II.
Фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳамда эркинликларига риоя
этилиши устидан назорат.
(“Прокуратура тўғрисида”ги Қонуннинг
24-26-моддалари). Янги таҳрирдаги “Прокуратура тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси
Қонунига
мувофиқ
прокуратура
фуқароларнинг
ҳуқуқлари
ва
эркинликларини
таъминлашга
қаратилган қонунлар ижроси устидан назоратни амалга ошира
бошлади, яъни прокурор назоратининг янги тармоғи пайдо бўлди.
Прокуратура фаолиятининг ушбу турини ажратиш унинг ҳуқуқни
ҳимоя қилиш салоҳияти анча ошиши тан олинганлиги ҳақида,
фуқаронинг ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини ҳимоя қилиш давлат
механизмида
прокуратура
органларининг
позицияси
анча
кучайганлиги ҳақида далолат беради.
Фуқаронинг ҳуқуқлари ҳамда эркинликларига риоя этилиши
прокурор фаолиятининг нафақат кўрсатилган тури предмети
1
“Прокуратура тўғрисида”ги амалдаги Қонунда мазкур атама ишлатилмайди.
75
мазмунини белгилайди. Мазкур вазифа вазирликлар, давлат
қўмиталари, идоралар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар,
ташкилотлар, ҳокимлар ва бошқа мансабдор шахслар томонидан
қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат қилиш; тезкор-қидирув
фаолиятни, суриштирувни, дастлабки терговни амалга оширадиган
органлар томонидан қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат
қилиш ҳамда уларнинг жиноятчиликка қарши кураш борасидаги
фаолиятини мувофиқлаштириш; солиқ интизомини мустаҳкамлашга,
солиқ, валюта соҳасидаги жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларга қарши
курашга, шунингдек, давлатга етказилган иқтисодий зарарни
қоплашга қаратилган қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат
қилиш; ушлаб турилганларни, қамоққа олинганларни сақлаш
жойларида, жиноий жазоларни ва жиноят-ҳуқуқий таъсирнинг бошқа
чораларини ижро этиш чоғида қонунларга риоя этилиши устидан
назорат қилиш соҳаларида ҳам амалга оширилади.
Фуқаронинг ҳуқуқлари ҳамда эркинликларига риоя этилиши
жиноятни дастлабки терговни амалга ошириш, ишларни судларда
кўришда иштирок этиш, жиноятчиликка қарши кураш борасидаги
фаолиятини мувофиқлаштириш, ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятида,
фуқароларнинг аризалари, шикоятлари ва бошқа мурожаатларини
кўриб чиқиш ва ҳал этишда иштирок этиш, шунингдек, жамиятда
ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ишини амалга оширишда ҳам
прокурорларнинг эътибор марказида бўлади. Прокуратуранинг
ҳуқуқни ҳимоя қилиш фаолияти Ўзбекистонда мавжуд бўлган
фуқаронинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳуқуқий таъминлаш
тизимини тўлдиради.
“Прокуратура тўғрисида”ги Қонуннинг 24-моддасига мувофиқ,
заҳира
назорат предмети
бўлиб вазирликлар, давлат қўмиталари,
идоралар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат
бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг ҳарбий қисмлари,
ҳарбий тузилмалари, ҳокимлар ва бошқа мансабдор шахслар
томонидан фуқаронинг ҳуқуқлари ҳамда эркинликларига риоя
этилиши ҳисобланади.
Прокурор назоратининг ушбу йўналишини тавсифлашда
Ўзбекистон
Республикасида
фуқаронинг
ҳуқуқлари
ва
эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга
оширишнинг муҳим йўлини акс этиши сифатида прокуратура
76
органлари фаолиятида унинг устуворлигини яна бир бор кўрсатиб
ўтиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |