Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

1) Буюртманомалар бериш. 
Қонунда Жамғармадан маблағлар 
ажратиш учун буюртманомалар адресатлари ва субъектлари 
белгиланган. Буюртматнома бериш субъекти Адлия вазирлиги, Олий 
суд, Олий хўжалик суди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия 
вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар 
фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш 
департаменти бўлиши мумкин. Жамғармадан маблағлар ажратиш 
учун буюртманомалар адресати сифатида эса Жамғарманинг ижро 
этувчи дирекцияси бўлади, унинг зиммасига буюртманомаларни 
йиғиш ва кузатувчи кенгаш томонидан кўриб чиқиш учун 
материалларни тайёрлаш мажбурияти юклатилган. Жамғарманинг 
ижро этувчи дирекциясига ижро этувчи директор раҳбарлик қилиши, 
у Жамғарманинг кузатувчи кенгаши томонидан лавозимга 
тайинланиши ва лавозимдан озод қилинишини назарда тутиш керак. 
Жамғарма маблағлари тўпланиши ва сарфланишини тезкор 
бошқариш Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси томонидан амалга 
оширилади. Жамғарманинг ижро этувчи директори Жамғарма 
маблағларидан мақсадли фойдаланилиши учун шахсан жавоб беради. 
Белгиланган жавобгарликни назарда тутган ҳолда ижро этувчи 
директор ўз мажбуриятларини самарали бажариш мақсадида 
қуйидаги ҳуқуқлар билан ваколатланган: маблағлар ажратишга 
тушган буюртманомалар бўйича қўшимча маълумотлар олиш; 
ундирилган ва Жамғармага ўтказиладиган пул маблағларининг 
амалда тушган суммаси бўйича тегишли ташкилотлардан ахборотлар 
ва статистика маълумотларини сўраб олиш ва ҳоказо. 


49 
2) 
Буюртманомани 
кўриб 
чиқиш. 
Умумлаштирилган 
буюртманомалар уларни кўриб чиқиш учун Жамғарма фаолиятини 
бошқарадиган Жамғарманинг кузатувчи кенгашига киритилади. 
Жамғарма кузатувчи кенгашига Ўзбекистон Республикаси Адлия 
вазири раҳбарлик қилади, у Жамғарма кузатувчи кенгашининг раиси 
ҳисобланади. Кузатувчи кенгаш таркибига лавозимига кўра 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди 
раислари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги 
Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника 
жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти директори ҳамда 
Жамғарманинг ижро этувчи директори киришига эътиборни қаратиш 
лозим.
Жамғарманинг кузатувчи кенгаши ҳар чоракда камида бир марта 
мажлис ўтказилиши белгиланган. Зарур ҳолларда Жамғарма 
кузатувчи кенгашининг навбатдан ташқари мажлислари чақирилиши 
мумкин. 
Жамғарманинг кузатувчи кенгаши мажлиси унда Жамғарманинг 
кузатувчи кенгаши аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок 
этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish