Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


III. Жиноятчиликка қарши курашни амалга оширадиган



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

III. Жиноятчиликка қарши курашни амалга оширадиган 
органлар томонидан қонунларнинг ижро этилиши устидан 
назорат. 
(“Прокуратура тўғрисида”ги Қонуннинг 27-29-моддалари). 
Жиноятлар тўғрисидаги аризалар ва хабарларни кўриб чиқиш ҳамда 
ҳал қилиш ва терговни олиб боришнинг қонун ҳужжатларида 
белгиланган процессуал тартиби, шунингдек, жиноятчиликка қарши 
курашни амалга оширадиган органлар томонидан қабул қилинаётган 
қарорларнинг қонунийлиги жиноятчиликка қарши курашни амалга 
оширадиган органларнинг қонунларни ижро этишлари устидан 
назорат 
предмети
ҳисобланади. 
Назоратнинг ушбу йўналиши муҳим аҳамиятга эга, чунки 
жиноятчиликка қарши курашни амалга оширадиган органлар 
фаолияти давомида фуқароларнинг энг муҳим ҳуқуқлари ва 
эркинликларига дахл қилади. Шунинг учун жиноятчиликка қарши 
курашни амалга оширадиган органлар фаолияти жиноят-процессуал 
қонунчилигида аниқ тартибга солинган. Ушбу қонунчиликни 
бузилиши фуқаролар учун тиклаб бўлмайдиган оғир оқибатларга 
олиб келиши мумкин. Айнан шу сабабдан тезкор-қидирув фаолиятни, 
суриштирувни, дастлабки терговни амалга оширадиган органлар 
томонидан қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат қилиш 
ушбу йўналишнинг аҳамиятлилигини кўрсатган ҳолда назоратнинг 
алоҳида тармоғи сифатида ажратилган. 
Шу билан бирга, прокурор назоратининг мазкур тармоғи жамият 
ва давлат манфаатларини таъминлашга даъват этилган, чунки содир 
этиладиган жиноятлар жамият ва давлат манфаатларига ҳам дахл 
қилиши мумкин. Қонунлар ижроси устидан назоратни амалга 
оширадиган прокурор жиноятчиликка қарши курашни амалга 
оширадиган органлардан тўла ва ўз вақтида жиноятларни аниқлаш ва 
уларни тергов қилиш, етказилган зарар миқдорини аниқлаш, уни 
қоплаш чораларини кўриш ва ҳоказоларни талаб қилади. Шу орқали у 
жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилади. 
Бундан ташқари, бу соҳадаги ҳуқуқий муносабатларда прокурор 
назоратини амалга ошириш жиноят содир этган шахсларнинг ҳам, 
унинг натижасида жабр кўрган шахсларнинг ҳам, шунингдек, 
ҳуқуқлари, манфаатлари ва эркинликларига у ёки бу тарзда жиноят 
натижасида дахл қилинган бошқа қонунга итоаткор фуқароларнинг 
ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга даъват этилган. 


77 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish