Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Суд 
процесслари 
иштирокчиларини 
ҳимоя 
қилиш

Хавфсизликни таъминлашнинг ушбу жиҳати қуйидаги элементлардан 
ташкил топган: а) хавфсизлик чораларини қўллаш асослари ва 
тартиби; б) хавфсизлик чоралари. 
Хавфсизлик чораларини қўллаш асослари ва тартиби. 
Суд 
процесслари иштирокчилари, уларнинг оила аъзолари ва яқин 
қариндошларининг (кейинги ўринларда матнда - қўриқланаётган 
шахслар) хавфсизлигини таъминлаш кўрсатилган шахсларнинг ҳаёти, 
соғлиғи ва мулкига суиқасд қилиш хавфи мавжуд бўлганда ички 
ишлар органлари томонидан амалга ошириладиган комплекс 
чоралардан иборат. 
Лекин олдин хавфсизлик чораларини қўллаш асослари аниқлаб 
олиниши керак. Уларга қўриқланаётган шахсларга нисбатан 
таҳдиднинг мавжудлигини тасдиқловчи етарли далилларнинг 
борлиги киради. 
Қўриқланаётган шахсларга нисбатан хавфсизлик чоралари суд 
томонидан ушбу шахсларнинг таҳдид қилувчи хавф ва бошқа 
ҳолатлар мавжудлиги тўғрисидаги оғзаки (ёзма) аризасига асосан ёки 
суднинг ташаббуси билан қўлланилади. Бундай қарор қабул қилгач, 
суд туман (шаҳар) ички ишлар бўлимларига юбориладиган, 
нусхалари эса қўриқланаётган шахсларга бериладиган ажрим 
чиқаради. 
Суд 
ажримида 
қўриқланаётган 
шахсларга 
нисбатан 
қўлланилаётган аниқ хавфсизлик чоралари ва уларни амалга ошириш 
вақтлари кўрсатилган бўлиши лозим.


57 
Бунда, ички ишлар органлари ишда мавжуд маълумотлар, хавф 
таҳдид солаётган шахслар, таҳдид солаётган хавфнинг эҳтимолий 
хусусияти, манбалари, жойи, вақти ва бошқа ҳолатлари тўғрисида 
хабардор қилинади. 
Ички ишлар органлари суд ажримини олиши билан дарҳол 
қўриқланаётган шахсларга нисбатан хавфсизлик чораларини 
кўришлари шарт. 
Қўриқланаётган шахслар хавфсизлигини таъминловчи ички 
ишлар органларининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган 
қарорлари давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор 
шахслари томонидан ижро этилиши мажбурийдир. 
Алоҳида ҳолларда ички ишлар органлари қўриқланаётган 
шахсларга, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун риоя этилиши 
мажбурий бўлган муайян кўрсатмалар бериши мумкин.
Қўриқланаётган шахсларга таҳдид солаётган хавф бартараф 
этилганда ёки хавфсизлик чораларини бекор қилиш учун бошқа 
асослар вужудга келганда суд томонидан қўриқланаётган шахсларга 
нисбатан бу ҳақда асослантирилган ажрим чиқарилади. Ушбу ажрим 
ички ишлар органларига юборилади, нусхалари эса қўриқланаётган 
шахсларга берилади. 
Хавфсизлик чоралари. 
Қўриқланаётган шахсларнинг ҳаёти ва 
соғлиғини 
ҳимоя 
қилиш, 
шунингдек, 
улар 
мулкларининг 
сақланишини таъминлаш мақсадида қуйидаги хавфсизлик чоралари 
қўлланилиши мумкин: 

қўриқланаётган шахслар тўғрисидаги маълумотлардан 
фойдаланишни чеклаш - қўриқланаётган шахсларнинг розилиги 
билан уларнинг шахси, шунингдек, уларнинг яқин қариндошлари, 
яшаш жойи ва улар ҳақидаги бошқа маълумотларни беришга 
вақтинчалик чеклов қўйилиши мумкин; 
- ёпиқ суд мажлисини ўтказиш - қўриқланаётган шахсларнинг 
хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ёпиқ суд мажлислари 
ўтказилиши мумкин; 
- шахсни, уй-жой ва мол-мулкни ҳимоя қилиш - қўриқланаётган 
шахснинг ҳаётига ёки соғлиғига ёхуд мол-мулкига тахдид хавфи 
мавжуд бўлганда уларни шахси, уй-жой ва мол-мулки ҳимоя 
қилинади. 
Қўриқланаётган шахсларни ҳаётига, соғлиғига ёхуд мол-мулкига 
зарар етказилиш ёки йўқ қилиниш таҳдиди хавфининг характери ва 


58 
даражасининг ўзига хослигидан келиб чиқиб, бир вақтнинг ўзида бир 
неча хавфсизлик чоралари қўлланилиши мумкин. 
Судьяларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 
уларга Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Олий хўжалик 
суди раиси, Адлия вазири томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича 
ўқотар қурол берилади. 
Зарур ҳолларда тегишли суд раисининг қарорига биноан, ички 
ишлар органи судья ва унинг оиласи учун қуролли соқчилар 
ажратади. 
Бундан 
ташқари, 
қўриқланаётган 
шахснинг 
шахсий 
хавфсизлигини ва ишончли ҳимоясини таъминлаш учун суд 
процессида қуйидаги талабларга риоя этилиши лозим: 
- қўриқланаётган шахс унга хавф таҳдид солиб турган пайтда 
ходим талабларига бўйсуниши шарт; 
- шахсни ҳимоя қилиш қўриқланаётган шахс бўлган барча 
жойларда, шунингдек, ёпиқ суд мажлисларида ҳам амалга 
оширилади; 
- ходим зарурат юзага келганида қўриқланаётган шахснинг 
хавфсизлигини таъминлаш мақсадида белгиланган тартибда қурол 
қўллаши мумкин; 
- суд мажлисидан олдин суд мажлиси биноси, суд муҳокама 
хоналари ва қўриқланаётган шахс бўлиши мумкин бўлган бошқа 
хоналар кўздан кечирилади. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish