Юридик маслаҳатхона.
Адвокатлик ҳайъатлари ва адвокатлик
фирмалари
ташкил этилмаган, шунингдек, якка тартибда фаолият
кўрсатадиган адвокатлар бюро ташкил этишга ҳаракат қилмайдиган
жойлардаги аҳоли ва юридик шахсларни малакали юридик ёрдам
билан таъминлаш мақсадида Адвокатлар палатасининг ҳудудий
бошқармаси томонидан юридик маслаҳатхоналар ташкил этилади.
Юридик маслаҳатхона – адвокатлик фаолиятини амалга ошириш
учун Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан
ташкил этиладиган ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган
адвокатлик тузилмаси.
Юридик маслаҳатхона тегишли ҳудудда юридик ёрдамга бўлган
эҳтиёжларни қаноатлантириш учун адвокатлик тузилмаларининг
сони етарли бўлмаган ҳолларда Адвокатлар палатасининг ҳудудий
бошқармаси томонидан ташкил этилади. Тегишли ҳудудлардаги
юридик ёрдамга бўлган эҳтиёж Ўзбекистон Республикаси Адлия
212
вазирлиги ва Адвокатлар палатаси томонидан тасдиқланадиган
нормативларга мувофиқ аниқланади.
Юридик маслаҳатхонанинг моддий-техника таъминоти тартиби
ва шартлари, юридик маслаҳатхоналарга ишлаш учун юборилган
адвокатлар учун хизмат хоналари ва зарурат бўлганда, тураржойлар
ажратиш билан боғлиқ масалалар Адвокатлар палатасининг ҳудудий
бошқармаси томонидан туман, шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда
ҳал қилинади.
Юридик маслаҳатхона Адвокатлар палатасининг тегишли
ҳудудий бошқармаси томонидан тасдиқланадиган низомга асосан иш
олиб боради
Юридик маслаҳатхонани бошқариш.
Юридик маслаҳатхонага
ҳудудий бошқарма бошлиғи томонидан тайинланадиган мудир
раҳбарлик қилади.
Мудир:
- юридик маслаҳатхонани самарали ишлашини таъминлайди;
- ҳудудий бошқарма қарорлари ижро этилишини таъминлайди;
- адвокат томонидан ишни олиб боришга ордер бланкалари
ҳисобини юритади, сақланилишини ва мақсадли фойдаланилишини
таъминлайди;
- адвокат томонидан ишни олиб боришга ордерни имзолайди ва
беради;
- ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тайинловига биноан,
навбатчилик жадвалига мувофиқ жиноят ишларида адвокатларни
иштирок этишини таъминлайди;
- юридик маслаҳатхонанинг адвокатлари томонидан ўз касбий
билимларини доимий равишда такомиллаштирилиб боришлари ва
адвокатларнинг стажёрларини тайёрлашлари устидан назоратни
амалга оширади;
- юридик маслаҳатхона фаолияти билан боғлиқ бошқа ишларни
юритади.
Мудир ҳудудий бошқармага ҳисобдордир.
Юридик маслаҳатхона ўз фаолияти натижаларини ҳисобини олиб
боради ва ҳудудий бошқармага тегишли ҳисоботлар тақдим этади.
Ҳудудий бошқарма юридик маслаҳатхонанинг фаолияти устидан
назоратни амалга оширади.
Юридик маслаҳатхона фаолиятини тугатиш қонун ҳужжатларига,
Ҳудудий бошқарма тўғрисидаги низом ва юридик маслаҳатхона
тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширилади.
213
Do'stlaringiz bilan baham: |