Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


 Суд ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

12.5. Суд ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида 
Суд қарорларини ижро этиш одил судловни амалга ошириш 
билан бевосита боғлиқ бўлган функциядир. “Судлар тўғрисида”ги 
Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасида суд ҳужжатлари 
барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, 
муассасалар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар, фуқаролар учун 
мажбурийдир ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида 
ижро 
этилиши 
шартлиги 
белгиланган. 
Акс 
ҳолда 
суд 
ҳужжатларининг бажарилмаслиги нафақат суд ҳокимиятининг 
нуфузини тушишига, балки инсон ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва 
манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш институтини йўққа 
чиқаришга олиб келиши мумкин. Қонуний ва асосланган суд 
қарорларини эълон қилиш етарли эмас. Фуқаро ва юридик шахс учун 


59 
уларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган суд қарори амалда ижро 
этилиши жуда муҳим.
“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш 
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилингунга 
қадар суд ҳужжатларини ижро этиш билан судларнинг ташкилий ва 
функционал жиҳатдан судлар бошқаруви ва назорати остида бўлган 
суд ижрочилари шуғулланган. Судьялар уларга хос бўлмаган 
функциялар билан, яъни ўзлари қабул қилган қарорларнинг амалдаги 
ижроси билан шуғулланган.
2001 йилдан бошлаб суд қарорларининг барча турлари махсус 
ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 
ҳузуридаги суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-
техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш Департаменти зиммасига 
юклатилди, унинг ваколатлари Ўзбекистон Республикаси 2001 йил 29 
августдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро 
этиш тўғрисида”ги 258-II сон Қонуни
1
ва бошқа қонун ҳужжатлари 
билан белгиланади. Мазкур қонун унинг 1-моддасида назарда 
тутилганидек, суд ҳужжатлари, шунингдек, қонунда белгиланган 
ваколатларини амалга ошираётганларида жисмоний ёки юридик 
шахслар зиммасига пул маблағлари ва бошқа мол-мулкни ўзга 
шахсларга бериш ёхуд улар фойдасига муайян ҳаракатларни амалга 
ошириш ёки бундай ҳаракатларни амалга оширишдан ўзини тийиш 
мажбуриятини юклаш ҳуқуқи берилган бошқа органларнинг 
(мансабдор шахсларнинг) ҳужжатлари мажбурий ижро этилаётганда 
юзага келадиган муносабатларни тартибга солади. 
Хусусан, қуйидаги масалалар қонунда тартибга солинган: 
умумий қоидалар; ижро иши юритишда иштирок этувчи шахслар; 
ижро ҳаракатларини амалга оширишнинг умумий шартлари; суд 
ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш 
асоси ва чоралари; ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш; 
ундирувни қарздор юридик шахснинг мол-мулкига қаратишнинг 
хусусиятлари. қарздор юридик шахснинг мол-мулкини хатлаш ва 
реализация қилиш; қарздорнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган 
тўловларга нисбатан ундирув; мулкий хусусиятга эга бўлмаган 
низолар бўйича ижро ҳужжатларини ижро этиш; ижро иши 
юритишдаги харажатлар; ундирилган пул суммаларини тақсимлаш ва 
ундирувчи талабларини қаноатлантиришнинг навбати; ижро 
1
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси”, 2001 й., 9-10-сон, 169-модда. 


60 
ҳужжатини ижро этмаганлик учун жавобгарлик; суд ижрочисининг 
мақоми. Уларнинг айримларини кўриб чиқамиз. 
Қонуннинг 3-моддасида суд ҳужжатларини ижро этиш органлари 
кўрсатилган. Хусусан, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар 
ҳужжатларини мажбурий ижро этиш Ўзбекистон Республикаси 
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар 
фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш 
департаменти органларининг суд ижрочилари зиммасига юклатилади, 
уларнинг ваколатлари “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар 
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонун ва бошқа қонун 
ҳужжатлари билан белгиланади 
Шубҳасиз, ижро иши юритувида бош ваколатли субъект бўлиб 
суд ижрочиси саналади. Суд ижрочиси мақомини ёритишга “Суд 
ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш 
тўғрисида”ги 
Қонуннинг 
12-боби 
бағишланган. 
Унда суд 
ижрочиларига қўйиладиган талаблар; суд ижрочиларининг ҳуқуқ ва 
мажбуриятлари; суд ижрочисининг қарори; суд ижрочисининг 
талабларини бажаришнинг мажбурийлиги; суд ижрочиларининг 
жавобгарлиги; шунингдек суд ижрочиларининг ижтимоий ҳимояси; 
суд ижрочилари фаолиятининг молиялаштирилиши ва моддий-
техника таъминоти каби масалалар кўриб чиқилган.
Шундай қилиб, қонунда ўрта махсус (юридик) ёки олий (юридик) 
маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси суд 
ижрочиси бўлиши мумкинлиги кўрсатилган. Суд ижрочиларини 
лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш Суд департаменти 
директори билан келишилган ҳолда Суд департаментининг ҳудудий 
бошқармаси бошлиғи томонидан амалга оширилади. 
Суд ижрочиси ҳокимият вакили ҳисобланади ва хизмат 
вазифаларини бажараётганда Ўзбекистон Республикаси Адлия 
вазирлиги томонидан тасдиқланадиган намунадаги формали кийим-
бош кияди. 
Суд ижрочиларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда 
адлия органлари ходимларининг мансаб даражалари берилади. 
Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника 
жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти суд қарорларини 
ижро этиш бошқармалари бошлиғи ва мутахассислари, ушбу 
Департаментнинг ҳудудий бошқармалари суд қарорларини ижро 
этиш масалалари бўйича бўлимлари бош ва етакчи инспекторлари 
суд ижрочиси мақомига эга.


61 
Суд ижрочисининг ўз ваколатлари доирасидаги талаблари 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида барча органлар, жисмоний ва 
юридик шахслар томонидан бажарилиши мажбурийлиги белгилаб 
қўйилган.
Суд ижрочилари ўз ваколатларини амалга ошириши учун зарур 
бўлган ахборот, ҳужжатлар ва ҳужжат нусхалари уларнинг талабига 
кўра бепул ва суд ижрочиси томонидан белгиланган муддатда тақдим 
этилади. 
Суд ижрочисининг талабларини бажармаслик, унинг зиммасига 
юкланган вазифаларни бажаришига монелик қилувчи хатти-
ҳаракатлар содир этиш қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка 
сабаб бўлади. 
Шу билан бирга, суд ижрочисининг хатти-ҳаракатлари устидан 
бўйсунув тартибида юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) ёки 
судга шикоят қилиш мумкин. Суд ижрочилари содир этган 
ҳуқуқбузарликлари учун қонунга мувофиқ жавобгар бўладилар. Суд 
ижрочиси томонидан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган 
зарар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда қопланиши 
лозим. 
Суд ижрочилари республика бюджети маблағлари ҳисобидан 
давлат мажбурий суғуртасидан ўтказилиши керак. 
Суд ижрочилари ўз хизмат вазифаларини бажаришлари билан 
боғлиқ ҳолда майиб бўлган ёки уларнинг соғлиғига бошқача тарзда 
шикаст етказилган ёхуд улар ҳалок бўлган тақдирда суд ижрочисига 
ёки ҳалок бўлган шахснинг оиласига қонун ҳужжатларида 
белгиланган тартибда ва миқдорда бирйўла бериладиган нафақа 
тўланади. 
Суд ижрочилари ўз хизмат вазифаларини бажаришлари билан 
боғлиқ ҳолда уларнинг мол-мулкига етказилган зарар республика 
бюджети маблағлари ҳисобидан қопланиб, бу сумма кейинчалик 
айбдор шахслардан ундириб олинади. 
Суд ижрочилари фаолиятининг молиялаштирилиши ва моддий-
техника таъминоти Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини 
моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти 
томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва 
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан 
амалга оширилади. 
Суд ижрочиларининг фаолиятини қўшимча молиялаштириш ва 
моддий-техника таъминотини яхшилаш мақсадида Суд қарорларини 


62 
ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва 
молиявий таъминлаш Департаментида жамғарма тузилиши мумкин. 
Ушбу жамғармани ташкил этиш тартиби қонун ҳужжатлари билан 
белгиланади.

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish