Мавзу: мустақил ўзбекистон республикасининг ташкил топиши ва унинг тарихий аҳамияти



Download 40,57 Kb.
bet1/3
Sana09.07.2022
Hajmi40,57 Kb.
#764426
  1   2   3
Bog'liq
1лекДокумент Microsoft Office Word (2)


МАВЗУ: МУСТАҚИЛ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ТАШКИЛ ТОПИШИ ВА УНИНГ ТАРИХИЙ АҲАМИЯТИ
(2 соат маъруза)


  1. Ўзбекистон давлат мустақиллигининг эълон қилиниши ва унинг тарихий аҳамияти.

  2. Ўзбекистонда миллий давлат бошқарув тизимининг барпо этилиши.

  3. Сиёсий партиялар, жамоат бирлашмалари ва оммавий ахборот воситаларининг ривожланиши.


Таянч сўз ва иборалар: Мустақиллик. Давлат рамзлари. Ўзбекистон Конституцияси. «Ўзбек модели». Олий Мажлис, Ижроия ҳокимияти органлари. Партия. Жамоат бирлашмалари. «Тўртинчи ҳокимият».

Адабиётлар

  1. Каримов Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли. Асарлар, 1-жилд. –Т.: Ўзбекистон, 1996.

  2. Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. –Т.: Ўзбекистон, 2011.

  3. Азизхўжаев А.А. Мустақиллик: курашлар, изтироблар, қувончлар. – Тошкент: 2001.

  4. Исломов З.М. Ўзбекистон модернизациялаш ва демократик тараққиёт сари. – Тошкент: Ўзбекистон, 2005.

  5. История Узбекистана. – Ташкент: Фан, 1992.

  6. Левитин Л. Ўзбекистон туб бурилиш палласида. - Т.: Ўзбекистон, 2005.

  7. Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунчалар ва атамалар. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2002.

  8. Мустақиллик: Изоҳли илмий-оммабоп луғат// М.Абдуллаев ва бошқалар: тўлдирилган учинчи нашда. –Т.: Шарқ, 2006. –Б 528.

  9. Loenid Levitin. Uzbekistan on a historical Threashold. England. Cambridge. 2001.

  10. Usmonov Q., Sodiqov M., Burxonova S. O’zbеkiston tarixi. -T.: IQTISOD-MOLIYA, 2006.

  11. Shamsutdinov R., Mo’minov X. O’zbеkiston tarixi: o’quv qo’llanma. – T.: Sharq, 2013.

  12. Shamsutdinov R., Mo’minov X. O’zbеkiston tarixi. – T.: Sharq, 2019.

  13. Эркаев А. Ўзбекистон йўли. – Тошкент: Маънавият, 2011. Б.272.

  14. Эшов Б.Ж., Одилов А.А. Ўзбекистон тарихи. 1-жилд. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2014.

  15. Эшов Б.Ж. Ўзбекистонда давлат ва маҳаллий бошқарув тарихи. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2012. 516-544-бетлар.

  16. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. –Тошкент: Ўзбекистон, 2012.

  17. Ўзбекистон тарихи / Р. Муртазаева умумий таҳрири остида. –Т.: Янги аср авлоди, 2003. 529-546-бетлар.

  1. Ўзбекистон тарихининг энг асосий саналари. – Тошкент: 2006.

  2. Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси. 13 жилдлик. – Тошкент: ЎзМЭ, 2000-2006.

  3. Ўзбекистоннинг янги тарихи. Учинчи китоб. Мустақил Ўзбекистон тарихи /Тузувчилар: Н.Жўраев, Т. Файзуллаев. – Тошкент: Шарқ, 2001.

  4. Ўзбекистон тарихининг долзарб муаммоларига янги чизгилар. Даврий тўплам №2. – Т.: Шарқ, 1999. 23-112-бетлар.

1991 йил 31 августда чақирилган республика Олий Кенгаши ХII чақириқ навбатдан ташқари сессияси ўз ишини бошлади. Сессиядаги асосий масала «Ўзбекистон Республикасининг Давлат Мустақиллиги тўғрисида»ги қонун эди. Қонун моддами-модда муҳокама қилинди. Унда Республиканинг суверен мустақил давлат эканлиги, халқ ҳокимияти, маъмурий бошқаруви, ҳокимиятнинг уч тармоқка бўлиниши, иқтисодий асослари, республика фуқаролиги, давлат рамзлари, Қорақалпоғистон билан муносабати, ташқи сиёсати хақидаги масалалар ўз ўрнини топган эди. Ўзбекистон ССР Ўзбекистон Республикаси номи билан суверен мустақил давлат деб эълон қилинди. Мустақиллик белгиланган кун - 1 сентабр 1991 йилдан бошлаб миллий байрам ва дам олиш куни деб эълон қилинди. 1991 йил 18 декабрдаги мустақилликни халқ томонидан мустаҳкамлаш мақсадида Олий Кенгаш IХ сессиясида Ўзбекистон Республикаси Референдумини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Референдум 1991 йил 29 декабрда ўтказилиб шундай савол қўйилди: «Сиз Олий Кенгаш томонидан Ўзбекистон Республикаси мустақил давлат деб эълон қилинишини маъкуллайсизми?» Умумхалқ референдуми сайлов рўйхатига олинганларнинг 94,1 % и (9,898,707 киши) иштирок этди. Республика Мустақиллигини ёқлаб 9,718,155 киши ёки референдумда қатнашганларнинг 98,2 % и овоз берди.


Республикамиз сиёсий жиҳатдан мустақилликни қўлга киритган экан, албатта, давлат рамзларига ҳам эга бўлмоғи керак эди. Шу назарда тутилиб, 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг VIII сессиясида «Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи тўғрисида» қонун қабул қилинди. Давлат рамзларидан бири бўлган байроқ тарихимиз, аждодларимиз руҳини, миллий ва маънавий урф одатларимизни ўзида акс эттириш керак эди ва шундай байроққа эга бўлдик.
«Байроқдаги ҳаворанг зангори осмон ва мусаффо сув рамзи.
Мовий ранг -ложувард- Шарқда азалдан қадрланган. Амир Темур ҳам ўз байроғига шу рангни танлаган.
Оқ ранг - тинчлик ва поклик тимсолидир. Ёш мустақил давлат йўлининг оқ ва беғубор бўлиши учун яхши ният ифодаси.
Қизил чизиқлар- бу ҳар бир тирик жоннинг томири, унда жўш уриб турган ҳаётий куч, тириклик рамзи.
Яшил ранг - Ўзбекистоннинг саҳоватли ва табаррук тупроғи, гўзал табиатни тимсоли.
Ярим ой - ўзбек халқининг кўп асрлик анъаналарига мос келди. Ярим ой ва юлдузлар мусаффо осмон ва тинчликнинг ифодасидир.
12 та юлдуз тасвири - қадимдан мукаммаллик, баркамоллик тимсоли» (Байроқ тўртбурчак бўлиб, узунлиги 250 см, кенглиги 125 см. Мовий яшил ва оқ рангларнинг ҳар бирининг эни 40 см дан. Кизил ҳошияларнинг эни ҳар бири 2,5 см. дан ).
1992 йил 2 июлда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Х сессиясида «Ўзбекистон Республикаси давлат герби тўғрисида» қонун қабул қилинди. «Ўзбекистон Республикасининг давлат герби думалоқ кўринишига эга бўлиб, бу шаклнинг сўл томони буғдой бошоқларидан, ўнг томони эса, чаноқлари очилган ғўза шоҳларидан иборат чамбарга ўралган, узоқдаги тоғлар ва дарёлар манзарасида гуллаган водий узра қуёш заррин нурларини сочиб туради. Гербнинг юқори қисмида эса Ўзбекистоннинг озодлиги рамзи сифатида саккизбурчак юлдуз унинг ички қисмида эса ярим ой ва юлдуз, марказида - бахт ва эрксеварлик рамзи-қанотларини ёзган хумо қуши тасвирланган. Гербнинг пастки қисмида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини ифода этувчи чамбар тасмасига «Ўзбекистон» деб ёзиб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рангли кўринишда: хумо қуши ва дарёлар - кумуш рангида: қуёш, бошоқлар, пахта чаноқлари ва «Ўзбекистон» ёзуви олтин рангда: ғўза шоҳлари ва барглари, тоғлар ва водийлар - яшил рангда: чаноқлардаги пахта - оқ рангда: тасма ва Ўзбекистон Республикаси байроғининг рангларини акс эттирувчи уч хил рангда: саккизбурчак- олтин зарҳал билан ҳошияланган ҳолда ҳаво рангда: ярим ой ва юлдузлар - олтин рангда тасвирланган»
Давлат мустақиллигининг яна бир муҳим рамзи «Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси тўғрисида»ги қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 12 декабрда бўлиб ўтган ХI сессиясида қабул қилинди. Мавжуд вариантлардан Абдулла Орипов ва Мутал Бурхоновларнинг варианти қабул қилинди.
Ҳар бир суверен давлат демократик жамият курмоқчи экан албатта, ўз Конституциясига эга бўлмоғи шарт. Жамият, давлат, шахс ҳатти-ҳаракатлари қонуний асосланган бўлмоғи керак. Ўзбекистон ўз тарихида бир неча маротаба (1918 йил, 1920 йил, 1927 йил, 1937 йил, 1978 йил) Конституциясига эга бўлган бўлса-да, мазмунан асосий қонун бўлган эмас. Шаклан асосий қонун бўлган бу Конституцияларда халқимизнинг тарихан шаклланиб келган маънавият, қадриятлари, урф-одатлари, шарт-шароитлари ва хоҳиш - иродаси ҳисобга олинмаган эди. Шу сабабли мустақилликни таъминловчи қонуний асосни яратиш энг муҳим масалалардан бири эди.
Ўзбекистонда Конституция яратиш масаласи 1990 йилдаёқ пайдо бўлган эди. Шу йили 20 июнда қабул қилинган. «Мустақиллик декларация»сининг охири 12- бандида шундай дейилади: «Ушбу декларация Ўзбекистон ССР нинг янги Конституциясини ҳамда янги иттифоқ шартномасини ишлаб чиқиш учун асосдир». 1990 йил 1 ноябрда «Ўзбекистон ССР Конституциясига ўзгаришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» қонун қабул қилинган. 1991 йил 12 апрелда И.Каримов бошчилигида Конституциявий комиссиянинг биринчи мажлиси чақирилиб барча ташкилий ижодий жараёнларни мувофиқлаштириш мақсадида 32 кишилик ишчи гуруҳи тузилди. Улардан ташқари 100 лаб мутахассислар жалб этилди. АҚШ, Франция, Канада, Германия, Швесия, Япония, Италия, Испания, Португалия, Гресия, Туркия, Эрон, Хиндистон, Покистон, Миср, Венгрия, Болгария, Латвия давлатларининг Конституциялари чуқур ўрганилиб, қиёсий таҳлил қилинди.
Россия федерацияси, Белорус, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистон Республикалари Конституцияларининг лойиҳалари ўрганилди. Бундан ташқари «Темур тузуклари» каби тарихий қонунлар тўпламларига ҳам мурожаат қилинди.
1991 йилда Республика Фанлар Академияси Фалсафа ва ҳуқуқ институти, сиёсатшунослик ва бошқарув институти ва Президент девони юридик бўлими тайёрлаган учта муқобил консепсиялар муҳокама қилинди. Шу йили ноябр ойида Конституциянинг биринчи лойиҳаси тайёрлаб бўлинди. У 158 моддадан иборат эди. 1992 йил Баҳорида лойиҳанинг 149 моддадан иборат иккинчи вариантни ишлаб чиқилди. Лойиҳалар пухта ишловдан сўнг 1992 йил 26 сентабрда умумхалқ муҳокамаси учун матбуотда эълон қилинди. 21 ноябрда ўзгартиришлар киритилган лойиҳа иккинчи матбуотда эълон қилинди. Таклиф ва мулоҳазалар ҳисобга олиниб 1992 йил 12 чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ХI сессиясида муҳокама учун қўйилди. Конституциясига тузатишлар киритилди ва 6 бўлим, 128 моддадан иборат Конституция қабул қилинди. Конституция қабул қилинган 8 декабрь байрам куни, деб белгиланди.
Ўзбекистон Мустақилликка эришар экан мавжуд ижтимоий тузумни шунчаки ислоҳ қилиш эмас, балки, бутунлай бошқа жамиятни барпо қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйилган:

  • Маъмурий - буйрукбозлик тузумини тугатиш ва демократик ҳуқуқий жамият тузумига ўтиш;

  • Турли мулкчилик шаклларига, кўпукладли иқтисодиётга, бозор муносабатларига ўтиш ва сосиалистик планлаштиришдан бутунлай воз кечиш;

  • Миллий урф-одатлар, қадриятлар маданиятни тиклаш, тоталитаризмдан умуминсоний қадриятларга ўтиш;

  • Алоҳидаликдан яхши қўшничилик муносабатларига ўтиш, жаҳон ҳамжамиятига қўшилиш;

  • Мақсадлар маълум, лекин уни қайси йўл билан қандай амалга ошириш масаласи қийин эди. Чунки, бунинг учун маълум бир статегия, белгиланган дастур керак эди.

Ўзбекистонда янги жамиятга ўтиш назариясини ЎзР биринчи Президенти И. Каримов бошчилигида яратилди, десак хато бўлмайди. Унинг «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли» ( 1992 йил), «Ўзбекистон- бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли» (1993 йил), «Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларини чуқурлаштириш йўлида» ( 1995 йил ) каби асарларида Ўзбекистоннинг танлаган йўли тўғрисида фикр юритилди.
Энди Ўзбекистонда давлат бошқаруви масаласига тўхталсак. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 11 моддаси: «Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими - ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниш принципига асосланади» (Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. -Тошкент: Ўзбекистон, 1992 йил), - дейилади. Конституция мазмунидан кўриниб турибдики, давлат ҳокимиятида ваколатлар турли давлат органларига, чунончи, қонунчилик ваколатлари Олий Мажлисга, ижро ваколатлари Президент ҳамда Вазирлар Маҳкамасига, судлов ваколатлари эса Суд органларига тақсимланиб берилган. Давлат бошқарувида яна ислоҳотлар ўтказилиб, Суд системаси янада ислоҳ қилинмоқда.
Мустақиллик шарофати билан ўзбек халқи ўз тақдирини ўзи ҳал қилиш, келажагини ўзи белгилаш ҳуқуқига эга бўлди. Ўтиш даврида Ўзбекистон ўзининг мустақил сиёсий ва ижтимоий – иқтисодий тараққиёт йўлини белгилаб олди. Демократик тамойиллар асосида Ўзбекистонда амалга оширилган туб ислоҳотлар натижасида давлат ҳокимиятининг турли тузилмаларида ўзгаришлар юз берди. Сиёсий соҳада, хусусан миллий давлат ҳокимияти органларини барпо этиш ва шакллантириш борасида катта ютуқларга эришди.
Ўтиш даврининг дастлабки йилларидан бошлаб Ўзбекистонда сиёсий мустақилликни мустаҳкамлаш, демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуришга йўналтирилган чуқур сиёсий ислоҳотлар ўтказиш йўлидан борилмоқда.
Мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти асосларини барпо этишнинг кафолати – Ўзбекистон Конституциясидир. Хусусан, республикада давлат ҳокимияти ташкил этишнинг муҳим демократик тамойиллари Конституцияда қайд қилинган бўлиб, унда ҳокимият қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд органларидан иборат деб кўрсатилган. Уч ҳокимиятдан ҳар бири фаолиятда мустақил бўлиб, айни вақтда бир – бири билан чамбарчас боғлиқдир.
Ислом Каримовнинг «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли» асарида янгиланган жамиятнинг сиёсий ва давлат тузилишини қуйидагича таърифлайди: «Қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти ваколатларини ажратиш асосида миллий давлатчиликни барпо этиш, жамиятнинг сиёсий тизимини тубдан яхшилаш, республика ҳокимияти билан маҳаллий ҳокимиятнинг ваколатлари ва вазифаларини аниқ белгилаб қўйиш, адолатли ва инсонпарвар қонунчиликни вужудга келтириш лозим бўлади» (Каримов И.А. Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли. –Т.: Ўзбекистон, 1992. –Б.16).
Ўзбекистонда қонун чиқарувчи ҳокимият — Олий Мажлис, ижро этувчи ҳокимият — Вазирлар Маҳкамаси, суд ҳокимияти — Конституциявий Суд, Ўзбекистон Республикасининг Олий Суди ва Олий хўжалик Суди, Қорақалпоғистон Республикасининг Олий Суди ва Олий хўжалик Суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар судлари ва хўжалик судларидан иборат.
Шуни айтиш лозимки давлат ҳокимияти тизимида Президентлик бошқарувининг жорий этилиши муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон мусталиликка эришгандан кейин давлат бошқарувининг янги, замонавий ва самарали тизими – Президентлик республика бошқаруви шакли ривожлантиришга киришилди. Мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб, Ўзбекистонда давлатни бошқаришнинг Президентлик шакли мамлакат бошқаруви тизимини ислоҳ қилишнинг бошланиши бўлди. Президент давлат ҳокимиятининг бошлиғи бўлиб, бир вақтнинг ўзида Вазирлар Маҳкамасининг раиси вазифасини бажарадиган бўлди. Бозор муносабатларига ўтиш даврида давлат, хўжалик жамиятнинг барча соҳаларидан тортиб, интизом ўрнатиш, ижроия ҳокимиятини бутун чоралар билан мустаҳкамлаш эҳтиёжи шуни талаб қилди.
Жумладан, 1991 йил 29 декабрь Ўзбекистон тарихидаги энг муҳим саналардан бири бўлиб қолди. Шу куни Мустақиллик рамзи ва республикадаги сиёсий ўзгаришларнинг мантиқий давоми сифатида халқнинг хоҳиш - иродасини ифода этган ҳолда биринчи марта Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтди.
Сайлов муқобиллик асосида ўтди. Президентликка Ўзбекистон ХДП ва Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясидан И.А. Каримов ва «Ерк» демократик партияси вакили Салой Мадаминов (Муҳаммад Солиҳ) ўз номзодларини қўйдилар. 1991 йил 29 декабрда бўлиб ўтган сайловлар якунига кўра 8 миллион 514 минг 136 овоз ёки овоз беришда қ­атнашганларнинг 86 фоизи Ислом Каримов номзодини, 1 миллион 220 минг 474 сайловчи (12,3 %) Салой Мадаминов номзодини ёқлаб овоз берди.
1995 йил 26 мартда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколат муддатини 1997 йилдан 2000 йилгача узайтириш масаласи бўйича умумхалқ референдуми бўлиб ўтди. Унда 11 млн. 245 028 киши ёки овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг 99,3 % иштирок этди. Овоз беришда қатнашганларнинг 99,6 % ижобий жавоб берди. Шундай қилиб, мамлакат фуқароларининг мутлақ кўпчилиги Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг ваколат муддатини 2000 йилгача узайтиришни маъқулладилар ва референдум натижалари Марказий сайлов комиссисияси қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг тегишли қарори билан мустаҳкамланди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1999 йил 19 – 20 август кунлари бўлиб ўтган ХV сессияси И.А. Каримовнинг Президентлик ваколати муддати 1999 йил охирларида тугашини эътиборга олиб, 2000 йил 9 январда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказишга қарор қилди. Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон «Фидокорлар» миллий демократик партияси номзоди Ислом Абдуғаниевич Каримовни ҳамда Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан кўрсатилган Абдулҳафиз Жалоловни Президентликка номзод этиб рўйхатга олди, яширин овоз бериш бюллетенига киритди.
2000 йил 9 январда муқобиллик ва демократик тамойиллар асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтди. Сайловда рўйхатга олинган сайловчиларнинг 95,10 фои­зи, 12 млн. 123 минг 199 сайловчи қатнашди. Сайловда қатнашганларнинг 91,90 фоизи Ислом Каримов учун, 4,17 фоизи А. Жалолов учун овоз берди. 3,93 фоиз бюллетен ҳақиқий эмас деб топилди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг Ўзбекистон Республи­каси Президенти лавозимига сайланганлиги тўғрисида қарор қабул қилди. И.А. Каримовнинг иккинчи бор Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди. Маълумки, 2002 йил 27 январда ўтказилган умумхалқ референдуми натижаларига ҳамда унинг асосида Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 24 апрелда қабул қилинган Қонунига кўра Ўзбекистон Республикаси Конституцияга ўзгаришлар киритилди.
2007 йил 23 декабрида муқобиллик асосида ўтган сайлов натижаларига кўра, И.А. Каримов 7 йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди. 2015 йил 29 март куни бўлиб ўтган навбатдаги Президент сайловида И.А.Каримов 5 йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди.
Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов 1991 йил декабрдан то 2016 йилнинг сентябрига қадар республикамизда президентлик вазифаси ва ваколатларини ситқи дилдан, ўз куч ва ғайратини аямасдан бажариб келди. 2016 йил 8 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, таклиф этилган Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, вазирликлар ва идоралар раҳбарлари, бошқа ташкилотларнинг, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифа ва ваколатларини бажаришни вақтинча юклаш тўғрисида”ги масала кўриб чиқилди. Қўшма мажлис давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Н.Т.Йўлдошев Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида раҳбарлик лавозимларидаги кўп йиллик тажрибасини, аҳоли ўртасидаги ҳурмат-эътиборини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифа ва ваколатларини бажаришни унинг зиммасига вақтинча юклаш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги таклиф билан мурожаат қилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Н.Т. Йўлдошевнинг мазкур таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши томонидан маъқулланганлиги маълумот учун қабул қилинди. Сиёсий партиялар фракциялари раҳбарлари, депутатлар ва сенаторлар ҳозирги шароитда барқарорликни сақлаш, жамоат хавфсизлигини ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, мамлакатни ривожлантиришнинг энг муҳим сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий масалаларини самарали ҳал этиш зарурлигини эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Н.Т. Йўлдошевнинг таклифини қўллаб-қувватладилар.
ваколатларини бажаришни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига вақтинча юклаш тўғрисида қўшма қарор қабул қилинди.Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонунга тўлиқ мувофиқ ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилишини ташкил этиш тавсия қилинди.
Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев 1957 йилда туғилган, 1981 йилда Тошкент ирригация ва мелиорация институтини тамомлаган. 1992-1996 йилларда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида ҳоким лавозимида ишлаган. 1996-2001 йилларда Жиззах вилояти ҳокими, 2001-2003 йилларда Самарқанд вилояти ҳокими сифатида фаолият кўрсатган. 2003 йилнинг 11 декабридан республика бош вазири. 2005 йилнинг 28 январида янги чақирилган Олий Мажлисда лавозимига қайта тайинланган. 2015 йилнинг январидаги парламент сайловлари якунларига кўра яна Ўзбекистон ҳукумати раҳбарлигига тайинланган.
Республикада ҳокимлар бошқарувининг жорий этилиши ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлди, ҳокимликка тажрибали ва малакали шахслар Президент томонидан тайинланади ва Халқ Депутатлари Кенгашлари томонидан тасдиқланади. Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларининг асосини маҳаллалар ташкил этади. Бу органларга йилдан-йилга жуда катта имкониятлар, имтиёзлар берилмоқда. Фуқаролар йиғини, оқсоқоллар кенгаши каби ўз-ўзини бошқариш органлари қадимдан ўзбек миллий давлатчилигининг асослари ҳисобланади. Ҳуқуқий давлат қуришда ҳар томонлама камол топган кадрлар муҳим ўрин тутади.
Фуқаролик жамияти, бу инсоннинг ривожланишига имкон яратадиган, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини тўла даражада таъминлайдиган, қонун устивор бўлган ижтимоий жамиятдир. Бунинг маъноси - бошқарувнинг турли хил вазифалари бевосита халққа топширилади, ўзини-ўзи бошқариш органлари ривожланиб боради. Ўзбекистон Мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб «Кучли давлатдан - кучли фуқаролар жамияти сари» сиёсий шиори остида ривожланиб бормоқда. Фуқаролар жамияти - бу жамиятнинг бир қисми, ҳокимиятнинг давлат органлари ва бошқарувидан ташқари қисми ривожланиб бормоқда деганидир.
Фуқаролик жамиятининг етуклик даражаси фуқароларнинг сиёсий етуклиги, уларнинг сиёсий ва жамоат ташкилотларига бирлашиш даражаси, уларнинг актив фаолияти билан белгиланади. Мамлакатимизнинг фуқаролик жамияти қурилиши йўлидан бораётганлиги ҳозирги даврда вужудга келган сиёсий партиялар ва ҳаракатлар, жамоат ташкилотларининг ташкил топганлиги ва уларнинг фаолиятида якқол кўзга ташланмоқда.
Кейинги пайтларда Олий Мажлис томонидан қабул қилинаётган қонунларнинг аксарияти мамлакатимизда фуқаролик жамиятининг асосларини шакллантиришга қаратилгандир. Мисол, Суд системасини ислоҳ қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини олиб кўришимиз мумкин, Сайлов тизими ва ҳоказолар. Хуллас, ҳокимият ваколатларини жамоат ва нодавлат ташкилотларига босқичма-босқич ўтказиб бориш, уларнинг ҳақ ҳуқуқлари ва эркинликларини кенгайтириш фуқаролик жамиятининг илк қадамлари ҳисобланади.
Айни шу масалага ЎзР биринчи Президенти Олий Мажлиснинг II-чақириқ, IХ-сессиясида ҳам алоҳида эътибор қаратиб, шундай деган эди: «Айнан мустақиллик даврида ҳар томонлама ўзини оқлаган, тобора ҳаётимизда аҳамияти кучайиб бораётган фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари-маҳалла институти, турли жамоат бирлашмалари ҳамда ташкилотларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масаласи бизнинг доимий эътиборимизда туриши лозим» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг II-чақириқ, IХ-сессияси материаллари // Ўзбекистон овози. 31 август 2002 йил).
Демократияни асосий хусусиятларидан бири кўп партиявийликдир. Бироқ давлат, жамиятнинг ривожини мавжуд партияларнинг сони билан белгилаш нотўғри. Кўп партиявийлик тизимини муваффақияти сиёсий ҳокимиятни амалга оширишда партияларнинг иштироки билан белгиланади.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда сиёсий партиялар, жамоат ташкилотларининг вужудга келиши ва фаолият юритиши учун ҳуқуқий асослар яратилди. Республика парламенти томонидан қабул қилинган «Жамоат ташкилотлари тўғрисида» (1991 йил 15 фев.), «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида» (1998 йил 28 апр.), «Касаба уюшмалари улар фаолиятини ҳуқуқ ва кафолотлари тўғрисида» (1992 йил 2 июл.), «Сиёсий партиялар тўғрисида» (1996 йил дек.)ги қонунлар шулар жумласидандир.
Истиқлол йилларида Ўзбекистонда демократик жамиятнинг қонуний белгиси бўлган кўп партиявийлик тизими шаклланди, жамият ташкилотлари тубдан янгиланди. Ҳозирда Ўзбекистонда 5 та сиёсий партия фаолият кўрсатиб келмоқда.

Download 40,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish