Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


 Адвокатура тушунчаси, унинг вазифалари



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

15.1. Адвокатура тушунчаси, унинг вазифалари
ва адвокатлик фаолияти турлари 
 
Адвокатура
– ҳуқуқий институт бўлиб, у 
адвокатлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар 
ҳамда 
хусусий 
адвокатлик 
амалиёти 
билан 
шуғулланувчи 
айрим 
шахсларнинг 
мустақил, 
кўнгилли, касбий бирлашмаларини ўз ичига олади 
(“Адвокатура тўғрисида”ги Қонуннинг 1-моддаси). 
Адвокатура тушунчаси ва унинг вазифалари.
Қонун 
устуворлиги ҳамда фуқароларнинг ва бирлашмаларнинг ҳуқуқлари, 
эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳурмат қилинишини тан 
оладиган ҳар қандай давлатда адвокатура муҳим ҳуқуқий институт 
ҳисобланади. Ҳар бир фуқаронинг ўз фаровонлигига ишончи 
жамиятда адвокатуранинг уюшқоқлиги, мустақиллиги ва ҳуқуқий 
ҳимояланганлиги даражасига мутаносибдир. Чунки адвокатуранинг 
асосий вазифаси фуқаро ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва 
эркинликларини ҳимоя қилишда бутун жамиятга ва унинг аъзоларига 
ижтимоий аҳамиятга эга бўлган юридик хизматлар кўрсатишдан 
иборатдир
1
. Агар ҳозирги жамият одиллик ва инсонпарварлик 
ғояларига асосланган бўлган тақдирда бугунги кунда адвокатларда 
эҳтиёж бўлмас эди. Оммавий институт ва ҳуқуқни ҳимоя қилишнинг 
1
Қаранг. Адвокатская деятельность: Учебно-практическое пособие / Под общ. ред. к.ю.н. В.Н.Буробина. 3-е 
изд., перераб. и доп. – М.: Статут, 2005. – 15-б. 


162 
ижтимоий кўриниши бўла туриб, адвокатура жамият учун ҳаётий 
зарур бўлган функцияларни бажаради
1

Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари тўлиқ равишда 
амалга оширилиши фақат улар ишни билган ҳолда ва малакали ҳимоя 
қилинганда мумкиндир. Бошқача қилиб айтганда, ушбу фаолият 
фуқаролик жамиятининг махсус институти – адвокатура томонидан 
амалга оширилиши керак. Адвокатура ноошкор ижимоий 
шартномани ошкор этиш шакли сифатида, ижтимоий ўзаро ёрдам 
тури сифатида, одил судловни тегишли тарзда амалга ошириш 
устидан мустақил фуқаролар назорати сифатида, адлия ва қонун 
ижодкорлиги соҳасидаги давлат сиёсатига ижтимоий таъсир этиш 
омили сифатида, ҳокимият зўравонлигини тийиб турувчи куч 
сифатида хизмат қилади. Адвокатура оғир аҳволга тушиб қолган заиф 
ва мухтожларга васийлик қилиш орқали патерналистик функцияни, 
ижтимоий онгни мустаҳкамлаш орқали ижтимоий-психологик 
функцияни, давлат ва жамият ўртасидаги муносабатларни 
уйғунлаштириш орқали медиаторлик функциясини, жамиятни камол 
топишга, 
такомиллашишга 
ундаш 
орқали 
ижтимоий-танқид 
функцияни, ҳуқуқий маърифатни оммалаштириш ва инсонларни ўз 
муаммоларини қонун доирасида ва қонун орқали ҳал этишга ўргатиш 
орқали ижтимоий-педагогик функцияни амалга оширади
2

Адвокатлик фаолиятини амалга ошириш доимо ҳар бир 
жамиятнинг маданий, ижтимоий, сиёсий ва тарихий ҳаёт тарзи билан 
узвий боғлиқликда қаралган. Ҳар қандай демократик жамиятда 
адвокатлар одил судловни амалга оширишда, низоларни олдини олиш 
ва уларни ҳал этишда, шунингдек, инсон ҳуқуқлари ва асосий 
эркинликларини ҳимоя қилишда муҳим роль ўйнайди
3

Адвокатурани давлат институтлари қаторига киритилишининг 
юридик асоссизлиги ва ижтимоий номувофиқлиги ҳамма тан олган 
факт ҳисобланади
4
. Кўпинча ушбу нуқтаи назар қуйидагича 
асослантирилади: давлат органлари тизимига кирмайдиган барча 
институтлар фуқаролик жамиятига тегишлидир, демак, адвокатура 
ҳам фуқаролик институти ҳисобланиши керак. 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
“Адвокатура 
тўғрисида”ги 
Қонунининг биринчи моддасида адвокатурага таъриф берилган. 
1
Воробьев А.В., Поляков А.А., Тихонравов Ю.В. Теория адвокатуры. – М.: Грантъ, 2002. – 140-б. 
2
Воробьев А.В., Поляков А.А., Тихонравов Ю.В. Теория адвокатуры. – М.: Грантъ, 2002. – 140-б. 
3
Изложение мотивов для рекомендации Комитета Министров Совета Европы государствам-членам Совета 
Европы «О свободе осуществления профессии адвоката». // Ж. Адвокатские вести. – №1. – 2002. – 2-б. 
4
Андрианов Н. Адвокатура и гражданское общество. // Ж. Адвокатские вести. – №7. – 2001. – 6-б. 


163 
“Адвокатура – ҳуқуқий институт бўлиб, у адвокатлик фаолияти билан 
шуғулланувчи шахслар ҳамда хусусий адвокатлик амалиёти билан 
шуғулланувчи айрим шахсларнинг мустақил, кўнгилли, касбий 
бирлашмаларини ўз ичига олади”. Кўриб турганимиздек, қонун 
чиқарувчи адвокатура фуқаролик жамияти институтларидан бирими 
ёки йўқми каби фалсафий ва сиёсий саволларга аҳамият бермай, 
адвокатурани ҳуқуқий институт деб атаб қўйган. Қонуннинг 1-
моддаси, шунингдек, ушбу институтнинг таркибий рўйхатини ҳам 
белгилаб қўйган: адвокатлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар 
ҳамда хусусий адвокатлик амалиёти билан шуғулланувчи айрим 
шахсларнинг мустақил, кўнгилли, касбий бирлашмалари. 
Бизнинг фикримизча, адвокатура давлат ёки фуқаролик жамияти 
институтларига тегишлилигини ҳал этиш масаласи фалсафий хулоса 
чиқариш 
мавзуидир. 
Фуқаролик 
жамияти 
назарияси 
кўп 
файласуфларнинг тадқиқот мавзуи бўлган. Ҳозирги кунда фуқаролик 
жамияти масалаларига бағишланган жуда кўп адабиётлар мавжуд. 
Фуқаролик жамиятининг энг яхлит концепцияси Гегель 
томонидан яратилган. Фуқаролик жамияти ва сиёсий давлатни бир 
биридан ажратган ҳолда, Гегель фуқаролик жамиятини аслини 
олганда буржуазия жамиятига тенглаштирган
1
. Гегель ёзишича, 
фуқаролик жамияти фақатгина ҳар қандай ғояга ўз ҳуқуқини 
берадиган ҳозирги замонда барпо этилган
2
. Фуқаролик жамияти – 
алоҳида шахснинг махсус, хусусий мақсад ва манфаатларини амалга 
ошириш соҳасидир. Ҳуқуқнинг ривожланиши нуқтаи назаридан бу 
зарурий босқич, чунки айнан шу ерда умумий ва махсуснинг ўзаро 
алоқадорлиги, ўзаро боғлиқлиги намоён бўлади. Фуқаролик 
жамиятининг 
қонунчилик, 
суд 
ва 
полиция 
томонидан 
ҳимояланадиган олий манфаатлари ушбу соҳа доираси ортида, яъни 
давлат соҳасига киради
3

Фуқаролик жамияти тушунчаси борасида олиб борилган 
кўпчилик тадқиқотларга қарамасдан, юқорида айтиб ўтилганидек, 
бугунги кунда умумий, ягона фуқаролик жамияти тушунчаси 
ҳалигача топилмаган. Лекин фуқаролик жамиятининг қонуний 
таърифи йўқлиги бу жамиятни англашга тўсиқ бўла олмайди. Чунки, 
фуқаролик жамияти принциплари ҳуқуқий (суд) қарорлар қабул 
1
Нерсесянц В.С. Философия права. Учебник для вузов. – М.: НОРМА-ИНФРА М, 1999. – 502-б. 
2
Гегель. Философия права. М., 1990. – 228-б. 
3
Нерсесянц В.С. Философия права. Учебник для вузов. – М.: НОРМА-ИНФРА М, 1999. – 502-б. 


164 
қилишда муҳим аҳамиятга эга бўлишига қарамасдан, биринчи 
навбатда, бу сиёсий категория
1

Бизнинг фикримизча, “адвокатура”, “фуқаролик жамияти” ва 
“давлат” ўзаро боғлиқ тушунчалардир. Адвокатура бу жамиятда 
барча шахсларнинг, яъни фуқаролик жамиятининг, ҳуқуқ ва 
манфаатларини ҳимоя қилиш эҳтиёжи натижасида пайдо бўлган 
жамият фаолияти самарасидир. Адвокатуранинг ташкилий-ҳуқуқий 
асосларини эса қонун чиқарувчи ҳокимият орқали давлат белгилайди, 
яъни адвокатура бу қонун устуворлиги, мустақиллик ва бошқа 
демократик принциплар асосида жисмоний ва юридик шахсларга 
юридик ёрдам кўрсатиш мақсадида фаолият олиб борадиган ҳуқуқий 
институтдир. Яъни адвокатура фаолияти давлат томонидан қабул 
қилинадиган қонун билан белгиланади. Жамият манфаатларини 
ҳимоя қилиш давлатнинг вазифаси, бу ҳимоя адвокат фаолиятини 
кўзда тутиш орқали амалга оширилади. “Давлат”, “фуқаролик 
жамияти” ва “адвокатура” институтларини узвий боғлайдиган бўғин 
бу ҳуқуқ, яъни Қонун, хусусан, “Адвокатура тўғрисида”ги Қонун, 
“Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг 
ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги Қонун. Жамиятнинг адвокатурага 
эҳтиёжи, зарурати жамият манфаатлари йўлида бу институтнинг 
ривожланиши ва фаолиятини тартибга солиши керак бўлган давлатни 
ушбу эҳтиёжга эътиборини қаратишга мажбур қилади. Фуқаролик 
жамияти ва давлатнинг барча соҳаларининг мукамаллашгани сайин 
адвокатура институти ва адвокатлик фаолиятини янада ислоҳ қилиш 
зарурати пайдо бўлади. 
Юқорида айтиб ўтилганларни эътиборга олган ҳолда, Ўзбекистон 
Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази директори, 
профессор, юридик фанлар доктори А.Х.Саидов фикрига қўшиламиз. 
Унинг фикрича, адвокатура – ҳар бир шахснинг малакали юридик 
ёрдам олишга бўлган конституциявий ҳуқуқини касбий асосда 
таъминлашга 
қаратилган 
демократик 
ҳуқуқий 
институт. 
Адвокатуранинг аҳамияти инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя 
қилиш, 
жамиятдаги 
конституциявий қонунийлик режимини 
мустаҳкамлашда намоён бўлади
2
. Ахир фуқаролик ҳуқуқий жамият 
шароитида адвокатура том маънода оммавий фикр кўзгуси саналади. 
1
Воробьев А.В., Поляков А.А., Тихонравов Ю.В. Теория адвокатуры. – М.: Грантъ, 2002. – 165-б. 
2
Саидов А.Х. Международные стандарты и законодательство об адвокатуре в странах Центральной Азии // 
“Современное состояние адвокатуры в странах Центральной Азии: проблемы и перспективы”. Материалы 
Международной региональной конференции (4-7 февраля 2003 г. Ташкент, Узбекистан). – Ташкент, 2003. – 8-б. 


165 
Адвокатура фаолияти суд (одил судловни амалга оширувчи 
давлат органи) иши билан боғлиқ бўлган оммавий-ҳуқуқий 
характерга эга, бу эса адвокатура ва давлат органлари ўртасидаги 
ўзаро 
муносабатларини 
адвокатуранинг 
мустақиллиги, 
корпоративлиги ва ўз-ўзини бошқариши принципларини эътиборга 
олган ҳолда аниқ равшан, қонун доирасида тартибга солинишини 
тақозо этади
1
. Шубҳасиз эркин ва мустақил адвокатуранинг 
мавжудлиги инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг 
муҳим кафолати ҳисобланади. 
Ушбу жараённи оптималлаштириш мақсадида 2008 йил 1 майда 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
“Ўзбекистон 
Республикасида адвокатура институтини янада ислоҳ қилиш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3993-сон Фармони
2
қабул қилинди. 
Ушбу Фармон суд-ҳуқуқ тизимини янада либераллаштириш, 
фуқароларнинг тергов ва суд ишини юритишнинг ҳар қандай 
босқичида 
малакали 
юридик 
ёрдам 
олиш 
ҳуқуқини 
мустаҳкамлайдиган конституциявий нормани амалга ошириш, 
адвокатуранинг ташкилий мустақиллигини таъминлаш, уни юқори 
малакали кадрлар билан тўлдириш, адвокатларнинг мустақиллиги 
кафолатларини кучайтириш, адвокатлик касбининг обрўси ва 
нуфузини оширишга қаратилган. 
Ушбу Фармон адвокатура институтини ислоҳ қилишнинг асосий 
вазифаларини белгилаб берди: 
- инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида 
фуқаролик жамиятининг асосий институтларидан бири бўлган 
адвокатуранинг 
самарали 
ўзини 
ўзи 
бошқарадиган 
марказлаштирилган тизимини ташкил қилиш; 
- адвокатликка номзод шахсларнинг малакасига нисбатан 
қўйилаётган талабларни кучайтириш, уларнинг юридик соҳа бўйича 
иш тажрибасига эга бўлиши ва адвокатлик тузилмаларида амалиёт 
ўташини белгилаш, шунингдек, адвокатларнинг мунтазам равишда 
касбга оид малакасини оширишнинг мажбурийлигини жорий қилиш; 
- адвокатурани ҳалол ва касб маҳорати юқори мутахассислар 
билан тўлдиришни таъминлайдиган самарали лицензиялаш тизимини 
ташкил этиш; 
1
Галоганов А.П. Адвокатура и государство // “Современное состояние адвокатуры в странах Центральной 
Азии: проблемы и перспективы”. Материалы Международной региональной конференции (4-7 февраля 2003 г. 
Ташкент, Узбекистан). – Ташкент, 2003. – 48-б. 
2
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 18-сон, 144-модда. 


166 
- адвокатлик тузилмаларининг ваколатларини аниқлаштириш ва 
ҳуқуқий мақомини белгилаб бериш; 
- жиноят процессида айблов ва ҳимоя тарафларининг процессуал 
ҳуқуқлари тенглигини таъминлаш; 
- ҳуқуқшунослик соҳасида махсус билимга эга бўлмаган 
шахсларнинг суд ишида иштирок этишига йўл қўйилмасликка 
қаратилган тарафлар вакиллиги институтини босқичма-босқич 
такомиллаштириш; 
- адвокатлар томонидан касб этикаси қоидаларига риоя 
этилишини назорат қилиш механизми ва адвокатларга нисбатан 
интизомий иш юритиш тизимини такомиллаштириш. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 1 майдаги 
“Ўзбекистон Республикасида адвокатура институтини янада ислоҳ 
қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3993-сонли Фармони 
асосида 
ишлаб 
чиқилган 
“Адвокатура 
институти 
такомиллаштирилиши 
муносабати 
билан 
Ўзбекистон 
Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва 
қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Жиноят кодексига, 
Жиноят-процессуал кодексига, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги 
кодексга, Жиноят-ижроия кодексига, “Адвокатура тўғрисида”ги 
Ўзбекистон Республикаси Қонунига, “Адвокатлик фаолиятининг 
кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги 
Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар 
киритишни назарда тутган ва қуйидаги асосий қоидаларни ўз ичига 
олган: 
1) адвокатликка номзод шахсларнинг малакасига нисбатан 
қўйилаётган талабларни кучайтириш, уларнинг юридик соҳа бўйича 
иш тажрибасига эга бўлиши ва адвокатлик тузилмаларида амалиёт 
ўташини белгилаш, шунингдек, адвокатларнинг мунтазам равишда 
касбга оид малакасини оширишнинг мажбурийлигини жорий қилиш 
назарда тутилган; 
2) адвокатурани ҳалол ва касб маҳорати юқори мутахассислар 
билан тўлдиришни таъминлайдиган самарали лицензиялаш тизимини 
ташкил этиш назарда тутилди;
3) адвокатлик тузилмаларининг ваколатлари аниқлаштирилди ва 
ҳуқуқий мақоми белгиланди; 
4) инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида 
фуқаролик жамиятининг асосий институтларидан бири бўлган 


167 
адвокатуранинг 
самарали 
ўзини 
ўзи 
бошқарадиган 
марказлаштирилган тизимини ташкил қилишни назарда тутади;
5) адвокатлар томонидан касб этикаси қоидаларига риоя 
этилишини назорат қилиш механизми ва адвокатларга нисбатан 
интизомий иш юритиш тизими такомиллаштирилмоқда; 
6) жиноят процессида айблов ва ҳимоя тарафларининг 
процессуал ҳуқуқлари тенглигини таъминланмоқда
1

Умуман қабул қилинган Қонун Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2008 йил 1 майдаги “Ўзбекистон Республикасида 
адвокатура институтини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги 
ПФ-3993-сонли 
Фармонида 
назарда 
тутилган 
адвокатура институтини янада ислоҳ қилиш ҳамда инсон ҳуқуқлари 
ва эркинликларининг самарали ҳимоя қилинишини ҳар томонлама 
таъминлашга қаратилган. 
Адвокатура 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish