Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Прокурор назорати тармоғи – 
бу ягона 
прокурор назоратининг қонун билан белгиланган 
таркибий қисми бўлиб, ўзининг назорат объекти ва 
предметига эга, шунингдек, махсус, фақат ушбу 
ижтимоий муносабатлар соҳасига хос бўлган 
вазифалар ва қонунлар бажарилиши устидан назорат 
бўйича прокурор ваколатларига эгалиги билан 
тавсифланади. 
“Прокуратура тўғрисида”ги Қонунда прокурор назоратининг 
қуйидаги тармоқлари белгиланган: 
1) қонунлар ижроси устидан назорат;
2) фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши 
устидан назорат; 
3) жиноятчиликка қарши курашни амалга оширадиган органлар 
томонидан қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат; 
4) ушлаб турилганларни, қамоққа олинганларни сақлаш 
жойларида, жиноий жазоларни ва жиноят-ҳуқуқий таъсирнинг бошқа 
чораларини ижро этиш чоғида қонунларга риоя қилиниши устидан 
назорат. 
Лекин, аввал белгиланганидек, прокурор назоратидан ташқари 
прокуратура ўз фаолиятини бошқа йўналишлар бўйича ҳам амалга 


72 
оширади. Чунончи, “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуннинг 4-
моддаси прокуратура органлари фаолиятининг қуйидаги асосий 
йўналишларини назарда тутади: 
1) вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, фуқароларнинг 
ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, 
муассасалар, ташкилотлар, ҳокимлар ва бошқа мансабдор шахслар 
томонидан қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат қилиш; 
2) фуқаронинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини таъминлашга 
қаратилган қонунлар ижроси устидан назорат қилиш; 
3) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида, вазирликлар, 
давлат қўмиталари ва идораларининг ҳарбий тузилмаларида 
қонунларга риоя этилиши устидан назорат қилиш; 
4) тезкор-қидирув фаолиятни, суриштирувни, дастлабки терговни 
амалга оширадиган органлар томонидан қонунларнинг ижро этилиши 
устидан назорат қилиш ҳамда уларнинг жиноятчиликка қарши кураш 
борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш; 
5) жиноятлар юзасидан дастлабки тергов олиб бориш;
6) судларда жиноят ишлари кўриб чиқилаётганда давлат 
айбловини қувватлаш, судларда фуқаролик ишларини, маъмурий 
ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни ҳамда хўжалик низоларини 
кўришда иштирок этиш, қонунларга зид бўлган суд ҳужжатларига 
протест келтириш; 
7) солиқ интизомини мустаҳкамлашга, солиқ, валюта соҳасидаги 
жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашга, шунингдек, 
давлатга етказилган иқтисодий зарарни қоплашга қаратилган 
қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат қилиш;
8) ушлаб турилганларни, қамоққа олинганларни сақлаш 
жойларида, жиноий жазоларни ва жиноят-ҳуқуқий таъсирнинг бошқа 
чораларини ижро этиш чоғида қонунларга риоя этилиши устидан 
назорат қилиш; 
9) қонун ижодкорлиги фаолиятида ҳамда жамиятда ҳуқуқий 
маданиятни юксалтириш ишида иштирок этиш. 
Шундай қилиб, агар прокурор фаолиятининг 1-4
1
ва 8-бандларида 
кўрсатилган йўналишлари прокурор назоратининг алоҳида тармоғини 
1
Қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат қилиш каби прокурор назоратининг соҳаси қуйидаги 
йўналишларни ўз ичига қамраб олади: 1) вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, фуқароларнинг ўзини ўзи 
бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, ҳокимлар ва бошқа 
мансабдор шахслар томонидан қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат қилиш; 2) Ўзбекистон 
Республикаси Қуролли Кучларида, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг ҳарбий тузилмаларида 
қонунларга риоя этилиши устидан назорат қилиш. Ўз навбатида, жиноятчиликка қарши курашни олиб 
борадиган органлар томонидан қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат қилиш соҳаси прокурор 


73 
ташкил этса, қолганлари прокурор фаолияти йўналишлари бўлади 
холос
1
. Айтиш керакки, прокуратура фаолияти йўналишлари анча 
ўзгарувчанлиги 
билан 
тавсифланади. 
Бунда 
прокуратура 
фаолиятининг асосий йўналишлари у ёки бу ривожланиш босқичида 
давлат ва жамият олдида турган вазифалар долзарблиги билан 
белгиланади. Ҳар бир асосий йўналишда муайян жой ва вақт учун 
конкрет, муҳим бўлган масалаларни ҳал этишга қаратилган 
белгиланган ҳаракатлар ўз аксини топган. Шу билан бирга, 
прокуратура ишида доимийлик билан ажралиб турадиган устувор 
йўналишлар ҳар доим бўлиши керак. Улар орасида фуқаронинг ҳуқуқ 
ҳамда эркинликларини таъминлашга қаратилган қонунлар ижроси 
устидан назорат қилиш каби йўналишни ажратиб ўтиш лозим. 
Прокуратура 
фаолиятининг 
асосий 
йўналишлари 
ўз 
аҳамиятлилиги ва муайян тарихий ҳолат хусусиятлари билан 
аниқланадиган давлат, жамият ва прокуратура органлари олдида 
турган вазифаларни ҳал этиш мақсадида прокуратуранинг назорат ва 
бошқа функцияларини рўёбга чиқариш йўллари сифатида 
белгиланиши мумкин. 
Прокурор фаолиятининг ҳар бир йўналишини қисқача кўриб 
чиқамиз. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish