Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


V. Прокурор фаолиятининг кейинги йўналиши бўлмиш  дастлабки терговни юритиш



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

V.
Прокурор фаолиятининг кейинги йўналиши бўлмиш 
дастлабки терговни юритиш
ҳам ҳуқуқни ҳимоя қилиш 
фаолиятининг 
асосий 
ва 
мустақил 
йўналишларидан 
(функцияларидан) бирини – жиноятларни аниқлаш ва уларни тергов 
қилишни ташкил этади
1
. Бу функция жиноятларнинг дастлабки 
терговини мустақил юритиш орқали прокурорнинг жиноят 
процессида иштирокини назарда тутади. Жиноятларни тергов қилиш 
фаолияти Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 
билан тартибга солинган ва одатда у жиноят процессининг жиноят 
ишини қўзғатиш ҳамда суриштирув ва дастлабки тергов 
босқичларида амалга оширилади
2

Прокуратура органлари жиноят-процессуал қонунчилик асосида 
уларнинг ваколатига тегишли бўлган жиноятлар бўйича терговни 
амалга оширади. 
Прокурор жиноят-процессуал қонунга мувофиқ ҳар қандай 
жиноятни тергов қилишни ўз иш юритувига қабул қилиш ёки унга 
бўйсунувчи прокурорга топшириш, шунингдек, жиноятни биргаликда 
тергов қилиш учун прокуратура терговчилари, ички ишлар органлари 
ҳамда бошқа органлар терговчилари ва тезкор ходимлари таркибида 
тергов гуруҳини ташкил этишга ҳақли.
VI. 
Прокурорлик фаолиятининг
судларда жиноят ишлари 
кўриб чиқилаётганда давлат айбловини қувватлаш, судларда 
фуқаролик ишларини, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги 
ишларни ҳамда хўжалик низоларини кўришда иштирок этиш, 
қонунларга зид бўлган суд ҳужжатларига протест келтириш 
каби 
йўналиши прокурор томонидан қуйидаги функцияларни амалга 
оширилишини назарда тутади: 
1) жиноят ишлари бўйича айблов функциясини амалга оширади. 
Бу йўналишдаги фаолият Ўзбекистон Республикаси Жиноят-
процессуал кодекси билан тартибга солинган; 
2) прокурор муайян жиноят, фуқаролик, хўжалик ва маъмурий 
судлов ишларини юритишда бевосита иштирок этиш. Бу 
йўналишдаги фаолият тармоқ қонунчилиги билан тартибга солинган 
1
Мазкур функция дарсликнинг кейинги бобида очиб берилган. 
2
Прокурор фаолиятининг ушбу йўналиши “Жиноят процесси” ўқув фани доирасида батафсил ўрганиб 
чиқилади. 


79 
(ЖПК, 
ФПК, 
ХПК, 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Маъмурий 
жавобгарлик тўғрисидаги кодекси); 
3) прокурор суднинг ноқонуний, асоссиз ва адолатсиз ҳал қилув 
қарорлари, ҳукмлари, ажрим ва қарорлари устидан протест 
билдиради. Бу йўналишдаги фаолият ҳам тармоқ қонунчилиги билан 
тартибга солинган. 
Кўрсатилган 
функциялар 
прокурор 
томонидан 
амалга 
оширилиши қуйидаги масалаларни ечишни назарда тутади: 
- инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя 
қилиш; 
- жамият ва давлатнинг қонун билан муҳофаза қилинадиган 
манфаатларини ҳимоя қилиш; 
- корхона, ташкилот ва бошқа юридик шахсларнинг қонун билан 
муҳофаза қилинадиган ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя 
қилиш ва ҳоказо. 
Муайян ишларни кўриб чиқишда ва суд қарорлари 
қонунийлигини таъминлашда прокурор иштироки жараёнида 
қўйилган вазифаларни ҳал этиш прокурорга қонун билан белгиланган 
ваколатларни қўллаш орқали амалга оширилади. Прокурор 
ваколатлари “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунда ва процессуал 
қонунчиликда белгиланган.

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish