Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Прокурор назорати – 
давлат номидан махсус 
ваколатга эга мансабдор шахсларнинг – прокурорларнинг 
қонун бузилишларини аниқлаш ва ўз вақтида бартараф 
этиш, айбдорларни қонунда белгиланган жавобгарликка 
тортиш орқали қонунларни аниқ бажарилишини ва бир 
хилда 
қўллашни 
таъминлаш 
борасидаги 
амалга 
ошириладиган фаолиятидир ҳамда ҳуқуқни ҳимоя қилиш 
фаолиятининг асосий йўналишларидан (функцияларидан) 
биридир. 
Прокурор назорати вазифалари прокурор фаолияти умумий 
вазифалари билан шартланган. Чунончи, “Прокуратура тўғрисида”ги 
Қонуннинг 2-моддаси Ўзбекистон Республикаси прокуратура 
органларининг асосий 
вазифалари 
қонун устуворлигини таъминлаш, 
қонунийликни 
мустаҳкамлаш, 
фуқароларнинг 
ҳуқуқ 
ҳамда 
эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган 


69 
манфаатларини, Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумини 
ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика 
қилишдан иборатлигини белгилайди. 
Давлат фаолияти тури сифатида прокурор назорати 
предмети 
деганда прокурор фаолияти тартибга солишга йўналтирилган 
ижтимоий муносабатлар соҳаси тушунилади. Прокурор назорати 
моҳиятидан прокурор фаолияти Конституцияга риоя қилиш ва қонун 
талабларини бажариш билан боғлиқ ижтимоий муносабатларни 
тартибга солишга қаратилган. Чунки Конституция ва қонун 
талабларига риоя қилиш у тааллуқли бўлган барча жисмоний ва 
юридик шахслар учун мажбурий бўлганлиги сабабли прокурор 
назоратининг предмети сифатида Конституцияга риоя қилиш ҳамда 
юридик ва жисмоний (мансабдор) шахсларнинг қонунларни бажариш 
ҳисобланади. 
Прокурор назорати 
объекти
сифатида прокуратура органлари 
қонунлар ижросини текшириш ўтказиладиган корхона, муассаса, 
ташкилот ва бошқа юридик шахслар ҳисобланади. Айтиш керакки, 
2001 йил августига қадар фуқаролар ҳам прокурор назорати объекти 
бўлган. 2001 йил 29 августда “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуннинг 
(янги таҳрирда)
1
қабул қилиниши билан прокуратура ваколатлари 
доираси, 
унинг 
фаолиятини 
такомиллаштиришнинг 
асосий 
йўналишлари аниқланган эди, прокурор ваколатларида бир қатор 
чеклашлар киритилган эди. Мисол учун, қонун билан белгиланган 
прокурор назорати объектларидан фуқаролар чиқариб ташланган эди. 
Демократик жамиятда прокурор назорати объекти сифатида алоҳида 
фуқаролар эмас, балки уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний 
манфаатларига риоя қилиш ҳисобланади. Прокуратура органлари 
фуқаролар ҳуқуқларини чеклаб қўйиш фактларини ўз вақтида олдини 
олиш мақсадида бошқарув ва назорат органларининг ҳуқуқий 
ҳужжатлари қонунийлиги устидан назорат қилиши керак. 
Прокурорларнинг асосий вазифаси ва мажбурияти айнан шундан 
иборат. 
Бундан ташқари, “Прокуратура тўғрисида”ги Ўзбекистон 
Республикаси Қонунига биноан, прокурорлар суд қарорлари 
ижросини тўхтатиб туриш ҳуқуқига эга эмас. Қонун ҳужжатларига 
бошқа ўзгартиш ва қўшимчалар билан бир қаторда бу судлар 
1
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 168-модда; 2003 й., 5-сон, 
67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 6-сон, 249-модда. 


70 
мустақиллигини 
таъминлади 
ҳамда 
суд 
ва 
прокуратура 
ваколатларининг зарурий мувозанатини ўрнатишга имкон берди.
Прокурор назорати субъекти
сифатида мазкур фаолият 
иштирокчиси – прокурорни тушуниш керак. Прокурор ваколатлари – 
бу назорат функцияларини амалга ошириш учун прокурорда мавжуд 
бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятлар доираси тушунилади. Прокурорнинг 
асосий 
ваколатлари 
“Прокуратура 
тўғрисида”ги 
Қонунда 
белгиланган. Прокурор ваколатлари доираси ва мазмуни у қайси 
йўналишда 
прокурор 
назоратини 
амалга 
ошириши 
билан 
шартланганлигини эътиборга олиш лозим.
Прокурор назоратининг моҳиятини очиб берадиган асосий 
хусусиятларини умумлаштирамиз: 
1) прокурор назоратини 
амалга 
ошириш 
фуқаро ва 
ташкилотларнинг фаолият юритиш соҳасидан қатъи назар барча 
қонун ҳужжатларини бир хилда ва тўғри қўллашни таъминлашга 
қаратилган;
2) прокурор назоратини амалга ошириш ва таъсир этишнинг кенг 
кўлами, барча давлат органлари муайян идоравий фаолият соҳасини 
тартибга соладиган алоҳида қонунларни бажарилиши устидан 
назоратни амалга ошириши сабабли давлатда прокуратура каби 
Конституцияга амал қилиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 
амал қиладиган қонунларни бажарилиши устидан назоратни амалга 
оширадиган бошқа давлат органи йўқлигини айтиб ўтиш лозим; 
3) аввал белгиланганидек, прокурор назорати давлат фаолияти 
(ҳуқуқни ҳимоя қилиш фаолияти йўналиши) бўлиб ҳисобланади; 
4) прокурор назорати – бу давлат томонидан белгиланган 
оммавий расмий фаолият тури бўлиб, қонунда кўрсатилган шакл ва 
доираларда амалга оширилади ҳамда бошқа давлат фаолияти 
турларидан, 
биринчи 
навбатда, 
прокуратуранинг 
махсус 
ваколатларига кирадиган, ўзининг қонунларни тўла, қатъий ва бир 
хилда бажарилишини таъминлашга йўналтирилганлиги билан 
ажралиб туради;
5) прокурор назорати махсус субъектлар – прокурорлар 
томонидан амалга оширилади. Прокурорлар давлат хизматчилари 
бўлиб, уларнинг ҳуқуқий ҳолати қонун ҳужжатларида белгиланган; 
6) прокурорларнинг махсус ваколатларга эга бўлиши, шу 
жумладан, қонун бузилиш ҳолатларига қонун ҳужжатларида 
кўрсатилган прокурор таъсир этиш чораларини қўллаш имконияти; 


71 
7) прокурор назорати олий қонун чиқарувчи ва ижро этувчи 
органларга, Ўзбекистон Республикаси олий мансабдор шахсларига, 
умумий юрисдикция судларига, хўжалик судларига ва Ўзбекистон 
Республикаси Конституциявий судига татбиқ этилмайди.
Прокурор назорати қонунийликни таъминлаш соҳасида давлат 
назоратининг шакли сифатида прокуратуранинг асосий функцияси 
бўлади ва унинг давлатдаги ва жамиятдаги ўрнини белгилаб беради. 
Ўзининг табиати ва функционал мақсадига кўра прокурор назорати 
яхлитдир. Бироқ прокурор назорати жараёнининг ўзида аҳамиятга эга 
тафовутлар мавжуд ва шу сабабли прокурор назорати назариясида 
прокурор назоратининг алоҳида тармоқлар ажратилади. 
Ягона прокурор назоратини амалга оширишдаги тафовутлар 
қуйидагилар билан шартланган: 1) бажарилиши устидан назорат 
амалга ошириладиган қонун ҳужжатлари хусусиятлари; 2) ушбу 
қонун ҳужжатларини ижро этадиган объектлар ва субъектлар 
ўртасидаги фарқлар; 3) прокурорларнинг ваколатларидаги фарқлар. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish