Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


 Одил судловни тўла ва мустақил амалга ошириш учун



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

12.4. Одил судловни тўла ва мустақил амалга ошириш учун 
шароитлар яратишга қаратилган бошқа тадбирлар 
 
Қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлили одил судловни 
тўла ва мустақил амалга ошириш учун шароитлар яратишга 
қаратилган бошқа тадбирлар мавжудлиги ҳақида фикр юритиш 
имконини беради: 
1) Ўзбекистон Республикаси 2001 йил 29 августдаги “Суд 
ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш 
тўғрисида”ги 258-II сонли Қонуни
1

2) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва 
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2007 йил 15 
январдаги “Ижро ҳаракатлари амалга оширилаётган жойларда жамоат 
тартибини сақлашни таъминлаш бўйича йўриқномани тасдиқлаш 
ҳақида”ги 
1653-сонли 
қарори
2

Ижро 
ҳаракатлари 
амалга 
оширилаётган жойларда жамоат тартибини сақлашни таъминлаш 
бўйича йўриқнома; 
3) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва 
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2007 йил 15 
январдаги “Судга келишдан бош тортган шахсларни мажбурий 
келтириш бўйича суд топшириқларини ижро этиш тартиби 
1
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси”, 2001 й., 9-10-сон, 169-модда. 
2
“Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, 2007 й., 3-сон, 29-модда. 


51 
тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги 1654-сонли қарори
1

Судга келишдан бош тортган шахсларни мажбурий келтириш бўйича 
суд топшириқларини ижро этиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома; 
4) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва 
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 2007 йил 15 январдаги 
“Судлар, 
суд 
процесслари 
ва 
улар 
иштирокчиларининг 
хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани 
тасдиқлаш ҳақида”ги 1655-сонли қарори
2
; Судлар, суд процесслари 
ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби 
тўғрисидаги йўриқнома. 
Бироқ шубҳасиз, одил судловни тўла ва мустақил амалга ошириш 
учун шароитларни яратишда биринчи даражали ролни “Судлар 
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган 
нормалар ўйнайди. Бу Қонуннинг судьялар мустақиллигининг аосий 
кафолатлари белгиланган 8 боби, шунингдек, судьяларнинг моддий 
ва ижтимоий таъминотини тартибга соладиган 9 бобидир. Бу 
масалалар олдинги бобда батафсил ёритилган, ва шу сабабли 
юқорида санаб ўтилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва “Суд 
ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш 
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни мазмунини ташкил 
этадиган одил судловни тўла ва мустақил амалга ошириш учун 
шароитлар яратишга қаратилган бошқа тадбирларда тўхталиб ўтамиз. 
I.
Ижро ҳаракатлари амалга оширилаётган жойларда жамоат 
тартибини сақлашни таъминлаш бўйича йўриқнома.
Ушбу 
Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва 
бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 
августдаги ПҚ-458-сон “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 
ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-
техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти 
фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 
қарорига мувофиқ, суд ижрочилари туман (шаҳар) бўлимлари билан 
ички ишлар органларининг суд ҳужжатлари ва бошқа органлар 
ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнида жамоат тартибини 
таъминлаш бўйича ўзаро ҳамкорлиги тартибини белгилайди. 
II. Судга келишдан бош тортган шахсларни мажбурий келтириш 
бўйича суд топшириқларини ижро этиш тартиби тўғрисидаги 
1
“Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, 2007 й., 3-сон, 30-модда. 
2
“Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, 2007 й., 3-сон, 31-модда. 


52 
йўриқнома.
Одатда, судлов ишларини юритиш суд ҳокимиятини 
амалга ошириш шакли бўлиб, жиноят- ва фуқаролик-поцессуал 
фаолият доирасига жалб этилган барча шахслар ва органларнинг 
фаол иштироки заруратини назарда тутади. У ёки бу судлов 
ишларини юритиш иштирокчиларининг ўз мажбуриятларини 
бажаришдан бош тортиши иш бўйича холис ҳақиқатни аниқлаш ва 
умуман одил судловни амалга оширишга жиддий равишда халал 
бериши мумкин. Мана шунинг учун ҳам чақирувлар тартиби 
батафсил тарзда тармоқ қонунчиликларида тартибга солинган, 
шунингдек, тергов ва суд органлари ҳузурига шахсларнинг ҳозир 
бўлишини таъминлаш чоралари назарда тутилган. Бундай чоралардан 
бири мажбурий келтириш ҳисобланади. 
Агар 
чақирувлар бўйича ҳозир бўлиш мажбурияти
процессуал 
мажбурлашнинг превентив-таъминлаш чораси бўлиб, унинг моҳияти 
чақирувлар бўйича ҳозир бўлиш мажбурияти ёзма тарзда 
тушунтирилса, 
мажбурий келтириш
– бу процессуал мажбурлашнинг 
тикловчи чораси бўлиб, у узрсиз сабабларга кўра ҳозир бўлмаган 
шахслар – кўрсатувлар манбаини процессуал ҳаракатларда иштирок 
этиш учун суриштирув ва дастлабки тергов органларига ёки судга 
мажбурий келтиришдан иборат бўлади. 
Ўз навбатида мажбурий келтириш тўғрисидаги топшириқларни 
ижро этишнинг батафсил тартиби Судга келишдан бош тортган 
шахсларни мажбурий келтириш бўйича суд топшириқларини ижро 
этиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома билан тартибга солинади. 
Мазкур Йўриқнома, Ўзбекистон Республикасининг “Судлар 
тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-
процессуал кодекси ва Фуқаролик процессуал кодекси, шунингдек, 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 августдаги 
ПҚ-458-сон “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги 
Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника 
жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада 
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 
судга келишдан бош тортган шахсларни мажбурий келтириш бўйича 
суд топшириқларини ижро этиш тартибини белгилайди. 
III. Судлар, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг 
хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома. 
Ушбу 
Йўриқнома ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 
31 августдаги ПҚ-458-сон “Ўзбекистон Республикаси Адлия 
вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар 


53 
фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш 
департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги қарорида белгиланган асосий қоидаларни бажаришга 
қаратилган. Бу Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-
процессуал кодекси, Фуқаролик-процессуал кодекси ва юқорида 
кўрсатилган қарорга мувофиқ, судлар, суд процесслари ва улар 
иштирокчиларининг 
хавфсизлигини 
таъминлаш 
тартибини 
белгилайди. 
Ҳар бир тармоқ процессуал қонунчилиги процесс иштирокчилари 
хавфсизлигини таъминлашга қаратилган кафолатлар тизимини 
белгиловчи нормаларни ўз ичига олишини назарда тутиш керак. Ўз 
навбатида, Судлар, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг 
хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома мазкур 
кафолатларни бажариш ва мустаҳкамлашни таъминлашга қаратилган. 
Йўриқнома мазмуни учта бир бирига боғлиқ жиҳатларни амалга 
оширишга қаратилган: 
1) Судлар хавфсизлигини таъминлаш. 
2) Суд процесслари хавфсизлигини таъминлаш. 
3) Суд процесслари иштирокчиларини ҳимоя қилиш. 
Судлар, суд процесслари ва суд процесслари иштирокчилари 
ҳамда уларнинг яқин қариндошлари хавфсизлигини таъминлаш ички 
ишлар органлари томонидан амалга оширилиши Йўриқномада 
белгиланган. Бироқ, алоҳида ҳолларда, хавфсизлик ва ҳимояни 
таъминлаш чоралари қонунчиликка мувофиқ, тезкор-қидирув 
фаолиятни амалга оширувчи бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи 
органлар билан ҳамкорликда амалга оширилиши мумкин. 
Ички ишлар органлари ходимлари ўз фаолиятини амалга ошириш 
чоғида фуқароларниннг ҳуқуқ ва эркинларига риоя этиши, уларнинг 
шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши ва уларга берилган 
ваколатлар доирасидан четга чиқмаслиги лозимлиги қатъий тартибга 
солинган. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish