотларга адвокатлар томонидан кўрсатилаётган юридик ёрдам 
турлари белгиланган эди.
1980 йилдаги Низомда адвокатларнинг меҳнат ҳақи, таътилга 
чиқиш, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа олиш ва нафақа 
1
Адвокатская деятельность в Республике Узбекистан: Учебник для студентов бакалавриата: В 2-х томах. Т. 1. / 
Отв. ред. М.Х.Рустамбаев, Л.Б.Хван. – Т. Консаудитинформ – Нашр, 2007 – 61-б. 


191 
билан таъминлаш каби ижтимоий ҳуқуқлар масалалари ҳам тартибга 
солинган. Адвокат меҳнати фуқаро ва ташкилотлардан кўрсатилган 
юридик ёрдам учун юридик маслаҳатхонага келиб тушган 
маблағлардан тўланган. 
1980 йилдаги Низомда рағбатлантириш ҳам кўрсатилган, 
адвокатлар 
ҳайъати 
аъзоларининг 
интизомий 
жавобгарлиги 
аниқланган. Ўз касбий мажбуриятларини намунали бажарганлик 
учун, узоқ ва бекам-кўст иш учун, фаол жамоат фаолияти учун 
адвокатга рағбатлантриш сифатида ҳайъат раёсати ташаккурномаси 
эълон қилиниши, пул мукофоти берилиши, қимматли совға 
берилиши, фахрий ёрлиқ билан мукофотланиши, Ҳурмат китобига ва 
Ҳурмат тахтасига киритилиши мумкин эди. 
Интизомий таъсирнинг энг охирги чораси сифатида ҳайъат 
аъзолари сафидан четлаштириш қўлланарди. Интизомий таъзир 
чораси қўлланилишидан олдин адвокатдан тушунтириш олган ҳолда 
фактларнинг пухта текшируви ўтказилиши лозим эди, шундан кейин 
интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилар эди. 1980 йилдаги 
Низом интизомий таъсир чорасини олиб ташлаш тартибини ҳам 
белгилаган эди. Таъзир чораси қўлланилган кундан бошлаб бир йил 
ичида адвокат янги ножўя ҳаракат содир этмаса, у интизомий 
жавобгарликка тортилмаган ҳисобланар эди. Меҳнатга бўлган 
виждонан муносабати ҳамда бенуқсон хулқи учун раёсат интизомий 
таъсир чорасини муддатидан олдин олиб ташлаш ҳуқуқига эга эди. 
1980 йилдаги Низом адвокатнинг ҳайъат таркибидан чиқариб 
юбориш орқали унинг фаолиятини тугатиш қоидаларини ҳам назарда 
тутган эди. Адвокатлар ҳайъатидан чиқариб юбориш устидан ҳайъат 
раёсатининг чиқариб юбориш тўғрисидаги қарори нусхаси 
топширилган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида суд тартибида 
шикоят қилиниши мумкин эди. 
1980 йилдаги Низомда адвокатуранинг давлат органлари ва 
жамоат ташкилотлари билан ўзаро муносабатлари тартибга солинган 
эди. Адвокатлар ҳайъатига умумий раҳбарликни қонун ҳужжатларига 
биноан, уларнинг ваколатларини белгилайдиган ҳам бевосита, ҳам 
Совет Иттифоқи, ЎзССР, Қорақалпоғистон АССР Адлия вазирлиги, 
вилоят ҳамда Тошкент шаҳар Халқ депутатлари кенгашлари ижроия 
қўмиталарининг адлия бўлимлари орқали Халқ депутатлари 
кенгашлари ва уларнинг ижро ҳамда идора органлари амалга оширар 
эди. Республиканинг Адлия вазирлиги ва унинг жойлардаги 
органлари Совет Иттифоқида адвокатура тўғрисидаги Қонун, ЎзССР 


192 
адвокатура тўғрисидаги низом, адвокатура фаолиятини тартибга 
соладиган Совет Иттифоқи, ЎзССР, ҚҚ АССР бошқа қонун 
ҳужжатлари талабларига риоя қилиш устидан назорат қилиш 
ҳуқуқига эга эди. 
Республика Адлия вазирлиги ва унинг жойлардаги органларига 
амалдаги қонунчилик нормаларига мос бўлмаган адвокатларнинг 
умумий йиғилиши (конференцияси) қарорлари, ҳайъат раёсати 
қарорларини тўхтатиб туриш ҳуқуқи тақдим этилган эди. Бундай 
ҳолларда мазкур масала янгидан муҳокама қилиш учун умумий 
йиғилишга ёки адвокатлар ҳайъати раёсатига киритилиши мумкин 
эди
1

Шу билан бирга, Адвокатура тўғрисидаги низомда меҳнат 
жамоалари, 
халқ 
депутатлари, 
ўртоқлик 
судлари 
ҳамда 
ҳуқуқбузарликлар билан кураш олиб борадиган, аҳолига қонунчилик 
асосларини тушунтирадиган бошқа жамоат тузилмаларига ҳуқуқий 
ёрдам кўрсатиш йўли билан адвокатлар ҳайъатининг ҳуқуқий 
тарғиботдаги иштирокига алоҳида эътибор қаратилганлигини айтиб 
ўтиш лозим.
Умуман, 
совет 
даврида 
адвокатура 
институтини 
такомиллаштириш бўйича амалга оширилган чора-тадбирларга 
қарамай, тарих адвокатура заиф ва камсонли бўлганлиги ҳақида 
гувоҳлик беради. Чунончи, 1924 йилнинг майида Туркистонда атиги 
108 ҳимочи мавжуд эди, жумладан Сирдарё вилоятида – 52, 
Самарқанд – 18, Туркман – 13, Джетисой – 14, Фарғона – 9, Амударё 
вилоятида эса ўшанда бирорта ҳам ҳимоячилар ҳайъати аъзоси йўқ 
эди. Ҳимоячиларнинг умумий сонидан атиги 16 нафари маҳаллий 
миллатлар вакиллари эди. Ҳаттоки 10 йилдан кейин ҳам, 1935 йил 1 
январга келиб адвокатлар сони 122 тага етди, жумладан олий юридик 
маълумот билан 35 киши; ўрта маълумот билан – 30; уларнинг ичида 
ўзбеклар 35 нафар кишини ташкил қилган. Чорак аср ўтгач, 1960 
йилнинг бошларида республика адвокатлар ҳайъатларида 420 киши 
банд эди, улардан 302 киши олий юридик маълумотга эга эди. 
Бундан ташқари, 30-40 йилларда адвокатлар фаолиятининг 
самарадорлиги, айниқса жиноят ишлари бўйича, қуйидаги сабаблар 
туфайли пасайиб кетган эди. Бу суд ходимлари, адлия халқ нозирлиги 
ва бошқа ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар раҳбарларининг жиноят-
судлов ишларини юритишда адвокатлар иштирокига бўлган салбий 
1
Адвокатская деятельность в Республике Узбекистан: Учебник для студентов бакалавриата: В 2-х томах. Т. 1. / 
Отв. ред. М.Х.Рустамбаев, Л.Б.Хван. – Т. Консаудитинформ – Нашр, 2007 – 65-б. 


193 
муносабат. Совет Иттифоқи МИҚнинг 1934 йил 1 декабрдаги ва 1937 
йил 14 сентябрдаги қарорлари жуда салбий роль ўйнади, улар 
террористик ташкилотлар ва террористик актлар тўғрисидаги, 
контрреволюцион зараркундалик ва қўпорувчилик ишлари бўйича 
алоҳида судлов ишларини юритиш тартибини белгилади. Мазкур 
ишларни судда кўриб чиқиш соддалаштирилган тартибда олиб 
борилар эди, хусусан, айблов ва ҳимоя иштирокисиз
1


Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish