67
13 БОБ. ПРОКУРАТУРА ВА ПРОКУРОР НАЗОРАТИ
ЎҚУВ МАҚСАДЛАРИ:
Ушбу мавзуни ўзлаштириш прокурор назоратини ҳуқуқни ҳимоя
қилиш фаолиятининг функцияси сифатида ўрганишга; прокурор
назоратининг институционал асослари ва унинг хусусиятларини
англашга; прокуратура органлари тузилишини ўрганиш билан бир
қаторда Ўзбекистон Республикаси прокуратура тизимини таҳлил
қилишга, прокуратура органлари, мазкур органлар кадрлари
фаолияти ва ташкилий асослари принципларини; шунингдек
Ўзбекистонда прокуратура органлари ташкил топиши ва
ривожланиши масалаларини кўриб чиқишга қаратилган.
13.1. Прокурор назорати, унинг вазифалари.
Прокурор фаолиятининг асосий йўналишлари
Умумий тавсиф
. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш фаолияти йўналишлари
ичида прокурор назорати йўналиши ажратиб қабул қилинган ва у
мазкур бобда кўриб чиқилади. Ушбу атама бир нечта маънога эга.
“Прокурор назорати” атамаси қуйидаги маъноларда кўриб
чиқилиши мумкин:
1) прокурор назорати – давлат фаолияти тури сифатида.
Прокурор назорати давлат фаолияти тури сифатида ҳуқуқни ҳимоя
қилиш фаолиятининг йўналишларидан бирини ташкил этади ҳамда
“Суд ва ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар” ўқув фани доирасида
бизнинг тадқиқотимиз предмети бўлиб ҳисобланади;
2) прокурор назорати – ўқув фани сифатида
1
. Ўқув фани
сифатида прокурор назорати – бу юридик олий ўқув юртлари таълим
дастурларининг бир қисми бўлиб,
унда прокурор назорати
вазифалари ва принциплари, прокуратура органлари тизими,
прокурорлар
ваколатлари,
алоҳида
йўналишларда
прокурор
назоратини амалга оширишнинг ўзига
хос хусусиятлари, турли хил
ҳуқуқбузарликларга прокурорнинг таъсир этиш хусусияти ва
ҳоказолар кўриб чиқилади;
3) прокурор назорати – юридик фан тармоғи сифатида. Юридик
фан тармоғи сифатида прокурор назорати прокуратура моҳиятини,
унинг пайдо бўлиш ва ривожланиш қонуниятларини,
мазкур
1
Мазкур фан, қоида тариқасида, юқори курсларда ўтилади.
68
фаолиятнинг
самарадорлиги муаммоларини
очиб берадиган
тушунчалар, қарашлар, ғоялар тизимини ташкил этади.
Ҳуқуқни ҳимоя қилиш фаолияти йўналишларидан бири сифатида
прокурор назорати моҳиятини кўриб чиқамиз. Бунинг учун прокурор
назорати аҳамияти ҳар бир давлат агар ўзининг ташқи сиёсатини
амалга оширишда суверен ва мустақил ҳамда ички масалаларни ҳал
этишда барқарор бўлишга интилса, ушбу мақсадга эришиш қабул
қилинган қонунларини тўла, бир хилда ва қатъий
ижро этишни
давлат механизмлари (органлари) орқали таъминлаш туфайлигина
эришилиши мумкинлигини қайд этиб ўтиш лозим. Бошқа кўпчилик
давлатлар каби Ўзбекистонда мазкур функция нафақат қонун
чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятлари органлари тизими
томонидан амалга оширилади. Давлатнинг ушбу функциясини амалга
оширишда алоҳида ўрин Ўзбекистон Республикаси прокуратураси –
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир хилда
бажарилиши устидан назоратни
амалга оширадиган ягона
марказлаштирилган тизим эгаллайди.
Мазкур
фаолият
прокуратура
томонидан
Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва “Прокуратура тўғрисида”ги Қонун
асосида амалга оширилади. Прокуратура қонун ҳужжатларида
кўрсатилган бошқа функцияларни ҳам амалга оширишини белгилаб
ўтиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: